www.ziyouz.com кутубхонаси
17
бериб бостириб келаётган ноўрин фикрлардан ўзини чалғитишга уринарди. Бэркхардт ўз
банкида ички коммуникация учун механик ускуна — интеркомдан фойдаланишни лозим
кўрмаганди, шу боис келувчиларни унинг ҳузурига бошлаб киришарди. Бу қария тизимининг
таркибий қисми бўлиб, Палмер бу ерда у билан танишиб бўлган эди. Қиз эшикни тақиллатгач,
Палмер бу ерда ҳам чинакам консерватизмнинг салмоқли юки борлигини ҳис этди.
Эшик олдида турган қиз сезилар-сезилмас ҳаракат билан бутун танаси оғирлигини бир
оёғига ўтказди. Палмернинг нигоҳи сонлари бўйлаб сирғаниб пастга тушди, у чуқур, сассиз тин
олди-да, бошлиқнинг таклифини кутиб, кўзларини юмди.
Оғир эшик қопқалари ортидан Бэркхардтнинг овози эшитилди: «Киринг!»
Қиз эшикни очиб, Палмерни ўтказиб юбориш учун ўзини четга олди.
— Мистер Палмер, сэр, — деди қиз ва ташрифчининг ортидан эшикни ёпди.
Қаердадир, Палмернинг бошидан тепароқда соат занг урди. Бэркхардт зағча кўзларини
қисаркан, ўрнидан турди.
— Аниқлик — бу энг муҳими, — деди тантанавор Бэркхардт. У қўл бериб кўришди-да
Палмерни ёзув столининг ҳар икки томонига қўйилган яшил чарм оромкурсилардан бирига
таклиф қилди.
Палмер эътиборини тортган нарса шу бўлдики, бошлиқнинг столида тиллойи қирқмали
мўъжазгина ён дафтар, яшил циферблатли яшил мармардан ишланган тилла соатлар ва ёзув
ашёларидан бўлак ҳеч нарса йўқ эди. Шу буюмларни кўздан кечирар экан, Палмер бирдан
қария унинг гапиришини кутиб турганини ҳис қилди.
— Хўш, нима ҳам дердим, — деди Палмер, — тан олиш кеарк, таассуротларим мутлақо
беқиёс.
Қария кулиб юборди.
— Ҳа, кўришга арзигулик нарсалар талайгина, тўғрими? — У оромкурсининг суянчиғига
ястанди-да, нафасини ростлади. — Бу ерда мен ҳафтасига уч марта, эрталаблари бўламан.
Бешинчи авенюдаги идорамизда ҳам бир хона иш жойим бор. Бу идора эса, ўзинг тушунасан,
кекса ва доимий мижозларимизга мўлжалланган.
— Тушунарли. Аммо баъзида унинг эшиклари сизнинг янги мижозларингиз учун ҳам кенг
очилади.
Бэркхардт тасдиқлаб бощ ирғади:
— Ҳа, лекин камдан-кам, шунда ҳам уларга ким билан иш олиб боришаётганини эслатиб
қўйиш учун.
— Мен Бешинчи авенюдаги идорани кўрганман, — қўшимча қилди Палмер. — Яъни
замонавий меъморчилик альбомида унинг суратини кўрганман. Ўйлашимча, шундай
шароитларда мижозларни саралаш учун ўйин олиб бориш сизга қийин эмас. Сиз аввалига
уларни тасодифий тадбиркорларга мўлжалланган Бешинчи авенюдаги идора орқали ўтказасиз.
Ўша жойда улар ўзларидан сизнинг бир қадам ҳам узоқлашмаслигингизга тўла кафолат
оладилар. Кейин, орадан бир неча йил ўтгач, агар улар ҳақиқатан ҳам тадбиркор бўлсалар, ўз
ниятларига етишиб, салмоқли улуш олиш илинжида бўладилар, шунда сиз уларнинг бош
идорага — ишонч ва хотиржамлик қўрғонига киришларига имкон берасиз.
Палмер шу мавзуни давом эттирмоқчи эди, янги келган одамга шу ҳам етарли, деб ўйлади. У
сездирмасдан, айни чоғда суҳбат йўналишини сездирмасдан, шу билан бирга дадил
ўзгартирди.
— Афтидан, сизнинг урушдан кейин қурилган филиалларингизнинг аксарияти Бешинчи
авенюдаги идора намунасида расмийлаштирилди.
Бэркхардт елкаларини қисди:
— Бир жиҳатдан шундай, ҳар ҳолда тайинланган жой билан боғлиқ бу. — У ўтирган
столидан турди-да, бутун деворни эгаллаган китоб жавонига яқинлашди. Биз «Хадсон траст»ни
қўлга киритганимизда элликтага яқин баққоллик растасини эслатувчи титиғи чиққан
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |