* * *
— Гап шу, — деди жувон. — Мен энди нима қилай? Ундан ажралишим мушкул.
— Шунақа қилиб юраверинг, — дедим.
— Қизиқмисиз!
— Нима дейин бўлмаса?
— Сиз ёзувчи-ку?
— Хўш?
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
153
— Ёзувчи сифатида бизга қандай баҳо берасиз?
— Ёзувчи баҳо бермайди.
— Хўп, одам сифатида баҳо бера оларсиз?
— Ҳа, — дедим. — Сиз ҳақингизда гапирмайман. — Бироқ У — ғирт аблаҳ экан.
— Нима-а?
— Шайтон экан.
Жувон ўрнидан сапчиб турди.
— Ўзингиз аблаҳ, ўзингиз шайтон, — деди-да, эшикдан чиқиб кетди.
1993
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
154
ОЗОДЛИК
Ҳикоялар тўпламининг иккинчи жилди нашрга тайёрланаётган чоғларда Шукур ака: «Озодлик»нинг
остига «Набижон Боқийга бағишлайман. Муаллиф» деб ёзиб кўйинг, илтимос», деди. Бу ҳикоя, чамаси,
ўн йил бурун «Ватан» газетасида сонма-сон эълон қилинган, лекин ўшанда бағишлов йўқ эди. Чунки
ўзим ўша газетада хизмат қилардим, энди тўпламнинг муҳарририман...
Шукур аканинг бундай дейишларига сабаб хркоянинг ёзилишида — газетачи сифатида «бўлинг-
бўлинг»лаб ҳол-жонларига қўймаган эдим. Ҳар бир нарсани адолат мезони билан ўлчайдиган
ёзувчимизнинг бу илтифотларини катта марҳамат деб қабул қилдим.
Набижон БОҚИЙ
Ташқарида шамол увуллар, бурчакдаги тунука печ оташхонасидан лоп-лоп этиб аланга чиқар, шунда
оташхона ўт пурковчи афсонавий аждарнинг комига ўхшаб кетарди. Аммо шифтга ўрлаб, томни тешиб
чиққан карнайнинг чирсиллаши ва унинг улама жойларидан тутун силқиши кўнгилни тинчитарди,
чунки том узра эсаётган шамол тутунни қайтариб ичкарига ургани, шунинг зарбида оташхонадан олов
нафаси чиқиб қайтганини унсиз англатарди.
Иссиққина меҳмонхона дўст-ёрларнинг нафаси-ю чеккан тамакилари тутуни, юзларининг тафти-ю
қизғин суҳбат-кулгидан файзиёб, гўё оламни буркаган қору бўрон ичида шу кичик уйча-ю шу ерда жам
бўлганларгина бор эди.
Мансур бу хонага серқатнов: кириб пойгакда чўкар ва бошини эшитмаган аскияга ҳам қўшилиб
кулар, унга-бунга, «дастурхонга қаранг» деб илтифот қилар, кимларнингдир олдини тозалар, сўнг эшик
тақиллаши замон ўкдек учиб чиқарди.
У хурсанд эди.
Фақат ўқтин-ўқтин лой, қор парчалари титилиб ётган айвонда хотинига нимадир уқтиргани ҳолда
туриб қолар, этакларни чулғаган оқликка, рўпарасидан буралиб-шошиб ўтаётган қор сурувига қийналиб
боқар, «Тинса эди-е, бас энди-е» деб пичирлар, сўнг ўн қадам энишда эса-да кўринмаётган оғил-қўрага
кўз тикиб, қулоқ берарди: моллар тинчми?
Ана шу алфозда қоронғи тушди. Меҳмонлар ғала-ғовур, ўйин-кулги билан уйларига отланишди:
зумда оғил-қўра пойидаги ялангликда турли машиналар гуруллади, чироқлари ловуллаб, тина бошлаган
қор сафларига санчилди. Ит ҳурди. Мансур «Газик» ичига суқилиб, дўсти Омонни қучиб: «Раҳмат,
жўражон. Сиз бўлмасангиз, бу ўтириш ҳам бўлмас эди», дея миннатдорчилик билдиргач, бу машина
ҳам жилди-да, Мансур қоронғиликда бир зум қўлини қовуштириб, этакка шўнғиб тушиб кетаётган
одамлар ортидан қараб турганидан кейин жадаллаб изига қайтди.
Ўзига бир яримта келадиган хотини меҳмонхонани йиғиштирар эди.
— А, балли, кампир! — деди у эшикдан мўралаганча. — Раҳмат сенга. Отангга раҳмат, энангга
раҳмат... Хўш, Полвон ухлаб қолгандир?
Кампири энкайган кўйи бош ирғади. Ва Мансур ҳалпиллаб айвоннинг у бошига борди. Тоб ташлаган
эшикни авайлаб очиб, ичкарига кирди. Ўртага суриб қўйилган қўлбола электр плитанинг занжири қип-
қизариб турар, бурчаклардан зах ва занг ҳиди келар, баланд тўсиқли каравотчада Полвон ухлаб ётарди.
Мансур каравот қошига суяниб:
— Ҳе, булбулидан! Ухланг, отам, ухланг! — дея бирпас тиржайиб турди-да, ён-верини босиб қўйиб,
кафтларини бир-бирига ишқади. — Яхши, яхши бўлди...
Элнинг олдидан ўтди ҳисоб, яъни, юзи ёруғ бўлди-да. Ўзиям эзилиб юрарди. Айниқса, тўй-ҳашамга
борган, зиёфатларга тушиб қолган чоғларида: ахир, ўн йил ётиб келди — тўртта кишини чақириб
олдига дастурхон ёзолмади: «Эй мусулмонлар, умрдан берган экан, насиба узилмаган экан. Мана,
сафларингга қўшилдик. Бир дуо беринглар», деб. Буям — кўнглида армон эди. Отадан қолган кулбани
эпақага келтириб, ҳовлига тўрт-беш туп кўчат ўтқазиб, томорқани сотди; пулига беш-олти бош совлиқ
олиб, мана шу қирга чиқиб келди: қумтошдан кесиб ғишт ўрнига ишлатди, тоғ дараларида қуриб қолган
дарахтлардан васса-поя кесиб юрганида, ташландиқ бир хароба учрадики, унинг тўсини-ю синчларини
— худо бергандай бўлди; умрида ҳеч камлик кўрмасин, Омон дўсти асқатиб, икки уй-бир даҳлизли
иморатни тикка қилди; шундаям тўрт-бешта қарияни чақириб, дуо ололмади.
Омадни қарангки, қўйларини боқиб юрганида Қора қўтонда қий супираётган бир ғариб қизни
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |