www.ziyouz.com кутубхонаси
146
жозибали туюлади... Ана шунинг учун айтаманки, кечаги йиллар — ёшлигимиз ҳам — биз учун
шубҳасиз азиздир!
Хўжамёр бошини қийшайтириб, домлани тингларкан:
— Ҳа, албатта... Ўша болалик бўлмаса, бугунги кунга етармидик, — деб қўйди.
Зокир Ўрин чалғиганини фаҳмлаб, энди соатига бемалол қараб олди-да:
— Энди бизга жавоб берасиз, — деди.
Хўжамёр томоғини оҳиста қириб:
— Йўғасам, бизга бўларини айтасиз, — деди. — Бизга нима хизмат бор?
Зокир Ўрин елкасини қисди.
— Хизмат... Соғ-саломат бўлинг, шу.
— Йўқ, ундай эмас, домла.
— Яна нима дейишим мумкин?
Хўжамёр янги сигарет олиб, бармоқлари орасида сийпалар экан:
— Домла, уялманг, илтимос, — деди. — Мен умуман... аҳволни тушунаман. Бизга кундек равшан.
Масков кўчаларини кўрсангиз бир! Қайси куни эрталаб меҳмонхонадан чиқиб кетаётсам, ахлат яшикни
ағдариб кўришаяпти. Иккита хотин. Дуруст кийинган, интеллегентга ўхшайди... Мени кўриб денг, бири
бирига нима дейди: «Моя кошка любит вот эту косточку». Иккинчиси суякни кўрсатиб: «Менинг итим
бунақасини яхши кўради», дейди. Тушундингизми?
Зокир Ўрин оғзини очиб қараб турарди.
— Ё тавба!
— Хўш, домла?
— Нима, «хўш?» Тушундим: бечоралар бир-биридан ҳам уялишса керак...
— Мен сиздан бошқа нарсани сўрадим, домла. Бу гап шунчаки даромад гап.
— Нимани сўрадингиз?
— Нимани истиҳола қиляпсиз, домла?
— Тушунолмадим?
Хўжамёр билагидаги олтин соатига кўз ташлаб олди.
— Мана, салкам чорак соат ўтирибмиз... Ҳим, сиз истиҳола қилиб айтмагандан кейин мен нима
қилай?
— Нимани-нимани? — зўриқиб сўради Зокир Ўрин. — Мен ҳеч нарсани истиҳола қилаётганим йўқ.
Мутлақо!.. Истиҳолани ўйласам, ҳатто...
— Нима?
— Бу ерга келмас эдим.
— Кепсизми, сўранг-да энди, — деди Хўжамёр ундан кўз узмай. — Ахир, мен сизга бегонамасман,
— давом этди қандайдир ранжиниб. — Ҳали ўзингиз айтдингиз, бизга бевосита таъсир ўтказмаган
бўлсангиз ҳам, билвосита... Албатта, тарбиянгиз ўтган. — У сигаретни сўриб, жаҳл билан пуфлади. —
Биламан, аҳволингиз ёмонмас... Умуман, Ўзбекистонда яшаса бўлади. Майли-да!
— Иншооллоҳ, яхши бўлади, — деб қўйди домла.
— Ҳа, энди, инсон орзу-истак билан яшайди, дейдилар... Буям доно гап.
— Бу — ҳақиқат, — деди Зокир Ўрин ва энди ўзи Хўжамёрга тикилди. — Ука, нима демоқчисиз?
Айтинг, эшитай. Вақтингизни олдим. Кетаман.
— Йўқ, сиз учун вақт бемалол.
— Раҳмат.
— Хў-ўш, — Хўжамёр суянчиққа ястаниб, сигаретни роҳатланиб сўрди-да, ғалати кулиб юборди:
кулгиси томоғидан чиқди, чунки ҳиссиз эди.
Зокир Ўриннинг эса нафсонияти оғриниб кетди. Ўзини эрмак қилинаётгандек туйиб:
—Бўпти, бизга жавоб, — дея ўрнидан турди. — Самимий суҳбат учун раҳмат. — Хўжамёр сўзини
бўладигандек шошиб давом этди: — Ҳим, Туркия, Амриқо сафарларингиз ҳақидаям эшитдим... Ҳа-ҳа,
уларда ҳаёт бошқача! Бизлар қолоқ...
Ўрнида миқ этмай қолган Хўжамёр:
— Домла, — дея унинг курсисини кўрсатди. — Ўтиринг жойингизга!
— Раҳмат. Лекин, лекин... инсон йўл топади! Ҳукумат ҳам! Ҳарқанча қийналиб бўлсаям. Ахир, янги
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |