www.ziyouz.com кутубхонаси
164
— Овниям татитмадинглар... падарига лаънат! Баъзан нима иш қилаётганингни билмай қоласан...
Кейин мана бундай акалардан мушт ейишинг ҳам мумкин экан.. Лекин, Мансур ака, мен сизнинг
самимийлигингизга ишонмайман.
— Нима? Қанақа самимий... Ўлай агар, мен бори-ни, кўнглимдагини айтаётибман.
— Раҳмат, — деди мусиқа ўқитувчиси. — Қани, қария, савилни олинг... Кабоб пишибтими ўзи?
Бўлади. Бу — парҳез гўшт. — Сўнг кулиб қўйди. — Буни қандай овлаганимизни кўрганингда, а, таёқлаб
ўлдираркансан-да?
— Менга айтаяпсизми? — деди Мансур ва ўзиям илжайди. — Қўполлик қилган бўлсам, кечирим
сўрайман... Худо ҳаққи. Бобой, кўнгилга олманг... Э, олсангиз ҳам ўзингиз биласиз. Кўп қилсангиз, бир
қарғайсизда.
— Энди бас. Мунозара-гап тамом, — деди муал-лим. — Навбат ундан ҳам муҳимроқ нарсага келди...
— Майли, мен ҳам ичаман, — деб юборди директор ўринбосари. — Айтмоқчи, Мансур ака, сиз
ичмас эмишсиз, а?
— Ҳе, бир пайтлар... — Сўнг сакраб турди, Мансур. — Опкелайми? Уйда қолгани бўлса керак.
— О, дуо қиламиз-ку! — деди муаллим. — Чопинг, укажон. Бўлса, бир коса қатиқми, чаккими —
тешиб чиқмас эди. Чопинг, ҳе, бўйидан!
Мансур қайтиб келганида, уларнинг кўзлари мастона йилтиллар, ичдан бир бегона нур уриб
чиққандек эди. Ҳаракатлариям тез. Мансурга илкис бурилиб қараб ва меъёридан ортиқ илжайиш билан
кутиб олдилар.
— Бўйи пастидан қолган экан! — дея Мансур камарига ичидан қистириб келгани бир жуфт «Русская
водка»ни чиқариб, чолнинғ олдига қўйди. — Қурут бор экан... Сигир сутдан қолган-да. Ҳадемай бир-
иккита совлиғим қўзилайди. Унда оғиз ичгали бемалол ташриф буюришларинг мумкин.
— Ҳе, тилингдан ўргилай! Ўтир, бойвачча укам, — деб курситопши кўрсатди муаллим. —
Сахийсан... Кеча бизни уйингга айтмаганинггаям хафа бўлмаймиз. Ҳовлиқибгина қолиб эдинг... Қани,
старик, буёқнинг насибасини узатинг.
— О, иўқ. Мен ичмайман, бошим оғрийди, — деди Мансур. — Ўзларига ош бўлсин.
— Ич-май-ман эмиш. Ичмайдиган одамнинг ароқ опкелишини кўрдинглар-ку? Ашаддий алкашлар
мана шу ерига тиқиб юради бутилкани.
— Ҳе, бир замонлар ичганмиз, ака.
— Ҳа, сен кўп иш қилгансан... — Муаллим ароққа яримлатган пиёлани узатди. — Муни отгин-да,
хўш, қандай қилиб, масалан, одам ўлдирганингни айтиб бер-чи.
— Оббо, — деди Мансур чиндан-да ғашланиб. — Яна ўша гап! Одам ўлдирган бўлсам, шу ерда
ўтирармидим, ўртоқ педагог? Тушунасиз-ку ўзингиз.
— Тушунмайман. Мен ғалча бўп қолганман... Ол энди-е! — деб бақириб юборди у. — Сенга заҳар
беряптими? Оби жамшид-ку бу? Узингни эски улфатинг... Ол! Таранг қилма... Ваабше-ку, сен билан
гаплашмаслик керак эди. Тупурдинг, урдинг, сўкдинг...Битта киши энди...
— Йўқ, — деди шунда директор ўринбосари. — Биз... Инсонни кечириш яхши. Ўтиринг, ака. Аммо
киши ўз қадрини, яъни ўз ўрнини билиши керак.
Мансур ўтираркан:
— Мен биламан, — деди.
— Йўқ, сизда аткланения бор, — деб уқтирди ўринбосар. — Сизга муҳит... қамоқдаги муҳит таъсир
қилган. Бўйнингизга олинг. Бу — факт.
— Ҳўп, таъсир қилган бўлса, қилгандир, — рози бўлди Мансур. — Лекин мен у ерда жуда кўп мард
йигитларни кўрдим... — Бошини эгиб қолди-да, ниҳоят, синиқиб уларга боқди. — Мана, мени одамхўр
дединглар. Йў-ўқ, оғалар, мен ўшанда ҳатто чертмаган эдим. Ахир, Худо бўлса, шу гапимниям эшитиб
турипти-ку! Ёлғон гап — гуноҳ... Хуллас, «группавой»га қўшилиб қолдим. Ке-ейин эшитдим —
жилмайди у, — орамиздаги энг қўрқоқ, ожиз бола пичоқ тиқиб юборган экан битта олифтага...
— Ким эди у — ўлган?
— Билмайман... Ресторанда ўтириб эдик, елкамизга қоқиб ўтаверди-да ўзиям. Камситяпти.
Биляпмиз. Кейин, бир форишлик жўрамиз бор эди, шу бир алкашни чақирди. Ҳей бурчакда уйқусираб
ўтирган экан. «Будиш пит?» деди. «Буду!» деди. «На» деб шишани узатди-да шарт қўйди: «Налей и
падними тост. И скажи: «Даздраствует узбекский народ!» — Тингловчилар анграйиб туришаркан,
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |