www.ziyouz.com кутубхонаси
29
— Вуди, кечирасиз, яна бир дақиқа. — Палмер бошини кўтариб, Бернснинг тағин энгашиб
олиб телефонга шивирлаётганини кўрди. — Бу мен, жонгинам, телефонга... чақириб беринг...
— нима деяётганини эшитиб бўлмади.
Палмер ўриндиқ суянчиғига ястаниб кўзини юмди. Бундай ноқулай вазият ниҳоят тугар
деган умидда эди. Бернс сира уялмаяпти-ку, нега энди мен бунча безовта бўлишим керак?
Палмер кўзини очиб, Бернсга қараб, уни кузатишда давом этди.
У тахминан Палмер билан тенгқур — қарийб қирқ беш ёшларда эди. Буғдой ранг. Калта сочи
орқага қараб силлиқ таралганди. Палмер диққат билан бу одамнинг юзи қанчалик тез ўзгариб
туришини кузатарди. У бундай башара ёшликда оғир кун кечирган одамдагина бўлиши мумкин
деган қарорга келди. Палмер уни кузата туриб, Бернс умуман, ўзига яраша мароқли, ҳатто
ораста, лекин ғалати қилиқли одам экан, деган хулосага келди. Бернснинг атайин қилаётган
имолари унга ниқоб бўлибгина хизмат қилмасдан, ўз характерининг туб моҳиятини ўзининг
англаб етишига халақит берарди. Ҳатто унинг оқиш сочлари ҳам, афтидан, унга ниқоб бўлиб
хизмат қиларди. Лекин, барибир, унинг аслида ким эканини тасаввур қилиш қийин эди.
Ўзининг даъвогарлиги ва шуҳратпарастлигига қарамай, аслида ўзи ким эканлигини ҳисобга
олмай, Бернс ҳозирги мавқеига эриша олиши амри маҳол эди.
Палмер столдан қадаҳини қўлига олиб, унинг бўшлигини пайқади. Шу заҳоти ҳузурида
официант пайдо бўлди. У қоши билан бўшаган қадаҳга имо қилиб, Бернснинг телефондаги
суҳбатига халақит беришдан ҳайиқаётганини билдириб, қисқача: «Янами, сэр?» деди.
Палмер ҳам «қуй» дегандай имо қилди. Сўнг:
— Шотланд вискиси сода билан, — деди баланд овозда. Буни кутмаган официант бир қалқиб
тушди.
— ... якшанбалик чиқиш ҳақида ўйламанг ҳам... — деди телефон гўшагига Бэрнс.
Буюртма бериб бўлгач, Палмер диққат билан Бернснинг игнатугмасини кузата бошлади.
Уларнинг ҳар бири атом тузилиши шаклидаги зарҳал гардишли бўлиб, унинг унсурлари кўк
ёқут ва тўрт дона майда олмосдан ясалганди.
Ниҳоят, Бернс гўшакни қўйди.
— Каракасга уланиб бўлмаяпти, — деди у бепарвогина. — Э-ҳа, сизни қизиқтирган буми? Бу
менинг тимсолим. — У игнатугмасини ечиб олиб, кўзига яқинроқ олиб борди. — Углерод
бўлмаса, — деди у, — ерда ҳаёт бўлиши мумкин эмасди. Албатта, ҳаётнинг ўзини ҳисобга
олмаганда, углерод тангрининг бебаҳо инъомидир.
— Демак, кўк ёқут — атом ядроси, олмослар эса электронлардир, — деди Палмер.
Бернснинг оғзи гапириш учун очилди-ю,яна ёпилди ва юзини табассум қоплади: — Лэйн ҳақ
экан. Сиз банкирлик учун анча ақлли кўринасиз. Аммо бу нарсанинг бошқа маъноси ҳам бор. —
Шу сўзларни айтаркан, Бэрнс қўлини шундай қайирдики, олмосларга урилиб қайтган нур тўғри
Палмернинг кўзига тушди. — Кўк ёқут — бу одам, ўзига хосликдир. Олмослар унга мангуга
қадалган. Бу бахтнинг тўрт унсури — соғлиқ, бойлик, дўстлар ва сармоя демакдир.
— Соғлиқ, бойлик, дўстлар ва сармоя? — қайта сўради Палмер. У тўғри эшитганига ишонч
йўқ эди.
Бернс унга бироз тикилиб турди, унинг сарғишроқ кўзлари қорайгандек бўлди.
— Худди шундай, — деди Бернс. Унинг лаблари бир зумга қисилди. Сўнг у сўзида давом
этди: — Ўйлашимча, молиячига бойлик билан пул ўртасидаги фарқни тушунтиришнинг ҳожати
бўлмаса керак.
Шу пайт официант Палмерга виски олиб келди. Палмер ўриндиққа суянди.
Бернс қадаҳига лаб ҳам теккизмади.
— Пул — сен эга бўлган сармоядир, агар у етарли миқдорда бўлса-ю, узоқ вақт мобайнида
қўлингда ушлаб туролсанг, у бойликка айланади, — деди Палмер.
Бернс бошини чайқади.
— Менга сизнинг молиявий маслаҳатчингиз бўлишимга рухсат этинг, — деди у. — Пул бу
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |