www.ziyouz.com кутубхонаси
169
почтанинг бетон залида ўтказасиз. У ерда сигир ҳам йўқ, сут ҳам...
Мансур туйқус зерика бошлади. Булар яна ичишга мажбур қилишини, «йўқ» деса, балки
ичишмаслигини тахминлади ва: «Қайтамга яхши», деди ичида.
Шунда қаердадир милтиқ отилди, одамларнинг шовқини эшитилди.
— Кечирасизлар, мен кетсам, — деди бирдан. — Уйда ишлар бор эди. Мол-ҳол дегандай... — Кейин
ясама илжайди. — Ўзи, бир ҳафтадан бери уйда бўлмаган эдим.
— Борасиз, — деди мусиқа ўқитувчиси.
— Йўқ, ростини айтяпман.
— Курра, жавоб берамизми? Бу барибир ичида бизни сўкиб-сўкиб кетади.
— Ахир, аҳволни тушундилар-ку? — деди муовин жиддийлик билан.
— Бу йил тоғда каклик қолмайди.
— Қолмаса сеникини еймиз, — хотиржамгина деди муаллим. — Нар-мода каклигингни... Тўғрими?
Семирибгина турипти. Ана шу билан тоғда қолган-қутган какликларниям сақлаб қоламиз. Унинг
аврашидан...
Мансур хаёлан унинг жағига туширди: жағи қийшайиб, оғзи қонга тўлди.
Кейин хўрсиниб юборди-да:
— Умуман, мен ўша какликни шартта чиқариб, отиб ташлашим мумкин, — деди. — Ўлай агар-а... —
Аммо ич-ичида бир жойи оғриб кетди: каклик ҳайрон қолиб ўладигандек бўлди-ю, бояги какликнинг
нурсиз кўзлари кўринди.
— Отасан. Отишинг мумкин. Сени қўлингдан ке-лади, — деди муаллим. — Қани, пиёлани ол!
— Йўқ.
— О-ол. Кемага тушганмиз. Жонимиз ҳам бир, нонимиз ҳам... Гўримиз ҳам. Хўп де, романтик!
Кулма... Ўн йил ётиб келганинг билан баъзи гапларинг ўн яшар болани эслатади.
— Бўлиши мумкин. — Мансур пиёлани олганини англамай қолди. Кейин англаб: — Лекин мен
сизлардай бўлолмайман, — деди. — Вабше, бўлгим ҳам келмайди.
— Ҳай-ҳай!
— Чунки сизларда тил бошқа, дил бошқа... Сизлар ақлли, ҳамма нарсани тушунасизлар. Лекин...
— Уҳ, хом сут эмган бандамиз-да, оғажон. Дод! Қўшиқ айтгим кеп кетди!
— Эшитамиз.
— Сен буни қурит. Мард бўл, устозларингдай... Чолни ўлдирганларингни ҳеч ким билмадими?
— Билдирмадик-да... Лекин начайлик сезганини кейин эшитдик. Ё биздан қўрққан, ё ўзиям ёмон
кўраркан уни...
— Ҳа, илойи жойи дўзахда бўлсин. Ол, иним. Соғлиғимиз учун! Қолган кунларимиз ҳам... э,
йилларимиз ҳам мана шундай ўтсин! Хурсандчилик билан.
— Вей, ичолмайман.
— Сен мардсан — ичасан, — деди муаллим. — Танинг соғ, жигаринг касал эмас бизникига ўхшаб...
Мана бу курранинг ҳам буйраги ишдан чиққан. Чолда қуруқ жасад бор... Ол, ука. Сипқор-е, дунё ўтди-
ку.
— Биргалашиб табиатни қуритишимиз учун-а? — кулимсираб сўраган бўлди Мансур.
— Ҳа, энди, қисмат шу бўлса, нима қилардик... Ўлганимиздан кейин ҳу-у... Ў-ў, Оллоҳ шундай
яратибдур! — хитоб қилди Шотўра. — Қўлимдан нима келади?
— Қўлингиздан... Уҳ, пративни одамсиз. — Мансур пиёладаги ароқни унинг башарасига сепиб
юбориб, ўрнидан турди. — Сизда худоям йўқ, виждон ҳам... Садқайи одам кетинг! — Четланиб, таёғини
олди. — Хайр, курра, саниям гапингда туруминг йўқ. Мана бу маддоҳдан қолишмайсиз... — Чолга ҳам
жирканиб тикилди-да, қўлини силтаб бурилди.
Шотўра муаллим пишнаб кўзларини пир-пиратар, енги билан кўз жиякларини артар ва бошқа қўли
қорни тирнаб пайпаслар, афтидан, калтагини қидирар эди.
Мансур уч-тўрт қадам қўйибоқ туманга кириб кетди ва ёшовраб қолган кўзлари уни-буни кўрар
даражага етганда Шотўра муаллим таёғини ола солиб унинг орқасидан югурди. Муовин билан чолнинг
хай-хайлашига жилла парво қилмади.
Муаллим Мансурга етиши замон елкасига калтак урди. Мансур бурилганди, калтак кўкрагига тушди
ва у довдираб қолди. Сўнг орқасига чекинаркан:
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |