www.ziyouz.com кутубхонаси
27
— Чиқмайман, — дедим.
— Чиқасиз.
— Ўтиринг, кўп ҳовлиқманг... Э, тўғри гапни айтсанг ҳам ёқмайсан.
— Бўлмасам мен чиқиб кетаман! — дея Қўйсин ўрнидан буткул турди.
Эшвой... э, бечора! Шошиб, ҳовлиқиб қолди-ку! Яхпш кўриш ҳам бир машаққат экан-да!
— Йўқ-йўқ, сиз ўтиринг, Қўйсиной, — деди у ва менга... менга қаради. — Ака, чиқинг...
Гангиб қолдим.
— Нима?
— Чиқинг. Ҳайронман.
— Эсингиз жойидами? — дедим.
— Эсим жойида! — деб бақириб юборса бўладими. — Чиқинг дегандан кейин чиқинг-да, ахир!..
Нима? Нимага, бу кишига дўқ қиласиз? — Тавбангдан кетай. Хуруж қилиб, кўзлари ёшовраб менга
юзланиб олди. Назаримда, мени кўрмас эди. — Нега бу кишини ҳақорат қиласиз? Нега?
— Қачон? Қачон? — дедим.
— Сизнинг йигитингиз бор... У-бу... Бу ҳақорат эмасми, ахир! Чиқинг, ака!
— Э, бечора! — шундай деб юборганимни қулоғим эшитди-ю, тасаввур қиласизми, башарамга би-ир
шапалоқ келиб тушди: бу ёғи планимда йўқ эди. Эшвойга қараб анграйиб қолдим. — Ҳе, жўра?
— Мен жўрангиз эмасман!
— Э, бор-э!
Воҳ! Яна тушди ўша шапалоқ. Ўлгурнинг қўли қаттиқ эканми, ё буни кутмаганимданми, кўзим олди
қорайиб кетди. Энди мени ҳеч нарса тутиб қололмасди.
Бироқ шунда... бирдан калла ишлаб қолди-да, азизим! Ҳа, калла ишлади.
Нима қилдинг дейсизми?
Ҳеч нарса.
Мен қилишим керак бўлган ишни, умуман, қилиб бўлган, яъни, Эшвойга катта яхшилик қилган
эдим!
Тушуняпсизми ?
Ахир, у мени урди! Ҳозир қўйиб берсам яна уради!.. Бу билан у Қўйсинга нимани кўрсатади? Йўқ,
исбот қилади? Ахир, қизнинг ундан талаби нима эди?
Энди тушундингизми?
Ана шунинг учун:
— Э, безори экан-ку бу? Бунинг қўлидан одам ўлдиришам келади! — дедим. — Юмшоқ супурги деб
юрсам...
— Ўлдирама-ан! — Эшвой чинданам менга ташланди. Чамамда, кимлардандир, балки Қўйсиндан
ҳам олиш керак бўлган аламини мендан олмоқчи... шуни олмоқда эди.
Вақтни бой бермай, қочиб чиқдим.
Эртаси чошгохдарда уларни боғ адоғидаги йўлкада кўрдим. Қумрилардек бўлиб — ку-кулашиб
юришарди. Шундай қизғин гурунг билан банддарки, теплицанинг биқинида турибман-у, мени
кўришмади.
Шу билан ҳикоям тамом бўлдими? Йўқ. Давоми бор.
У шундан иборатки, Эшвойжон билан Қўйсиной эрталаб Қорёғдиевнинг кабинетига .кириб, мен
ҳакда нима дейишган бўлса, дейишган экан. Тушдан кейин ўртоқ директор бизни чақирдилар. Тикка
турғизиб қўйиб, шундай «тахтага олдилар»ки, қани, бир гапдан тўхтатиб бўлса. Гапирган биланам
фойдаси йўқ эди.
Кар эшитганини қўймайди, деганлар-ку. Ўзиникини маъқуллаб, бизни «безори»га чиқарди.
«Бировнинг хонасига бостириб кирган» — биз, «ҳақорат қилган» — биз.
Охири: «Мен нима деган эдим сенга? Орамиз очиқ бўлди, ука. Буғгалтерияга кир...» деди.
Ишонасизми, учаласи бирлашиб, устимдан акт тузишганда, нима бўларди?
Ўшанда яна қамалиб кетишим ҳеч гапмас эди.
Қолаверса, кейин... Қорёғдиевга масаланинг моҳиятини айтиб бергач, у менга ажойиб
характеристика ёзиб берди.
Лекин мен хафа эмасман.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
www.ziyouz.com кутубхонаси
28
Аксинча, уларнинг бир-бирини синашига сабабчи бўлганимдан хурсандман.
Дарвоқе, ҳозир Қўйсиной область санъат бошқармасида ишлаяпти. Эшвой — «Афғонистон билан
Алоқа қилиш Дўстлик жамияти»да. Ўша юртга бир-икки марта бориб ҳам кепти. Ҳинд тилига яқин
лаҳжада гаплашадиган қабила бор экан.
Камина яна Омон-Инсон ёрдамида эски мактабимдаман...
1986.
САЙЛАНМА. Шукур Холмирзаев. 2-жилд
Do'stlaringiz bilan baham: |