Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
144
хўрсиниб юборди. — Бориям шу-да, домлажон. 
Зокир Ўриннинг астойдил жаҳли чиқиб: 
— Ажабо, мен билмай юрган эканман. Қочинг йўлдан, — деди. — Ҳов, Хўжамбой Мадиёров! 
Тутнинг орқасида — томига ялтироқ тунука қопланган бинонинг ўнг тарафидаги гулзорга очилган 
деразаларининг биридан Хўжамёр... ҳа, ўша от юзли йигитчанинг йирик нусхаси қараб турган экан. 
— Марҳамат, домла. Биз шу ердамиз... Абдибой, эшикни кўрсатинг! — деди. 
Зокир Ўрин Абдининг ишора-илтифотини қўл ҳаракати билан кескин рад этиб, эшикка йўналди. 
Пештоқдаги ёзувга боқмай, аммо ҳўл тўшанчага пошнаси аллақачон қийшайиб кетган туфлисини артиб, 
чоғроқ хонага кирди. Рўпарада ялтироқ стол ортида ўтирган хушбичим қиз ўрнидан турар-турмас, сўл 
ёндаги ўймакор эшик очилиб, жигарранг туфли, малла кастюм кийган новча йигит четга тортилди. 
— Кираверинг. 
Домла остонага қоқиниб, чўғдек гиламга оёқ босди ва бўсағаданми, гиламданми узр сўраган каби 
ғўнғиллаб, Хўжамёрга талпинди. 
Хўжамёр уни бағрига олиб ва кифтига аста-аста қоқиб: 
— Домлам-е, Зокир Ўринович-е, бормисиз-е, — дер экан, домла Зокир Ўриннинг кўзлари ғилқ ёшга 
тўлди: дами қайтиб, йироқ замонлар билангина эмас, ўзининг ёшлиги билан ҳам учрашгандек 
пиқиллади ва табиий, у киши ҳам қўлини тепага узатиб, шогирдининг елкасини силар эди. 
Ниҳоят, Хўжамёр домлани бўшатиб, ён ёқда саф тортган ўриндиқларга ишора қилди. 
— Ўтиринг, домла. — Узи эса узун столнинг бошида ўқида айлангувчи, суянчиғи баланд — 
тахтсимон курсига бориб ўтирди. Ва селектр тугмасини босди. — Асал, чой, — деди. Кейин ликопчадек 
ҳовучини очди. — Потиҳа қилиб қўямиз-да, домла? Ҳарҳолда мусулмонмиз, бунинг устига, дин модага 
кирди. 
Зокир Ўрин кўзларини артган рўмолчасини шоша-пиша чўнтагига соларкан: 
— Ҳа, албатта... Лекин дин ҳеч вақт модадан чиқмаган, — дея қўлларини фотиҳага кўтарди. 
— Омин. — Хўжамёр жилмайиб юзига фотиҳа тортгач, стол четидаги хорижий сигаретдан бирини 
чиқарди. — Ҳалиям мунозарага ўчсиз-а, домла? 
— Гап мунозарада эмас, — дея Зокир Ўрин ҳам киссасидан «Астра»сини олди. — Дин ҳамма вақт 
одамларнинг қалбида бўлган, Хўжамбой. Лекин бечоралар тазйиқ остида... 
Хўжамёр хориж сигарет қутисини домланинг олдига суриб юборди. 
— Мундан чекинг. 
— Мен шунга ўрганганман... Қуръони каримда ҳам айтилар эканки, эътиқод зоҳиран ва ботинан 
бўлиши мумкин... — Зокир Ўрин сигаретни ўзи чаққан гугурт ўтида тутатиб, «мунозарага» киришаркан, 
Хўжамёр унинг сўзини яна бўлди: 
— Ҳа, динни динчиларга қўяйлик, домла... Ўзингиздан сўрасак? Уй ичлари, кайфиятингиз қалай? 
Жиянлар... Жиянлар кўпайиб қолишгандир? 
Зокир Ўриннинг кўзлари бирдан қувнаб: 
— Жуда! — деди ва кулди. — Қилган ишимиз шу бўлдики, ўзбек халқининг кўпайишига ҳисса 
қўшдик, холос. Бошқа — на илмга, на амалга дегандай... қизиқишлар сўниб кетди. Бироқ бола 
тарбиялаш ҳам осон иш эмас... — Бошини кўтариб, тағин сунъий тишларини кўрсатиб жилмайди. — 
Мана, ўзларингиз ҳам ўзимизнинг мактабдан чиққансизлар. Бевосита тарбия беролмаган бўлсак ҳам, 
билвосита таъсиримиз ўтган бўлиши мумкин. Шундайки, мен сизнинг, Хўжамбой, бундай замонавий 
бизнес бошлиқларидан бири бўлиб келишингизни ўйламаган бўлсам ҳам, буни кўриб, ҳам эшитибоқ 
ғоят хурсанд бўлдим. — Сўнг ўйланиб, изоҳ берди: — Кечирасиз мени, ғафлат босиб денг, вақтлироқ 
келмадим қутлагани... 
Хўжамёр сигарет кулини биллур кулдонга қоқиб, энди кулдонни домлага суриб қўйди. 
— Парво қилманг, домла... — Сўнг яна селектр тугмасини босиб. — Асал? — деди. Ва у ёкдан 
дарҳол жавоб қайтди: «Лаббай, Хўжака!» — Сен анавиларга айт, бизга натуральний тери керак, хўпми? 
Қанча бўлсаям оламиз айтилган нархда. Уни Туркия чегарасига обориш ҳам бизнинг бўйнимизда... 
Улар билан ортиқча савдолашиб ўтиришга вақтим йўқ... Азиз меҳмоним бор! 
Зокир Ўрин бу гапларни эшитаётган эса-да, маъносини уқишга ҳаракат қилмай турарди. «Азиз 
меҳмоним...» сўзини эшитгач, маъно англаш қобилияти ишлаб кетгандек чеҳраси яна ҳам ёришиб: 
— Раҳмат, — деб қўйди. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish