Microsoft Word kr bankir ziyouz com doc



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/310
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#286084
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   310
Bog'liq
Lesli Uoller. Bankir (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
7
томаётган ярадек қизил, пешаналарига ажин тўр ташлаганди. Шаҳар аҳолисининг юзи 
душанбада қуёш нурида ранг-баранг кўринади. 
Палмер бир қўлидаги саквояжини гўё унинг оғирлигини чамалаётгандек, иккинчи қўлига 
олди-да, такси топиш илинжида Парк-авенюнинг чап томонига ўтди. Бундан йигирма дақиқа 
олдин Бэркхардтнинг ҳайдовчиси иккаласини «флитвуд»да Ван-Кортленд паркидаги метро 
бекатига элтиб қўйганди. Парк эрталабки шудрингдан нам эди. Улар ерости экспресси вагонига 
ўтириб, газета ўқишга тутиндилар ва йўл бўйи лом-мим демай ўқишда давом этдилар. Гранд 
Сентрал бекатида Палмер метродан чиқди. 
Пуританлик бемаъниликдан бошқа нарса эмас, ўйларди Палмер. Қолаверса, бу хислат 
шарқий соҳилдаги бошқа банкирларга ҳам хосдир. Бэркхардт шаҳар чеккасида ўзининг уйи 
жойлашган Коннектикутдан Нью-Йорккача шахсий «флитвуд»ида бориши мумкин эди. Бироқ, 
Бронксдаги метро станциясидан нари ўтмасди. У ердан эса ўн беш центга ерости йўли билан 
Броуд-стритга етиб оларди. Эҳтимол, унинг пуританлик виждони бунга йўл қўймагандир. 
Йўқ, деган қарорга келди Палмер, бу ишга виждоннинг умуман алоқаси йўқ: Бэркхардт 
метро уни Нью-Йорк марказигача автомобилга нисбатан анча тез элтиб қўйишини аллақачон 
ҳисоблаб чиққан. Бронксдаги сўнгги станция эса бутун йўл бўйи вагонда ўтириб бориш учун 
анча қулай. 
Палмер Парк-авеню бўйлаб жанубга қараб жадал юриб кетди. У қўлидаги саквояжини 
силтаб борарди. Чекиб олиш учун тўхтаган эди, орқадан келиб унга тенглашган аёлнинг сонига 
туртиб юборишига сал қолди. 
Нега энди мен мунча қўл силтаб қолдим? — дея ўйга толди Палмер, бу балки ҳаяжондир: 
шунча вақт у Бэркхардт билан юриб, юксак лавозимга тайинланганини, ўзини қамраган 
қувончни ошкор қилмасликка уринган эди-да. 
Йўлни очиб берган светофорнинг ишорасига қараб, Палмер ёш жувон ортидан чаққон юриб 
кетди. У аёлнинг сонлари ҳаракатидан кўз узмай борарди. Аёл ўттиз тўққизинчи кўчага 
бурилди. Палмер бурчакда тўхтаб, уни нигоҳи билан кузатиб қолди. Нимадир юрагини қисди. 
Кўзларини юмиб, томоғида қотиб қолган ҳавони зўрға ютди. Унинг боши айланди, юзи қизиб 
кетди. У шу заҳоти кўзини очди. Ўзини йиқилиб кетаётгандек ҳис этди. Қулаб тушмаслик учун 
бир қадам орқага тисарилди. Жувон эса оломон орасида кўринмай кетди. 
Палмер чуқур нафас олди, кўчани кесиб ўтиб, оҳиста олдинга юрди, бурчакдан бурилди-да, 
«Юнион лиг» клуби биносининг айланма эшигини итарди. Машиналар сигнали, автобуслар 
тормозларининг ғижирлаши, аёллар пошналарининг тақ-туқи ортда қолди. Уни хотиржам 
сукунат қамраб олди. Палмер йўлакнинг чап томонидаги зина ёнида кўп йиллардан бери 
турган баланд бўйли негрга имо қилди. 
— Хайрли тонг, мистер Палмер, сэр. 
— Хайрли тонг, — худди ушбу салом-аликни ўз вақтида эканми дея текширгандай ўз соатига 
қаради ва саквояжини унга тутқазиб, соат тўққизгача ҳали беш дақиқа борлигини қайд этди. 
— Хонангизга олиб борайми, сэр? 
— Ҳа, албатта, — деди Палмер. У тўғри лифтга бормоқчи эди, лекин бурилди-да, Доу-Жонс 
индексли1 телетайпдан ҳамда биржа янгиликларидан хабар олиш учун шошилди. 
Биржа очилишига ҳали вақт борлиги учун Палмер акциялар нархининг сўнгги ҳафта 
маълумотини шошилиб кўздан кечирди. Кейин у лифт хонасига кирди ва унинг юмшоқ 
кўтарилаётганини ҳис этди. 
Лифт тўхтади. Палмер саквояжини хонасига элтаётган негр орқасидан юрди. Хизматчи 
қўлидаги юкни икки кишилик улкан каравот ёнидаги махсус стулга қўйиб, деразани очди. 
— Қандай кўрсатма бўлади, мистер Палмер? 
Палмер бош чайқамоқчи эди-ю, бирдан фикридан қайтди: 
— Биласанми нима, — деди у, — менга «Чикаго трибюн» ва «Уолл-стрит жорнэл»дан топиб 
кел... 


Банкир (роман). Лесли Уоллер 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish