www.ziyouz.com кутубхонаси
157
— Айтмовдимми! — деб инжикданди хотини.
— Нимани, нимани? — Мансур апил-тапил кийиниб ва чопонини елкасига ташлаб, айвонга чиқди.
Совууқ. Ит айвонга чиқиб ётган экан, керишиб-ғингшиб, эгасининг ёнига келди. — Ҳе, ўл! Жойини
билмаган! Туш пастга! Хурмаган итни уриб ўлдирсанг арзийди-да! — Мансур тўнғиллаб нари-берига ва
атрофига қаранди. Шу қирни макон тутгандан берими, ё қишлоқдан четдалиги, демак, ёлғизлиги,
бунинг устига, беш-ўн бош тилсиз моллари борлиги-ю, уларнинг омонлиги ўзларининг ҳушёрлигига
боғлиқ эканига том ишонч туфайлими — ўта сезгир бўлиб кетган Мансур атрофида қандайдир
ўзгаришми-шарпами борлигини ҳис этган, табиийки, хонаки каклигининг бемаҳал қичқирган хўроздай
қилиғи бунга туртки бўлган эди.
Қўра билан меҳмонхона орасидан, яъни, усти ёпиқ ўчокдар томонидан пир-пир этган товуш
эшитилди-ю, Мансур илкис қараб, бир-иккита қора товуқларни... йўқ, йирик-йирик қушларни кўрди. Ва
тумшуғини бемалол кўтариб тургани ҳамда думлари йўқ даражада эканига диққати оғди-ю:
— Э, каклик-ку? — деб шивирлади. У шошиб қолди: нима қилиш керак?
Шунда улар яқинлашиб бораётган итдан чўчишди чоғи, пир-пирр учишди, шундоқ рўпарада уюб
қўйилган-қор босган янтоқ тўпининг пойига бориб қўнишди.
— Э, кетади-ку? Жипак! — деб юборди Мансур. — Милтиқни опчиқ!
Какликлар бирдан ваҳимали чиғиллаб ҳамда қарс-қарс қанот қоқиб, том оша учиб кетишди. Мансур
дир-дир титраган ҳолда луқмасини оғзидан олдирган маҳлуқдай ютиниб-тамшаниб қолди.
Эшикдан мўралаган хотини:
— Нима? Каклик кўрдингизми? Энди кўришингизми? — деди.
— Эҳ, уйга кепти-я? — қувониб ва аёлини калака қилгандай кулимсираб уқтирди Мансур. — Шу-шу
ерда, ўчоқбошида экан... Вой, буни қара-я! Вой, жониворлар-а... Қўрқмаганини қара. Мана бу ит ҳам
сезмапти...
— Балки ўрганиб қолгандир, товуғимиз деб ўйлар, — дея Ипак ичкарига тортилди.
— Ҳой-ҳой, кампир, бу жуда қизиқ-ку, а? — Ман-сур ҳам хотинига эргашди-ю, тағин биронтаси
писиб қолган бўлса деган ўйда тўхтаб, яна нари-берига зеҳн солди. Сўнгра уйга кирди-да, ажаб
аломатни кўрди: усти қопловли қафаснинг пастларидан чанг буриқсиб чиқар, қафас титрар-силкинар,
макиён тўлиб-тошиб сайрар эди.
— Э, жинни бўлдими у? — Мансур шундай дебоқ беҳол тортиб кетди. Хотинига жилмайиб: —
Тушунарли, — деди.
— Шу-да, — деб қўйди хотини.
— Қачондан бери какликлар кеп туради?
— Совуқ зўрайганда...
— Бечоралар.
— Сиз эса уларни отмоқчи бўлдингиз.
— Энди, ким билади... — У уялиб, елкасини қисди. Кейин тўрга ўтиб, қафаснинг устини очди.
Чангга беланиб, оқариб қолган каклик шунда хўрпайиб бир силкинди — Мансурнинг афт-башараси ҳам
оқариб қолди. — Ҳе, Хойин! — деб зарда қилди йигит. Ва йўталиб, юзини енги билан артган бўлиб,
давом этди: — Жела овнинг хумори тутдими, бека? Балки тоғ-тошни қўмсаб қолгандирсиз? Ҳозир
яхлаб қолган камарларни, ғорларни, а? Менга раҳмат денг, сизни опкелиб, уйимнинг тўрига ўтқазиб
қўйибман. Шерикларингиз, ана, бир чўқим донга, ушоққа зор бўлиб, остонамизга келипти... Ҳе, ўлинг
сиз! — Бирдан зарда қилди. — Шуларни тутишим керак-да, а? Ё уйнинг атрофини тузоқ билан ўраб
қўяйми? Кейин сиз айвонда ваққиллаб сайрасангиз, қариндошларингиз парт-парт этиб, тузоққа тушса.
Сиз хурсанд бўласиз-да, а?
— Қўйинг энди. Униям овга ўзингиз ўргатгансиз, — деди хотини Полвонга гупписини
кийдираркан... — Ундан кўра молларга қаранг. Сув бериш керак.
Мансур бир муддат тек қолди-да:
— Тўғри айтасан, — деб печкага бурилди. Чойнакни гиламга опқўйиб, қопқоқни очди. Милтиллаб
турган чўғни сим билан кавлаб яшнатди-да, чалмадан синдириб ташлади.
Шу асно тоғда — қайсидир арча панасида ўчган гулхан қўрини қўзғагани, атрофдан какликларнинг
сайраши эшитилиб тургани хаёлида жонланиб:
— Ҳа-а, — деди бирдан. — Демак, каклик қирғини бошланипти-да, кампир... Тоғда ем бўлмаса,
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |