www.ziyouz.com кутубхонаси
19
— «Меррей Хиллнинг омонат банки» буни худди шундай баҳолаяпти, — деди у алам билан.
Бэркхардт сўзини давом эттирмагани учун Палмер ҳам ўрнидан туриб дераза олдига борди.
— Шундай қилиб, — деди у, — Жо Лумис ким томонида эканини аниқлаш керак.
— Афтидан, мен ўз фикримни аниқ ифодаламадим, шекилли. У менинг эски дўстларимдан
бири.
Палмер юзини буриштирди:
— Ҳа, бу оғир.
— Жуда ҳам.
Уйлар ортига ўтиб, кўздан ғойиб бўлган танкер изидан қараркан, Палмер сўради:
— Нима қилмоқчисиз?
— Ҳеч нима, — деди Бэркхардт ниҳоят. — Буларнинг ҳаммасини янги вице-президентим
елкасига ортмоқчиман.
— Ташаккур.
— Бундан ташқари, — давом этди қария кутилмаганда ишончли оҳангда, — мана шу омонат
банклари ғалвасини сизга юкламоқчиман.
— Сизнинг йўриқларингиз?
— Мен уларнинг ҳаммасини ер юзидан супуриб ташланишини истайман.
Палмер деразадан ўгирилиб, қарияга қаради.
Бор-йўғи бир нечтагина сўз шу тонгга бурилиш бағишлади, иккалови ўртасидаги ўзаро
муносабатларга ҳам шунчалик кутилмаган аниқлик киритди.
— Қачон бошлаш керак?
Бэркхардт панел қопланган деворга яқинлашди, девордаги жавон эшикчалари сурилди,
қария у ердан шляпасини олиб, чаққонгина бошига қўндирди.
— Нимани кутамиз? — деди у. — Қани, юр-чи, уларни тугатишда сизга ёрдам бера оладиган
эпчил маккор билан учрашиб кўрайлик.
Тўртинчи боб
Палмер йўлак бўйлаб қария орқасидан юриб, котибалар ёнидан ўтиб борарди. У ҳайрон
бўларди: қизиқ, банкнинг масъул ходимларидан нега бирортаси ҳам унга таништирилмади.
Албатта, у ҳали расман ишга тушгани йўқ. У меҳнат кунидан кейинроқ иш бошлаши керак эди.
Бироқ бу унинг ЮБТКка биринчи ташрифи бўлиб, одоб юзасидан қайсидир шарт-шароитларга
риоя қилиш зарур эди.
Улар котибалар ёнидан ўтишганда лифт кутиб турарди. Котиба Бэркхардтга портфелни
тутқазди-да, телефонни олдига тортди. Лифтга кираркан, Палмер котибанинг Бэркхардтга
шаҳар машинасини чақираётганини эшитди. Қиз бир зумда бошини кўтарди ва уларнинг
нигоҳлари учрашди, лекин шу заҳоти лифт эшиклари ёпилди.
— Йигитларимиздан айримлари билан таништирмаганим учун узр, — деди Бэркхардт лифт
пастга тушаётганда.
— Бу омонат банклари масаласи, афтидан, жуда шошилинчга ўхшайди?
— Аҳмоқона, ўринсиз нарса, жин урсин! — деди қария. — Сира тушуниб бўлмайдиган
мужмал масала. Буни бообрў банкчидан кутиш ҳам қийин. Лекин барибир сен ҳақсан: бу иш
жуда шошилинч.
— Мен ҳали етарли танишганимча йўқ, — деди Палмер пастки қаватда лифтдан чиқар экан.
Аслида эса, бу ишлардан у яхшигина хабардор қилинганди. Гарчи у Иллинойсда омонат
банклари билан тўқнаш келмаган бўлса-да, улар тижорат банкларига қанчалик талафот
етказиши унга маълум эди. Бироқ, пул маблағларининг асосий қисми жамланган Нью-Йоркда
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |