www.ziyouz.com кутубхонаси
33
ишиниям ўзимиз қиб қўямиз. Чиқар! Келтир! Аҳмоқ бўлма.
— Мен, мен... — Бойқувар кўкрагига қўлини босганча, чамаси, қочиб кетиш учун аланг-жаланг
бўлиб ўрнидан тураётганди, Дилнура жуда эзилиб кетиб:
— Бойқувар, менга ишонасизми? — деди.
— Энди йўқ.
— Унда ўзингиз биласиз. Мен айтмоқчи эдимки, — ён-веридагиларга зимдан кўз ташлаб, давом
этди: — маълум бир вақт ўтсин... Сиз, умуман, ёмон хизматчи эмассиз. «Пахтакор»да кўзни чатоқ қилиб
келганингизниям биламиз. Бу ердаям, умуман, хизматингиз ёмонмас экан. Мана, ўртоқ Келдиев анча
ижобий фикр-да... Ҳим, қулоқ соляпсизми?
— Ҳа, ҳа!
Дилнура чайналиб:
— Хуллас, бизда айб... абадий қолмайди, — деди. — Ҳатто халқ душманлари ҳам амнистия қилинган
вақтлар бор...
— Тушундингми? Буёғи ўзингга боғлиқ! — деб Дилнурани танг ҳолатдан қутқарди Келдиев. —
Тўғрими, ўртоқ Қосимова?
— Ҳа. Мен ҳам шундай демоқчи эдим.
— А-а, унинг учун нима қилишим керак?
— Биринчи навбатда... — Шойим Шайдулов тағин енги тушиб кетаётгандек қўлини тепага кўтариб
кўйди. — Сен ҳозир бориб... хўш, — жамоага маслаҳатомуз қараб олди, — ҳозир бориб, қабртошни
олиб ташлайсан! Йўқотасан! Токи ҳеч ким уни эсламайдиган бўлсин. Биров қизиқмасин.
— Ана! Эшитдингми? — деди Ҳусан Келдиев партком секретарининг таклифидан фавқулоддд
мамнун бўлиб.
— Эшитдим, — деди Бойқувар. — Лекин...
— «Лекин-пекин»и йўқ!
— Унда... — Бойқувар чап кўкрагидан қўлини олди. Кейин бирдан бақириб юборди: — Кейин
алдамайсизларми?
— Э, ёш боламисан?!
— Ҳмм, майли. — Бойқувар қўйнига қўл солиб, чиройли қизил жилдга солинган билетини чиқарди-
да, кафтида бироз авайлаб ушлаб тургач, қўзғалди. Стол ёнига келгунча икки бор тўхтаб ўйланди.
Кейин уни шартта столга қўйди. — Мана!
— Энди бизга жавоб, — деди Дилнура. — Бойқувар, сиз билан — энди директорингиз гаплашади...
Дилнура Қосимовани кузатиб партком котиби ҳам чиққач, Ҳусан Келдиев стол қошида бир қўлини
белига тираганча иккинчи қўлини чўзиб:
— Ана, қоғоз, ручка... Ёз, ёз! — деди стулда бургутдан кўрққан товукдек писиб ўтирган Бойқуварга.
— Расми шу, ука. Ариза. Тушундинг? Ёз! Ўзим сени уч-тўрт ойдан кейин...
— Ишга оласизми?
— Оламан! — деди Келдиев деразага қараб. — Райком секретарининг гапини эшитдинг-ку?
— Ҳа..
— Ана шу-да!
— Ундай бўлса... — Бойқувар шарикли ручканинг учини лабига тегизиб олиб, қогозга энгашди. Бир
зумлик зўриқишдан кейин нигоҳи равшан тортиб ва бундан алланечук шошилиб ёза бошлади:
«Крупская номли интернат директори... шул ҳакдаким, мени ўз ихтиёрим билан сторожликдан озод...»
Келдиев аризани тортиб олиб:
— Сенга жавоб. Озодсан, — дея тўрга ўтди.
— Мен энди...
— Шойим акага учра! Гап бор.
— Хўп.
Бойқувар ташқарига чиққанида гардиши тепага қайириб қўйилган шляпасини бошига кийган Шойим
Шайдулов битта бюро аъзосининг «Москвич» машинаси ёнида эди.
— Кел, кел-э, ука! Анави кетмонниям ола кел! Ол! — деди.
Бойқувар гулзор ёқасидан кетмонни олиб келди. Шойим Шайдулов шофёрнинг ёнига кириб ўтирди.
Бойқувар туртина-туртина орқа ўриндиққа жойлашиб, кетмонни бутлари орасига қийшайтириб
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |