Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
142
АРОСАТ 
 
Устоз Абдулла Қодирий ўзининг тўнғич ромони бўлмиш «Ўткан кунлар»ни «Модомики, биз янги 
даврга қадам кўйган эканмиз...» деган серандиша сўзлар билан бошлаган эдилар. Аслида, улуғ бобомиз 
ўшанда фақат битта ўзининг кўлидан келадиган буюк ишга қўл урган эдилар ва зиммасидаги тарихий 
вазифани сидқидилдан адо этганлар. Ваҳоланки, у кишига ҳеч ким «Ўткан кунлар»ни ёзиб бергайсиз, 
тақсир, деб буюртма бермаган эди. Зеро, ҳақиқий ёзувчи мудом виждони буюрган ишни бажаради, 
ижтимоий «заказ»ни эса... 
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев ўз виждонига, Ўзи ато этган истеъдодига содиқ 
қолган камёб ёзувчиларимиздан ҳисобланади. У кишининг янги ҳикояси ҳам дафъатан «янги давр 
буюртмаси» бўйича ёзилгандек туюлиши мумкин. Лекин «Аросат» синчиклаб мутолаа қилинса, ёзувчи 
ИНСОННИ ТУШУНИШга ҳаракат кцлаётганини ва биз ўқувчиларни ҳам ИНСОННИ ТУШУНИШга 
чорлаётганини англаш унчалик мушкул бўлмайди. Дарҳақиқат, «инсонни тушуниш керак», деб таълим 
берган эди Эрнест Хемингуэй. Назаримизда, ёзувчининг бирламчи вазифаси инсонни тушунишдир. 
Инсонни тушунмаган ёзувчи (асар қаҳрамони эмас!) охир-оқибат Аросатда қолади. 
(«Ватан» газетаси шарҳи) 
 
* * * 
Зокир Ўрин чойхонада ўтирган эди, оёқларини сўридан осилтириб, чалиштириб, унинг қаршисидаги 
сўридан жой олган эрмакталаб нашаванд, фаррош ва сартарошга Эсон дўхтир гап берарди, тик турганча 
ҳовлиқиб: 
— Сизлар ҳам юрибсизлар-да, жўралар, дунёдан бехабар... Хўжамёр ахир Масковдаги хайрия 
пондларидаям ишлаб, ишбилармон бўлиб келди. Бу орада у икки марта, йўғ-е, уч марта Туркияда 
бўлди! Бир марта Амриқода!.. Бизнес ишколаниям битирган у! Нима деяпсизлар... Йўғасам, мана — 
милёнер бўлар эди!.. 
— Ҳов фельдшер, қайси Хўжамёрни айтаяпсан? — деб туйқусдан сўраб қолди Зокир Ўрин. 
— Домла, сиз ҳам ғаплатда қолган экансиз-ку! — деб этсиз башарасини куйдирган калладай 
тиржайтирди Эсон. — Ахир, ўзингизнинг ўқувчингиз-чи? Мадиёр даллолнинг ўғли! Суррайиб юрарди-
ку отасининг изидан?.. Менимча, бир-икки йил синпидаям қолган эди. 
— Э, шундай демайсанми, — дея жез тишларини кўрсатиб илжайди домла ва хурсандлиги шунчаки, 
торгина кўкраги қабариб кетди. — Ҳа, уни ўзимиз ўқитганмиз. Синфида қолганиям рост. — Кейин 
ўйланиб, елкасини қисди. — Яхши, унда тижоратга қобилият бор экан. Биз ўшанда тижорат аҳлини 
ўғри-каззоб деб ёмонлар эдик. 
— Энди ўзингизга келдингиз, домлажон, — деб бу кишига гап уқтирмоққа бошлади дўхтир. — 
Ҳолбуки, ўша вақтлардаям «Ўтган кунлар»даги Отабекни «миллий қаҳрамонимиз», деб мақтар 
эдингизлар. 
— Рост, рост, — тан олди Зокир Ўрин жиддий тортиб. Сўнг яна қалбаки тишларини кўрсатиб: — 
Лекин савдогарчилигига ўтмас эдик-да... — деди. 
Эсон дўхтир муаллимни мот қилиб бўлгандай тантанавор кулиб юборди. Унга қўшилиб домланинг 
ўзиям сийрак сочли хумдек бошини ирғаб куларкан, бошқалар ҳам зўр аския эшитгандай хахолай 
бошлади. 
Кейин домла хаёлчанлик билан чойнак ёнига беш сўм ташлаб оёғини ерга қўйди. Кичкина 
қоринчасидан пастга силжиган қайишини тирсаклари билан қисиб — кўтариб олиб, сўри қошига 
кийгизиқлик сарғиш шляпасини бошига қўндирди. Сўнг жамоага зиёлича таъзим қилиб: 
— Хуш қолинглар. Раҳмат, Эсонбой, сизгаям, — деб бурилиб, хиёбонга чиқди. 
Ана шунда унинг калласига бир хаёл келди: «Қара-я, ўша бола одам бўпти. Милёнер тижоратчи 
бўпти. Қандайдир корхона очиб, элгаям нафи тегаётганмиш. Шундай кунларда...». 
Домла Зокир Ўрин мактабда дарсларини ўтиб бўлиб уйига кетаётганда, азбаройи чанқаганидан 
чойхонага кирган эди. Бинобарин, энди уйига бориши керак. Бироқ... ҳозир нечук чойни ичиб 
тугатмасдан ўрнидан тургани-ю, хиёбонда тўхтагани сабабини нохос англаб қолди. 
— Ҳов Эсонбой, бу Хўжамёрнинг корхонаси... иш-жойи қаерда? — деб сўради ортига қайрилиб. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish