www.ziyouz.com кутубхонаси
4
Улар орасида банкирни учратмайсан.
— Бироқ, уларсиз ишнинг юритилиши ҳам қийин, — деди Палмер бепарвогина. — Агар қўл
остида шу соҳа мутахассислари бўлмаганида нима ҳам қила олардим, ҳеч тассавур этолмайман.
— Албатта, уларнинг хизматидан фойдаланишга тўғри келади. Эндиликда бу йигитларнинг
ошиғи олчи. — Бэркхардт гараж томонидан уйга олиб кирувчи ён эшикни очиб юборди. — Ана
шундай тажрибага эга сенингдек кимсани қидириб топиш амри маҳол. Қани, кир ичкари.
Қоронғи даҳлизга киргач, пихини ёрган бу қари қирчанғи ўйиннинг охиригача қарталарини
очармикан, деб сўради Палмер ўзидан. Ҳали савдо битмасдан туриб келишувдан хурсанд
эканини ким ҳам тан оларди?
Уй олдида, қора-тилларанг йўллар билан бўялган бостирма остида, оғир мармар тахтали
стол атрофида тартибсиз ҳолда тўқилган оромкурсилар турар, стол устида эса сигаретлар ва
кулдонлар тайёрлаб қўйилган эди.
Палмер ҳаммомга кириб чиқди, кийинди ва энди оромкурсида ўтирганча чорбоққа қараб
ҳузур қиларди. Осмонда кунботар шафақлари сўна бошлаганди. Бэркхардт унинг ёнига ўтирди,
трубкасини тамаки билан тўлдирди-да, чека бошлади.
Бош хизматкор патнис келтириб столга қўйди ва девордаги тугмани босди. Ёнган чироқ
ёруғида Палмер икки шиша виски, учта стакан, сифон ва муз солинган кумуш ҳалқали ёғоч
челакчага кўзи тушди.
— Биласанми, — деди Бэркхардт, улар ўз оромкурсиларида қулайроқ жойлашиб, бир
қултумдан виски ичганларидан сўнг, — одамлар энди ҳар қандай баҳоналар билан тўс-тўполон
кўтармоқдалар. Эҳтимол, кўплар оддий нарсаларни мураккаблаштириш учун нималар
қилаётганини ўзинг ҳам кўриб тургандирсан.
— Ҳа, бу янгилик эмас, — деди Палмер қария нимага шама қилаётганини тушунишга уриниб.
— Мен шуни айтмоқчиманки, бизлар аввал ҳам шунга мойил эдик, шундай эмасми?
— Бизлар эмас, — эътироз билдирди Бэркхардт, — улар. Бундай чалкашликларни четлаб
ўтиш банкирга қийин бўлгани йўқ деб ўйлайман.
— Сиз агар мавҳум ғояларни назарда тутаётган бўлсангиз, — давом этди Палмер, — у ҳолда
бундай ғоялар оддий фуқаро учун жуда мураккаб кўринади. Улар авом учун қанчалар мураккаб
кўринишини тасаввур ҳам қилолмайсиз.
— Мен аниқ тушунчалар ҳақида ҳам гапираяпман. Ҳамма нарса тўғрисида, — ўйлаб гапирди
Бэркхардт. — Уйланиш. Ўлим. Фойда кўриш. Ҳокимият. Иш. Қимматчилик. Масала, шимни
маҳкам ушлаб туриш учун камарми ёки елкалар оша тасма тақиб юриш маъқулми? — мана
шунда. Умуман, минг бир майда-чуйда. Одамлар ҳамма соҳада пихини ёришди. Бундай
бошбошдоқлик орасидан ўтиш амри маҳол бўлиб қолди.
Палмер диққат билан Бэркхардтга назар солди. Қария нимани назарда тутаяпти деб
фаҳмлашга уринарди. Кекса банкирнинг калта олинган оппоқ сочлари бошини хира ёритаётган
чироқ нурида кумушдан қуйилганга ўхшаб кўринди. Унинг ўткир қирғий бурни кичик оғзи ва
тўмтоқ ияги узра кескин чиқиб турарди.
Палмер вискини симирди. Кўп йиллик бўлса керак, деб ўйлади у ўзича: шишада ёрлиқ йўқ
эди.
— Тушунарли, — минғирлади Палмер, гарчи ҳеч нарса тушунмаган бўлса ҳам ва бирдан
ўзини ёмон аҳволга солганини ҳис қилди. Бу аҳволдан чиқиб кетиш қийин эди. Ушбу ҳолат
унга отаси олдида ҳам қийин аҳволга тушиб қолган пайтларини эслатди. Бундан ўзи ҳам неча
йиллар изза бўлиб юрганди.
У яна бир қултум виски сипқорди-да, ўзи учун кутилмаган бир тахлитда:
— Йўқ, тўхтанг, — деб қолди. — Ўлай агар, айтган гапларингиздан бирор нарса тушунган
бўлсам! — У кафтлари намиққанини ҳис қилди. Энди у ўзини тутиб туролмайди, дилидаги
гапини рўйирост айтади. Ахир бир соат олдин ўз жонини хатарга қўйиб бўлса ҳам
Бэркхардтнинг яхтасини причалга олиб киришдан тап тортмаган эди-ку. Ўзи бу қарияда
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |