www.ziyouz.com кутубхонаси
9
Эҳтимол, бу баҳордаёқ бошлангандир. Ёки бир оз кейинроқ, ёзда, Висконсиндаги дала
ҳовлида яшаётган хотини ва болалари олдига ҳар шанба бориб турганида бошлангандир. Ўша
пайт у ерда анави чўмилиш кийимидаги қизчалар ҳам бўларди. Ўша дамлари чидаб бўлмас
даражада кечарди. Шаҳарда эса бутун хафта давомида тер тўкиб ишларди.
Фақат Нью-Йоркка мана шу сафаридан бир ҳафта олдин, августнинг охирида, ўзига нималар
бўлаётганини пайқаб қолди. Бу компаниялар қўшилиши муносабати билан реклама ва ахборот
бўлимининг мажлисида бўлган эди. Эркаклар эътиборини ўзига жалб қилишга ҳамиша
муваффақ бўлиб келган Хэрман хоним чап оёғини ўнг оёғи устига, сўнгра ўнг оёғини чап оёғи
устига шундай усталик билан олдики, Палмер унинг оёғи ва сонларини яхшироқ кўриб туриш
учун стулнинг чеккасига сурилиб ўтирди. Ва, албатта, бу залдагиларнинг диққатини
тортмасдан қолмади.
— Ҳа, эркаклик климакси1, — ўйлади Палмер. Худди шу пайт телефон жиринглаб қолди.
Палмер каравотга ўтирди. Энди унинг юраги хотиржам тепарди.
— Уотервлитни улаяпман, — деди телефончи қиз. Телефон икки бор таниш қўнғироғини
тингларкан, у соатига қараб қўйди. Демак, Висконсинда саккизу йигирма. Яна икки бор
қўнғироқ чалди. Эдис ўрнидан туриб, миссис Кэйж билан нонушта қилган бўлса керак. Болалар
ҳали ухлашаётгандир. Яна қўнғироқ. Балки улар барчаси нонушта олдидан чўмилиш учун
барвақтроқ туришгандир. Гарчи ҳозир кўлда сув анча салқин бўлса ҳам. Яна қўнғироқ. Ёки
ҳали ҳеч ким турмаганмикин? Ҳа, шундай бўлса керак.Сўнгги қўнғироқ кескин жиринглади.
— Хэлло?
— Эдис? Хайрли тонг.
— Вой, ассалому алайкум, адажон, бу менман.
— Жерри? Уйғотиб юбордимми?
Телефон гўшагига қизнинг узоқ эснагани эшитилди.
— Йўқ, — деди Жерри. — Бизнинг чордоғимизда ари ин қўйибди. Улар мени эрталабдан
уйғотади. Қаердан гапираяпсиз?
— Нью-Йоркдан. Қандай яшаяпсизлар?
— Жуда зўр.
— Вуди қандай? Том-чи?
— Жуда зўр.
— Ойингни телефонга чақир.
— Ойим ҳозир бу ерда йўқлар.
— Бўлмаса уни излаб топ, Жерри. Мен кутиб тураман.
— Мен қаердан қидиришни билмайман.
Палмер нафасини ростлади, хотиржам бўлишга уринди.
— Жерри, гўшакни қўй-да, уни чақир. Шундай бақирки, у эшитсин. Хўпми?
— Борди-ю, у уйғонмаган бўлса-чи? Агар бақирсам уйғотиб юбораман-ку.
— Менга қулоқ сол, — деди секингина Палмер. — Фол очишнинг ҳожати йўқ. Мен
айтганимдай қил, Жерри. Ахир, мен жуда олисдан телефон қилаяпман-ку.
— Э-э... — қатъиятсизлик билан чўзди қизча ва бирдан шундай қичқира бошладики,
отасининг қулоғини тешиб юборай деди: — Ойи! Ойи! Ҳой, Ойи!
— Гўшаккамас, Жерри!
— Ой-йи!
Ташлаб юборилган гўшак телефон столининг тахтасига тарақлаб урилди. Палмер қизи
Жеррининг овози узоқлашиб бораётганини эшитиб турди. У яна ёстиққа бош қўйди ва қизининг
эски уйлари бўйлаб қандай чопаётганини тасаввур қилди. Балки у ҳозир пижамададир,
эҳтимол шортидадир. Жерри Палмерга ўхшарди, бу қиз учун жуда қулай, деб ўйларди у. У
ёшига нисбатан анча бўйчан эди. Ўн бир ёшда онаси Эдис билан тенглашиб қолганди. Оёқлари
Палмер оёқлари сингари узун, юзи ҳам отасининг юзига жуда ўхшаб кетарди. Жерридан зўр
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |