www.ziyouz.com кутубхонаси
111
— Ғирромлик қилсам, ўлай!
— Қасам ичдинг-а?
— Қасам ичдим.
Ўйнай бошладик. Яна ўша аҳвол. Сал вақт ўтмай Раҳмат ўйинни тамом қилди. Демак, у мени
зувилла-тиши керак. Кейин мен уни зувиллатишим мумкин.
Жим турибман. Раҳмат боласопни ирғитиб урди. Зинғиллаб кетди. Етмиш қадамлар нарига тушдиёв.
Секин юриб бордик. У менга қараб-қараб қўяди. Мен жим. Иккинчи чиллакниям урди. Яна шунча
масофага кетди. Чўтлаб кўрсам зувиллаб келолмайман.
Учинчи чиллакниям урди-е! Метеостанцйя деган жой бор эди. Об-ҳавони текширадиган идора.
Ўшанинг ҳовлисига бориб тушди. Ўла қолсам ҳам у ердан маррагача зувиллаб келолмасдим. Раҳмат
чиллакбола тушган ергача билагимдан ушлаб борди.
Хўп, чиллакболани олдим. Чуқур-чуқур нафас ҳам олдим. Нима учундир кафтларимгаям туфладим.
Сўнг худди ўлжага отиладиган тозидек оёқларим билан турган еримни депсиниб «тирнаб» ҳам кўрдим.
Ниҳоят, чопдим.
Раҳмат ҳам мен билан ёнма-ён чопиб келяпти. Унинг аҳволи оғир. Чопгани устига тағин менинг
оғзимга қарашиям керак. Чунки нафас олиб қолишим мумкин. Унда... яна ғирромлик бўлади.
Э, чопавердим. Охир... йўқ, бўлмади. Чамамда маррага етар ҳам эдик. Лекин эринчоқликми, нима
бало бўлди-ю, ерга тикила бошладим. Бир юмроннинг инига кўзим тушди. Яқинда тупроқ чиқарган.
Сариққина бўлиб турибди. Шунга қараб бурила бошладим. Бошига етганда, чиллакболанинг учига
тупуриб, юмроннинг инига ташлаб юбордим.
Назаримда, чиллакбола чуқур кетмаслиги керак эди. Унинг учгинаси кўриниб қолди. Ўзи, ўйиннинг
қонуни шу: маррага етолмаган ўйинчи боласопни бирон тешикка тиқиб юбориши ёки дўпписининг
ичига тупуриб, кейин уни дўппида қисиб туриши керак. Рақиб уни онасоп билан уриб тушириши лозим.
Лекин Раҳмат шўрлик юмрон инига тушиб кетган боласопни қандай уриб чиқара олади? Тағин шуниси
борки, уриб чиқаргач, ҳавода яна тўхтовсиз уриб қолиши керак. Кейин чиллакбола бориб тушган
еридан яна зувиллаш лозим.
Раҳмат юмрон инига тикилди. Хўп тикилди-да:
— Сен уяга тупурмадинг, чиллакболага тупурдинг, — деди.
— Э, чиллакболага тупурсам нима, — дедим. — Барибир тупугим ерга тегади.
—
Ғирром.
—
Ўзингиз ғирром.
Раҳмат боласопни уриб чиқариш учун хўп ўйлади. Иложи йўқ. Ниҳоят, онасоп билан
чиллакболанинг учига бир туртди-да, индамай кетиб қолди.
— Ҳо, — деб бақирдим. — Мен зувиллайман!
— Зувилласанг, зувиллайвер!
Боласопни индан чиқариб олиб, бир зувилладим. Ҳадемай маррага етиб бордим. Кейин онасопни
ўнглаб, Раҳматнинг йўлига чиқдим.
— Қаёққа?
— Сен билан ўйнамайман.
— Зувиллайсиз.
Бечора бир оз ўйлаб турди-да:
— Майли. Лекин кейин ўйнамайман, — деди.
— Бўпти. — Икки чиллаккаям зувилласа ҳарна-да деб, онасопнинг кемтигига боласопни қўйдим.
Сакратиб, тик-тик ура бошладим. Қарангки, бешта бўлди.
Э, менинг хурсандлигим! Бунинг устига, биринчи чиллагимоқ камида олтмиш қадам жойга бориб
тушди. Иккинчиси ундан нарига. Хуллас, мен ҳам боласопни метеостанция биносидан оширдим. Раҳмат
гўппон эран-қаран бориб, чиллакболани олди. Маррага қараб югурди. Мен у билан ёнма-ён боряпман.
Терлаб кетди. Қизара бошлади. Чамамда, кўкара бошлаганда, маррага етиб боласоп қўйиладиган
чизиққа тупурди-да, бир-пас дир-дир титраб турди. Кейин «ўҳ-ўҳ» дея йўталиб, уйига кетди.
Мен ҳам хурсанд бўлиб уйга қайтдим.
Орадан яна бир кун ўтди.
Яна чиллакни кўтариб, ҳаятга ўтдим. Раҳматларнинг девори тагига етдим. Букри ёнғоқдан тушган
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |