www.ziyouz.com кутубхонаси
24
Банклар фаолиятини бошқариб турувчи маъмурларимиз розилик берар экан, бу иш давом
этаверади.
Энди уларнинг ҳар иккови ҳам машинанинг ён ойналаридан кўчани кузатишарди. Учинчи
авеню бурчагида махсус тахтада «Меррей Хилл» банки бўлимининг қурилаётган биносининг
улкан лойиҳаси акс эттирилганди. «Роллс-Ройс» тезлигини пасайтириб бурчакка яқинлашганда
Палмер расмдаги бўлажак ўттиз қаватли бинонинг тарҳини диққат билан кўздан кечирди.
— Хизмат биноси учун жуда ғалати жойлашган-ку бу, — минғирлади у. Лекин шу пайт
нигоҳини кўчани кесиб ўтмоқчи бўлаётган аёл тортди. У баланд бўйли, тўладан келган,
хушбичим оёқлари гўё...
— Сен ҳали ҳам кўҳна Учинчи авеню ҳақида ўйлаяпсан-а? — деди Бэркхардт.
Палмер унга қараб ўгирилди-ю, қария ҳам бояги аёлни кўрганини пайқади.
— Элдаги эски уйлар бузиб ташланиши билан, — давом этди Бэркхардт, — бу ерда
«Блумингдэйл» универмаги қад ростлади, у ерда эса маъмурий бинолар тиклана борди.
— Ҳолбуки пул ҳозир анча танқис.
— Жамғарма банкларида эса пул бор, жин урсин уларни, бу — ярага туз сепгандай гап!
Уларга пул оқиб келмоқда. Уларнинг активи1 — нақд пул ёки уларга тенг бўлган давлат
заёмларидир, бунинг устига яна гаров васиқалари ҳам бор. Бу ахир, бу худди... Бэркхардт алам
билан туфлади.
— Худди банкдаги нақдгина пул, — шипшитди Палмер истеҳзо билан.
Бэркхардт унга совуқ қараш қилди.
— Қулоқ сол, Вуди, мен юмор ҳиссини қадрлайман. Бизнинг ҳаётимизда баъзан у жудаям
асқотади, акс ҳолда чидаб бўлмайди. Лекин шундай вазиятлар бўладики, унда кулги ўринсиз.
Орага узоқ сукут чўкди. Машина Учинчи авенюни кесиб ўтди ва секин юриб бориб, Парк-
авенюдаги светофор олдида тўхтади.
Шу вақт ичида Палмер уч марта нимадир демоқчи бўлди-ю, уч бор ҳам фикридан қайтди.
«Роллс-Ройс»нинг юмшоққина чарм ўриндиғида қулайроқ жойлашиб олди-да, бутун ҳаёти
тўғрилигини исботлаган тамойилни шубҳа остига олиш ақлдан эмас-ку, ахир, — деди ўзига-ўзи.
Бу ерда икки хил фикр бўлиши мумкин эмас: албатта, жим туриш ўрнига гапириб қўйсанг,
кўнгилсизлик бўлиши турган гап.
Мана, ҳозир ҳам, қария нимани хоҳлаётганини, ҳатто нимани кутаётганини, гапириб юбориб,
иккаласи ўртасида вужудга келган бегоналашишга бир неча яраштирувчи сўз билан барҳам
беришини билиб, Палмер сукут сақлаш ҳар қандай сўздан кўра камроқ кўнгилсизлик
келтиришини ўйлаб, жим туришга қарор қилди.
— Жин урсин уни, — дея тўнғиллади Бэркхардт машина Парк-авенюдан жануб йўналишига
бурилганда. — Булар асабимга қанчалар текканини кўриб турибсан-ку, Вуди. Шу телефон
қўнғироғи билан у бошимга мушт туширгандек бўлди...
Палмер оҳиста, гўё истамагандек унга қаради.
— Сизни бунчалик ташвишга солаётган нима ўзи? — сўради у. — Жамғарма банкларидаги
ишкалми ёхуд сизга тазйиқ ўтказмоқчи бўлган Жо Лумисми?
— Икковиям бир гўр. Мана, неча йилдирки, ана шу чалкашликлар ичида яшаяпман. Аҳвол
борган сари танглашаяпти. Менда икки йўл бор. Биттаси банкимиздаги муомала жараёнини
анча қисқартиришни тақозо этса, иккинчиси эски дўстимни йўқотишга олиб боради. Содда,
аммо қўпол қилиб айтганда, шундай бўлади.
Палмер Бэркхардтнинг олдида турган муаммо моҳиятини тўкиб солади деб кутди. Бу ўринда
у қабул қилиши керак бўлган битта қарор борлигини кўриб турарди, шунинг учун ҳам сўради:
— Шу боисдан сиз бу ишни менга топширган экансиз-да, шундайми?
— Фақат қисман, — тўнғиллади қария.
— Яна бошқа сабаблари ҳам борми?
Бэркхардт елка қисди:
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |