Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
109
— Ҳи-я, ҳи-я... Но, Кўк тенгиз — моя мечта! — деб хитоб қилди кейин. 
— А, вм знаете её состояние? — сўрадим ундан. — Кўк тенгис қурият. Балик йок. 
Бар! — деди у жаҳл билан. — Кўк тенгис пака тири! Онда орталктар бар... Там буду жить и 
шаманит, ака Алтайский шаман! Бальгктар ач олса, озумни берем! 
Мен, ҳар қалай, совхоз директорининг олдидан ўтиш лозимлигини айтдим. Аммо... 
...У келмади. 
Эртаси эшитсак, Умрзоқ акани «Н» вокзалида кўришибди танишлар. Эгнида «қап»и, ликонглаб 
юрганмиш. Кейин «Тошкент-Қўнғирот» поездига ўтириб кетибди. 
1991 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
110
ЧИЛЛАК ЎЙИН 
Болалар ҳақида...
Нафақат болаларга. 
Муаллиф 
И з о ҳ. Ўйлаб қарасам, болалар ўйинларида гап кўп экан. Биз ўша ўйинларда фақат жисмонан эмас, 
балки маънавий жиҳатдан ҳам чиниқар эканмиз. Қандай одам бўлдик? Бу — четдан қараганда маълум. 
Бироқ биздаги, шахсан ўзимдаги аирим сифатлар заминини ҳам ўша ўйинлардан кўраман. Ахир, 
ўйинда, ғирромлик қилган айрим дўстларимизнинг кейинчалик, катта бўлгандан кейин ҳам Ҳаётда 
ғирромлик қилганликларига гувоҳмиз. Ёхуд бунинг аксича. Қисқаси, болалик ўйинлари ҳар биримиз 
учун ажиб бир синов даврлари — жабҳалари булар экан. 
Мен болалар ўйинлари мавзуида ҳикоялар битяпман. (Муаллиф) 
Баҳор. Мен боғимиз адоғидаги деворнинг у ёғида ястанган ялангликка чиқаман. Онам ишда — 
эрталаб жийрон отимизни миниб кетган. Синглим Раъно дугоналари билан қўғирчоқ ўйнайди. Мен 
нима қилай? Уйда ўтирайми? Дарсларим тайёр. Кечаси бажариб қўйганман. Тушгача кунни ўтказиш 
керак. 
Чиллак, яъни онасоп билан боласошш олиб йўнғичқапояга йўртаман. Раҳматларнинг девори ёнига 
бориб, букри ёнғоқнинг танасига онасоп билан бир-икки ураман. Кейин ерга йиқилган шохларни, 
бутоқларни савалайман. Ишқилиб, овоз чиқсин. Раҳмат зшитсин. Бўлмаса ким билан ўйнайман. 
Гузардаги бари бола эрталабдан мактабга кетган, биринчи сменада ўқишади. Фақат Раҳмат билан мен 
иккинчи сменада. Тўғри, у мендан бир синф юқори ўқийди-еттинчида. Шундай қилиб, уни 
қарсиллатаман, ашула айтаман. Кимнидир чақирган бўламан. Охири «Раҳмат гўппон» чиқиб келади. 
У семиз, елкалари кенг бола. Энгашиб юради, ердан бир нарса топадигандек. Шунинг учунми унга 
кимдир «гўппон» деб лақаб қўйган-у, уям ўша лақабга ўрганиб қолган. Лекин ўзи ҳўкиздек кучли. 
Билаклари йўғон, чиллакни урса.. О! Чиллакболани икки адир нарига ўтказиб юборади. 
— Ҳа, Бўрижон, нима қиляпсан? — дейди у девордан қараб. 
— Ўзим. Чиллак ўйнаяпман, — дейман. — Келинг. 
— Сен ғирромлик қиласан. 
Мен жим қоламан. Ғирромлик қиламан унга. Масалан, чиллак ўйнаяпмиз дейлик. Ўйин охирида 
кимдир зувиллаши керак. Кимдир чиллакни узоққа отиши керак. Қуриб кеткур, ҳамма вақт Раҳмат 
биринчи бўлиб тугаллайди. Яъни, мен урган чиллакбола, қаерга тушмасин, у отганида нақ онасопнинг 
ёнига келиб «ётарди». Шу билан тамом. У урарди чиллакболани. Мен уни онасига яқинлата олмасдим 
ҳам. Кейин нима бўларди? У қадамлаб санарди. Маррагача. Кейин яна урарди. Яна бояги аҳвол, Бир 
вақт қарабсизки, ўйин адоқ бўлибди. Навбат бизни зувиллатишга келибди. 
Нима қилардим? Қараб турардим. У енгларини шимариб, онасопни олиб боласопни тепага отиб
пастдан «Бир, икки, уч, тўрт» деб, чиллакболани ерга туширмай коптокдек сапчитиб-уриб 
санайберарди. Боласопни тўрт марта сакратиб, онасопни унга тегизолган бўлса, тўрт қўл уради. 
Боласопни онасопнинг тумшуғидаги кемтикка қўйиб, бир сакратади-да, онасоп билан шундай уради — 
боласоп камида олтмиш-етмиш қадам нарига бориб тушади. Кейин у ерга бориб, «иккинчи чиллакни» 
уради. Кейин учинчисини... Тўғри, онасоп боласопга тегмай қолиши ҳам, бир учига «чирт» этиб 
тегибгина кетишиям мумкин. Лекин Раҳматда ҳеч шундай бўлмасди. 
Хўш, у урган дейлик, уч чиллак масофани зувиллаб келиш осонми? Гап осон ё қийинликда эмас. 
Ўйиннинг тартиби шу: ютқаздингми, зувиллашинг керак. 
Лекин мен... ҳали айтганимдек иш қилардимда. Яъни, у боласопни сакратиб санай бошлар экан, аста 
нари-бери қараб олардим-да, ғизиллаб қочиб қолардим. Деворимиздан сакраб ўтиб кетардим. Буям 
етмагандай тўғри уйга кириб, эшикни ичкаридан занжирлаб олардим-у, деразадан қараб турардим. 
Раҳмат бечора баъзан девор кемтигидан ошиб, уйимизга келарди. Деразани тақиллатарди. Кейин 
супа лабига ўтириб оларди. Мен деразадан қараб тураман денг. У, зувиллаб бер, деб ялинарди. 
Хуллас калом, ўша куниям Раҳмат гўппонни бир амаллаб девордан бу ёққа туширдим. 
— Ғирромлик қилмайсанми? — деди у. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish