Лифтда одам хизмат қилмасди, лекин у шу даражада механизациялашган эдики, унда
кўтарилиш жараёнини «ўз-ўзига хизмат» дейиш адолатдан бўлмасди. Бэркхардтнинг қўли
«юқорига» деган ёзув остдаги тугмачага тегиб, кўрсаткич тахтадаги яшил доира ёнгач, лифт
эшиги очилди. Палмер шериги орқасидан лифтга кирди. Эшиклар ёпилди, лифт хонасининг
деворлари металлдан тўқилганга ўхшарди. Палмер беихтиёр ёқимсиз туйғуни ҳис этди: агар
лифт хонаси тепага кўтарилиш ўрнига пастга, шўр сувли денгиз оқимига тушиб кетса борми,
ўйлади у, унда сув дарҳол металл хонанинг қарама-қарши зарядли қисмлари билан кимёвий
реакцияга киришиб, кучли электр зарбаси уларни хона билан бирга чилпарчин қилган бўларди.
У кўриб турибди: Бэркхардт узун ва йўғон кўрсаткич бармоғи билан бошқа тугмани босди.
Пластмассали бу тугмада «Юқ» — «Юқори қаватга» деган ёзув бор эди. Тугма яшил бўлиб
Банкир (роман). Лесли Уоллер
www.ziyouz.com кутубхонаси
26
ёнди. Кўрсаткич тахта тагидан пластмасса панжарадан механик овоз эшитилиб, одам овозига
ўхшаган товушда: «Лифт юқориги қаватда...(жимлик)... тўхтади» деб хабар қилди.
Бэркхардт Палмерга қаради, ёвузона тиржайиб:
— Буни биз «қишлоқилар учун тузоқ» деб атаймиз, — деди.
Палмер ҳеч нима демади, қўлини чўзиб лифтдаги «12» рақамини босди. Динамик радио
тўрида нимадир икки бор «чирқ-чирқ» этди-да, яна механик овоз эшитилди: «Лифт ўн иккинчи
қаватда...(жимлик)... тўхтади.» Палмер «бекор қилиш» тугмасини босди. Ҳалиги овоз: «Лифт
юқориги қаватда...(жимлик)... тўхтади» — деди.
Палмер нафасини ростлади ва четроққа туриб, Бэркхардтга мурожаат қилиб, деди:
— Шунча ўйнадинг, етар, бас қил.
Эшиклар яна очилгач, қандайдир сонияда ҳар томондан бостириб кирган ёруғлик кўзларни
қамаштириб юборди. Лифт хонасидан чиқаркан, Палмер кўзларини бир юмиб олди-да, сўнг
юқори қаватнинг баланд шифтига мароқ билан нигоҳ солди. Шифт алюминий қопламали
тўртбурчак жилосиз ва шаффоф ойналар билан қопланган эди.
Кейин улар ҳар томондан нур тушиб турган, гилам тўшалган йўлак бўйлаб юришди.
Йўлакнинг оппоқ деворларини замонавий рассомлар асарлари безаб турарди. Йўлак охирида
кичик сиймо кўзга ташланарди. Сиймога яқинлашган сари у катталашиб борди ва улар кўз
ўнгида йигирма саккиз ёшлардаги малласоч башанг аёл қад ростлади. Бўйи бошлиқнинг
бўйидан қолишмасди. Хоним ҳар иккаласи билан саломлашаркан, мафтункорона табассум
қилиб: «Хайрли тонг» деди-да, навбатдаги эшикка қараб юрди. Анодланган алюминий
қопланган бу эшик дастаси оппоқлиги билан ажралиб турарди. Эшикни очган аёл уларни
олдинга ўтказиб юборди. Палмернинг димоғига қимматбаҳо атирнинг ҳиди урилди, Рождество
байрамида у Эдисга худди шундай атир совға қилганди.
Қизиқ, Бэркхардт бу аёлни ишга унинг баланд бўйи юқориги қават шифтининг баландлигига
уйғун бўлгани учун олганмикин? — ўйлади Палмер. Уни яна шу нарса бироз ҳайрон
қолдирдики, Нью-Йорк котибаси ўзига қимматбаҳо атирни эп кўриши мумкин, лекин унинг кўз
ўнгида Бэркхардтнинг ишчи хонаси бутун ҳашамати ила пайдо бўлиши билан Палмернинг ўй-
фикрлари тарқалиб кетди.
Гап хонанинг чиндан ҳам баҳайбатлигида эмас, деб ўйлади уни кўздан кечираркан, Палмер.
Муҳими шунда эдики, ҳамма нарса ошкора амалга оширилган эди, ишнинг кўзини билиб, кенг
миқёси билан ҳайратга солишни кўзлаб лойиҳалаштирилганди.
Хонанинг икки девори оқ эди. Қисқароқ бўлганининг узунлиги 30 футга яқин келарди,
баландлиги 12 футга, яъни бутун юқориги қават баландлигига тенг эди. Иккинчи деворнинг
узунлиги 50 футдан кам эмасди. Унинг устидаги шифт эса худди кўкка талпинган чағалайнинг
қанотига ўхшаб ёппасига шишадан ясалган бўлиб, баландлиги 20 футча келарди. Палмер
ўзини улкан эшитиш мугузи ичидагидек ҳис қилди. Миясида бемаъни бир фикр ярқ этди: агар у
турган еридан туриб бақирса борми, қўнғироқ шаклидаги хона унинг овозини шу қадар
кучайтирардики, бу кучдан каттакон ойна чил-чил синиши ҳеч гап эмасди.
У ўз овози кучини синаб кўриш ниятидан воз кечди ва бунинг ўрнига Бэркхардт томонга
ўгирилди. У эса диққат билан Палмерга қараб турарди.
— Ана ойна-ю, мана ойна, — деди Палмер қўпол оҳангда. — Шундай катта шиша тобоқлар
ясаш мумкинлигини билмас эканман.
— Одатда, бунақаларини ясашмайди ҳам, — уни ишонтиришга шошилди қария. — Аммо
Корнинг йигитлари меъмор даъватига лаббай деб жавоб беришди. Бу ойнани лойиҳалаган
Корнинг ўзиниям лол қолдирди. Бу шундай шишаларнинг тўртинчиси. Аввалги учтаси
силлиқлаётганда синиб кетди.
— Буниси синмайдими? — Палмер яна нимадир демоқчи бўлди-ю, лекин шу савол билан
чекланиб қўя қолди.
— Корнинг одамлари кафолат беришди. Маунт Паломар расадхонасидаги телескоп кўзгуси
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |