Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
107
ўрисчага ағдариб айтишини сўрадим. У ҳозиржавоблик қилди: 
— С прекрасньш голосом юноша-красавец! 
Олтойликнинг ҳавосини ола бошлаган эдим. 
— Уни... яъни, товуши ярашган... ўзига ярашган ул, яъни ўғил, — деб шарҳладим. 
Шунда Умрзоқ ака шишани кўрсатди. 
— Бу не? 
— Арақ, — деди Ҳабиб. 
— Шу. 
Ҳабиб кулиб юборди. 
— Ў-ў, алкаш! 
Мен толиққан эдим. Йўлдангина эмас, шу одам билан мулоқотдан ҳам: дам ғашинг келади, дам 
раҳминг. Ҳурмат ҳам қиласан, силтаб кетгинг ҳам келади. 
Бундан ташқари, менинг ишларим ўлда-жўлда қолиб кетган эди: тирикчилик... 
Умрзоқ акани уйига киритдим-да, хайрлашдим. Тез-тез келиб туришимни айтдим, у фаррошлик 
қиладиган жойни эслатдим, жуда зарил бўлиб қолсам, директордан сўрайсиз, дедим. 
Буюртмалар ҳам кўпайиб қолган экан. Байрам яқин. Кўп шиорлар қайтадан ёзилиши керак. 
Хуллас, орадан ўн кунлар ўтди. Қўшни қишлоқда эдим, почтага чақириб қолишди. Телефонга. 
Дастакни олсам — директор: 
— Ҳе, ука, бу меҳмонингиз ҳеч ўхшамаяпти. Бу бошқачаси экан. Одам хижолат бўляпти... — деди. 
Мен гап нимадалигини ўзимча тахмин қилдим. Ва ҳақиқатан шундай бўлиб чиқди: уйига келсам, 
эшик берк, калит тутқичига боғлаб қўйилган. 
Ҳалиги иморатлар орасидан ҳар ёққа... ертўлаларга-да... ҳа, кечаси... подвалларга кўз солиб 
боравердим. «Ўра» деганимга етганда тўхтаб, зинапоя бошига бордим. Шу-шу: пастдан чироқ шуъласи 
кўринди. 
Директор бекорга шу ерларни супуриб-сидириб юрсин демаганди. Айниқса, ўрис биродарлар 
яшайдиган уйларнинг атрофига қараб бўлмайди. Билмадим, боғ-роғ, экин-текинга қизиқмайдими 
булар... Хуллас, бу ертўланинг олдида Барнаулдаги «ўра»нинг «ўлса ўлиги» ортиқ эди. 
Шам тополмаганми — пахта мойли шишанинг оғзини лойлаб, пилик эшиб солинган: милтиллаб 
ёняпти. Ҳар хил қутиларни бир-бирига тақаб қўйиб, ётса бўладиган кат ясабди. Кат устида эшакка жул 
бўлмайдиган бир тўшак. Ўтирипти Умрзоқ ака. Соқоли яна ўсиб кетган. Эгнида... Ўша исқирт пахталик. 
Қўлида қангзаси, бутлари орасида бир шиша «Чашма». 
Мени кўриб Умрзоқ аканинг кичкина кўзлари каттариб кетди. Ҳассасини олмаёқ ликонглаб қолди... 
Сасиб-бижиб кетган, қандайдир шишган. 
Қучоқлаб ўпмоқчи бўлаётганди, бир амаллаб жойига ўтқаздим. Ўзим ҳам бир қутини опқўйиб 
ўтирдим. 
— Хўш, Олтойга қайтасизми? — деб сўрадим даб-дурустдан. 
Унинг кўзлари ялтиллаб кетди-ю: 
— О-о, йок... Кўк колга опор, — деди. — Сен яхши кижи. Директор-да яхши кижи... 
— Болалар-чи? — дедим. — Кеп туришадими? 
У чуқур хўрсиниб: 
— Олар табишкак билмаят... Оларди атази, энези қўймаят... Я не могу жить. Вот всё! — деди. — 
Покажи мне Кок кўл. Прошу тебя. Здесь никто не знает... 
Ҳақиқатан ҳам, ул қадимда Кўк кўл дейилгандир. Лекин бунинг мақсадини билганлар ҳам оборишга 
эрингандир... Қолаверса, у ерга бориш таъқиқланган: шунинг учун кўлнинг бутун атрофи тиканли 
симдевор билан ўраб қўйилган эди. 
«Э, мендан нима кетади?» 
— Юринг, Умрзоқ ака! 
У қопи билан ҳассасини олиб, менга эргашди. Чироқни ўчириб, гугурт чақиб, тепага чиқиб олдик. 
Ҳаво совуб қолган эди. Тупроқ йўлга тушиб, кейин кўчаларни кесиб ўтиб, музейга чиқиб бордик. 
Тасаввур қиласизми, бу одам хурсанд эди! Ўз тилида бижиллаб бир нималар дер, сўнгра «тенгерим, 
тенгерим» деб қўярди. Топишмоқ ҳам айтувди, ўзимни эшитмаганга олдим. Хафа эдим-да, ака. 
Дунёнинг бадкорликларидан кўнглим абгор эди: бу одам ўз юртида, ўша... Улусойга кетиб қолган 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish