Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
158
совуқ — ҳаммаси пастга энади-да! Э, аттанг... — Сўнг бирдан хотинига юзланди. — Пиёда ов 
бўляптими? 
— Вей, ҳар куни — ов-ку, — деди кампири. — Ана, Бўрижарга тушинг. Чошгоҳгача томоша 
кўрасиз... Вей, одамлар-е, аёв нималигини билмайди-я. 
— Тушунарли, — деди Мансур ғижиниб. 
Мансур уйи ортидаги одамбўйи кўтариб ясалган бетон «ҳовуз»дан сув ташиб, ушоқ молларини 
суғорди. Сигир билан бўғоз совлиқларга челакда сув илитиб берди. Кейин узун охурга сомон солиб
қий-таппиларни кураётган эди, мошинаси сигнал бериб кепқолди. Мансур ҳайдовчи билан ишчисини 
очиқ юз-ла қарши олиб ва уларнинг «қорда қолган изларига қараганда, тўй бўпти» деган гапларига 
камтарона жилмайиб, меҳмонхонага таклиф этди. 
Уларнинг иззатини жойига қўйиб: «Уч кун озодсизлар-е!» деб жўнатгандан кейин, кирза этигини 
кийди. Сариқ-бароқ жунли телпагини бошига бостириб, йилтираб қолган дағал шарфини бўйнига ўради 
ва заранг таёғини олиб, айвондан тушди. 
— Кампир. Мен бир айланиб келай! 
Қалингина туман тушган, шунинг учун совуқ эмас, борлиқ кечаги шамолу қору изғириндан қутилиб, 
энди сокин-муаллақ бир ҳолатда мизғиётгандек эди. Аммо одамлар... қаерлардандир одамларнинг 
бақирган-чақиргани тушдагидек эшитилар, ўқтин-ўқтин отилган милтиқ садосидан Мансурнинг юраги 
жиз-жиз этиб кетарди: «Отди, йиқитди. О, оломоннинг бу ови даҳшат...». 
У пиёда овни қачон кўрганини эслолмас, бироқ қиш шундай қаттиқ келиб, қор ҳам қалин тушган 
пайтларда гала-гала какликларни у қирдан бу қирга қувиб, тўс-тўполон кўтариб югурганларини эслар, 
ўшандан кейин бозорда қоплаб каклик сотилганига ҳам гувоҳ бўлган эди. 
Лекин у пайтлар — афтидан, илгари замонлар эди ва табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги ўйнинг ўзи 
кишиларнинг хаёлида йўқ эди — шунинг учунким, ўша вақтларда шимолдаги тоғ ўнгирларида 
кийиклар ҳам бўлар, уларнинг фалон булоқдан сув ичганини кўрганлар ҳам кўп эди. 
Кейин какликлар ҳам камайиб кетди ва улар сонининг қисқаришида Мансурнинг ҳам оз бўлса-да 
улуши бор... 
Ўтган йилнинг ўзидаям авжи баҳор Қаламқошни қафаси билан Қизилжарга опчиқиб, бир бутанинг 
тагига қўйган ва атрофини тузоқ-жела билан ўраб, ярим соат орасида тўртта хўроз какликни сўйиб 
олган эди. Қаламқош, яъни Хойинбека худди озодликка чиққандай шақиллаб сайрай бошлади, унинг 
овозини эшитган хўроз какликлар: «Кимсан ўзинг? Бу ёққа чиқ!» дегандай важоҳат билан учиб келиб, 
ўзларини тузоққа уришди, қарабсизки, бири бўйнидан, бири оёғидан желага тушган. 
Мансур эса бир зум кечикса, униси бўғилиб ҳаром ўлади-ю буниси қутилиб кетадигандек, шошилиб-
ҳансираб бориб... 
Ҳа, овчилик ҳам носнинг хуморига ўхшайди чамаси: носвой отганингни билмай қолганингдек, овга 
жўнаворганингу қўлга туширган ўлжани бўғизлаганингни ҳам билмай қоласан... Тўғри, кейин 
мурданинг патларини силаб, очиқ қолган нурсиз кўзларига тикилиб, раҳминг келади. Кейин, ўзингни 
ҳечқурса шундай овутасан: «Булар — хўроз-ку? Макиёнлари юрипти-ку...». 
Дарҳақиқат, бундан роппа-роса уч йил бурун Мансур бир шафёр таниши билан жела овига чиққанда, 
ёшгина бир макиён тузоққа тушган ва ов соҳиби: «Шуни боқинг, жўра. Ўзи урғочи бўлсаям менинг 
хўрозим билан уришгани келди. Бир балоси бор», деб Мансурга берган, ўша макиён —.ана уйда қолган 
жинқарчанинг ўзи, айтилганидай, бало чиқди: ўтакетган ҳушёр, қўрқмас, сайроқи, овозиям хийла 
йўғон... 
Йироқ бир манзилга йўл олган қаландардай бемалол қор кечиб Бўрижарга энаётган Мансур туман 
ичида туйқус одамларга дуч келгандай бўлди: шундоқ қаршисида — ердан ўсиб чиққандек қабариқ қоя 
остида туманни қалинлатиб тутун ўрлар, тутун остида ивирсиб нимадир қилаётган уч кимса бор эди. 
Йигит беихтиёр таёғини маҳкам қисиб, бир он тўхтади-ю, кўзи равшан тортдими — уларни таниди: 
чўккалаб олиб, ҳўл бодомча шохлари тагига пуфлаётган сарғиш, узун соқолли қария — почтанинг 
қорову-ли, юлғун бутоғига эт ўтказаётган, узун бурни қип-қизил, бош яланг киши — музика 
ўқитувчиси, қўлларини тиззасига тираганича у ён-бу ёнга чайқалиб, тутунга чап бераётган ёш йигит — 
техникум директорининг муовини. 
Мансур уларни танигач, вужудини таранг тутиб келаётган асаблари бўшашиб кетди. 
— Э, ассалому алайкум, биродарлар! — деб бақирди. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish