Microsoft Word kr sh xolmirzayev 2 ziyouz com doc



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/236
Sana24.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#212100
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   236
Bog'liq
2 5391243692415648535

www.ziyouz.com кутубхонаси 
104
Озбекистана! — Кейинги гапларидан англадимки, «У ёқда Кўк кўл бор! У ўлкада — ўз юртимиз! Мен у 
кўлнинг бўйида шаман бўлиб яшайман!..» деди. 
Шунда болалар тағин чулдирашиб қолишди. Биттаси кўзига ёш ҳам олди. 
Бу орада ертўлага тағин бир бола — чамамда, боя мени кўриб қочиб кетган бола тушиб келди. 
Қўлтиғида бир шиша «Чашма» бор экан, Умрзоқ акага берди. 
Сўнгра болалар уни ўзларининг ҳаяжонли гап-сўзларига тортишди. 
Умрзоқ ака эса, энди бу шишани очиб ва оз-оздан ютиб, мени ҳайрон қолдирган баъзи бир 
саволларга жавоб берди: анави боланинг мендан қочишига сабаб— мени ҳалигидай маҳкаманинг одами 
деб ўйлаган экан... 
Қолаверса, бу ердаги бошқа болакайлар ҳам, ҳатто Умрзоқ аканинг ўзиям мени «ўшанақа» деб 
ўйлапти олдин. Умуман, бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Қандайдир бир исқирт, пиёниста, 
қамоқдан чиққан кимса яшайдиган сассиқ ертўлага ким ҳам ўз фарзандининг кириб, ўша сондан чиққан, 
демак, ишончсиз-хавфли одам билан ўтириши, унинг маза-бемаза гапларини эшитишга қараб турарди? 
Бунинг устига, ўша кимса миршаблар ҳисобида туришини маҳалла-кўйдаги ота-оналар яхши 
билишса: ахир, улар Умрзоқ акага фаррошлиги ва қоровуллиги учун ойига бир сўмдан йиғиб 
беришаркан. Демак, уларнинг баъзилари «шундоқ-шундоқ иш» бўлаётганидан кўйдаги соқчибошисини 
огоҳ қилган бўлиши керак. 
Мен «бўлиши керак» дедим. Аслида, бўлган экан: ҳа, айрим ота-оналар ҳатто болаларини излаб, 
бадбўй ертўлага ҳам тушишган ва фаррошга яхшигина танбеҳ бериб ҳам чиқишган экан. 
На иложки, болалар Умрзоқ аканинг гурунгига ўрга-иб қолишган экан. 
Энди, «гурунг» — Умрзоқ аканинг «маза-бемаза» гапларига келсак, у гаплар болаларга айтиладиган 
қадим Олтой ривоятлари, эртаклари ва... топишмоқлари бўлиб, хусусан, топишмоқ биринчи ўринда 
экан. 
Мен пастроқ пардада айтдим бу гапни. Аслида, бу машғулот — ёшларга олис тарихдан сўзлаб 
бериш, юртга, элга боғлиқ томирларини мустаҳкамлаш, бу нарсани ўйин-айтишувлар орқали-да 
сингдириш собиқ олимнинг умр ғояси экан десам бўлади. 
Шуниси ҳам борки, менинг назаримда, Умрзоқ аканинг ўзиям ўша олис-топталган ўтмиш билан 
яшарди: бугунги кун ҳақида бирон-бир мулоҳазасини эшитмадим... 
Рухсат этсангиз, шу ўринда мен бир мулоҳаза айтсам: Умрзоқ ака мен билан жўнади — қангзаси, 
муқоваланган қандайдир қўлёзмаси (унингча, бичик), битта чўлтоқ қалами (карандаш-қара таш), беш 
тийинлик уч қути тамаки ва игна (ийне), ип ҳамда бир-икки ҳовуч кедр ёнғоғи (мёштинг тобогоси) 
солинган халтасини (қапини) кўтариб жиларкан, «нукерларим, нукерларим», дея кўзи ёшланганини 
кўриб: «Демак, бу одамни ҳалиги машғулотидан ҳам кўпроқ ўзига тортди-да биз томон, — деб ўйладим. 
— У Кўк кўлмикан?» Ундай десам, бу машғулот унинг умр тоясидай эди. 
Балки бизда ҳам ўз қондошларининг яшаши қизиқтиргандир? Балки, балки у айтмиш... «квартира — 
ўчак» ва одамлар ҳисобига кириб, одамга ўхшаб яшаш... 
Хуллас, вокзалга жўнадик. 
Поездда Умрзоқ аканинг қилган хархашаларини айтиб ўтирмайман. 
Шиша... унга гўдакнинг сўрғичидай бўп қолган экан. 
Вино сассиқ, тамакининг бадбўй ҳидигаям тоқатим йўқ... «Жиндак ичманг, дам олинг» десам, 
қовоғини солиб қолади. Бир гал қаттиқ маст бўлганда: «Алтайга кетем!» деб туриб олди. Ялинаман-
алдайман. Мени тағин хижолат қилгани — бир-икки марта йўлакка чиқариб қўйилган бўш шишаларни 
териб юргани бўлди. 
Бир амаллаб туманимиз марказига етказиб келдим. Поезддан тушибоқ кийимлар дўконига 
опкирдим. Ўзи танлаган костюм-шим, пойабзал харид қилдим. Арзимаган нарсалар... Соқолини 
олдириб, газакхонадан ярим стакан ичирдим-да, бир таксини ёллаб «Дружба»га ҳайдатдим. 
У кишининг кайфи чоғ, йўл четида пахта тераётганларга ғурур билан қарар: 
— Ў-ў, белое золото! — деб қўярди. Кейин пахта ҳақида гап кетди: унинг меҳнати оғирлиги — 
экиш, бегона ўтлардан тозалаш ва ҳоказолар ҳақида сўзлаётгандим, у қизиқ бир гапни айтиб қолди. 
Маъноси шуки, Олтойда «бегона ўт»ларни «ернинг ўлон»лари дейишаркан. «Ёввойи ҳайвонлар»ни ҳам 
— «ердинг (ерлик) тьтдулар», уй ҳайвонларини эса «асранда» деб аташар экан. 
Менимча, улар ҳақ. 


САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish