www.ziyouz.com кутубхонаси
163
— Яшанг.
— Хўш, каклик озайипти деб танчага кириб ўтирайликми шундай кундаям? — У думалоқ ўзларини
лўқ қилиб Мансурга қадалди. — Узинг айт. Инсоф билан... Бу ёқда одамлар овласин. Хўп де. Ҳаммаси
шу атрофда! Бир ҳафтадан бери каклик қирғини кетяпти... Бундай ов ўн йилда бир бўлади.
— Шошманг-шошманг. Мени чалғитиб ташламанг, ака... Мен... Шунча одам... районнинг эгалари,
яна, мана бундай мўйсафидлар ҳам овга чиққан бўлса, калтак кўтариб... Тўғрими гапим? Раҳмат. Бу
ахир қирғин келтириш-ку? Йўқ, сиз мени тушунинг, ака!.. — Кейин хўрсиниб юборди. — Ҳамманг
тушуниб турибсан. Талмовсирашнинг нима кераги бор.
— Нима, овламаслик керак дейсанми? — Муаллим яна кўзларини қадаб сўради.
— Ҳа. Йўқ... Овлаш кераг-у, лекин бундай... Вой, какликлар эртан-мертан йўқ бўлади-ку? Қирилиб
битса! Тўғрими гапим? Шуни ўйлаш мумкинми-йўқми?
Директор ўринбосари тағин қошларини кериб:
— Умуман, бу гапингизда жон бор, — деди. — Каклик зоти қирилиб кетса, ўзимизга ёмон:
табиатимиз камбағаллашиб қолади. Бу яхши эмас.
— Ёмон! Бу — фожиа! — деди Мансур. — Эй, худойим-е, буларнинг ҳаммаси зсли-ҳушли одамлар.
Балога ақли етади... Лекин билиб туриб, шунинг аксини қилишади.
— Нима, бизнинг бировлардан ортиқ жойимиз борми? — Қабариқ қояга қараб сўзлади Шотўра
муаллим. — Йўқ, эл нима бўлса, биз ҳам ўшамиз.
— Вой, элни қўйинг! — чийилламоқдан бери бўлиб деди Мансур. — Авом халқ энди... Лекин сизлар
— ўқиган, муаллим, раҳбар кишисизлар-ку, а? Мана бу қария бўлса, ҳозир ҳам калимасини ўгириб
ўтирипти.
— Кечирасиз, Мансур ака, бизни дапрос қиляпсиз шекилли? — деди директор ўринбосари. — Йўқ,
бу-нақа ҳуқуқни сизга ҳеч ким бергани йўқ, менимча.
— Э, «менимча»нгни... Шунинг учун ҳам ҳуқуқли бўлиш керакми?
— Шак-шубҳасиз, — деди мусиқа муаллими пинак бузмай. — Ҳа-ҳа, укажон, хўп де... Кўриб
турибсан, эшитяпсан, айтяпмиз ҳамки, туман катталари ҳам атрофимизда юришипти. Овлашиб.
Чопқиллашиб! Оти-шиб... Шунақа! Тавба дегинг келади! Анавилар сўроқ қилсаям бир нави эди.
— Ҳа, ўғлим, — дея салмоқ билан бош ирғади чол.
— «Ўғлим» деманг мени. Ҳаммаларинг бузилган одамсизлар, — дея ўрнидан турди Мансур ва яна
аста-ҳорғин ўтирди. — Э, худойим. Кабоб куяяпти... — Кейин қорга ёпишиб ётган гўштни олиб, у ёқ-бу
ёғига боқди. Кўнгли бузилиб: — Ҳалигина жон ҳолатда типирчилаб қочаётган эди, — деди.
— Ҳа, — томоғини қириб, кулмасдан деди муаллим. — Қани, эчкисоқол, бир тиловат қилиб
юборасизми?
Мансур гангиб унга бокди, сўнг мийиғида тиржая бошлаган чолга бокди. Кейин муовинга — у
нимадандир жирканган каби ортга тортилиб турарди.
— Мени мазах қиляпсиз, а, Шотўра ака? — сўради Мансур овози титраб.
— Сени? Нима учун?
— Билмасам.
— Билмайсан, — деб таъкидлади Шотўра ва гангиб тепадаги оқликка бокди. — Тўғрисини айтсам,
мен ҳам билмайман... Билмайсизлар сизлар ҳам! — дея бирдан ҳамроҳларига бир-бир кўз тикди. —
Курра, ё сенда бир мантиқли гап борми? Йўқ бўлса керак... Бобойда ҳеч қачон бўлмаган.
Мансурнинг кўзлари сезиларли қувонч-ла йилти-раб, муаллим қараган кишига қарар экан, ниҳоят:
— Қизиқ, — деди.
— Ҳеч ҳам қизиғи йўқ, — таъкидлади муаллим. — Сениям қўлингдан келса, қирар эдинг.. Йўқ дема,
ука. Ҳе, қиргансан сен ҳам! Жела билан овлаб, а? Қорнинг тўйган. Ҳафсаланг пир бўлган... Хўп дейвер.
— Йўқ ака, — деди Мансур ва ўйланиб қолди. — Ҳа, умуман, мениям кўнглим тусади-ю, ўйладим-
да... Ана, гап қаерда! Биз, бизлар буни ҳимоя қилмасак, саклаб қолмасак, у томом бўлади... Ҳамма нарса
ўзимизга боғлиқ.
— Тўғри айтасан, ўзимизга боғлиқ.
— Ахир шундай бўлса ҳам, сизлар...
— ...Ўйлаймиз, хўп дейвер. Битта менда калла бор деб ўйлама. Биздаям бор...
Директор ўринбосари бирдан хўрсиниб юборди.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |