Microsoft Word kr bankir ziyouz com doc



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/310
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#286084
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   310
Bog'liq
Lesli Uoller. Bankir (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
37
тўлашни таклиф қилишга қодир. Ҳарҳолда буни вақт кўрсатади. 
Палмер жилмайганича жанубий йўналишда Лексингтон-авеню ёқалаб юриб бораверди. 
Бузиб кунпаякун қилиб ташланган, харобага айланган майдон ўртасида якка-ёлғиз сўппайиб 
турган ана шу сўнгги қўрғонни томоша қилиш уни анча тинчлантиргандай бўлди. Гап, албатта, 
уй соҳиби ҳаддан ташқари катта нарх сўраганида эмас. У яхши буюм эгаси бўлгани учун ундан 
дурустроқ фойдаланди, холос. Лекин ўз йўлида дуч келган ҳамма нарсани бузиб, янчиб 
бораётган Буюк тараққиёт кўчкисига қарши турган мана шу ёлғиз қўрғон Палмерга анчайин 
завқ бағишлади. 
Албатта, агар ЮБТК олдида шундай муаммо пайдо бўлса, ўйларди у, шунда мана шу ёлғиз 
қўрғонни ўз ихтиёрида бор бўлган барча воситалар ёрдамида яксон қилиш Палмернинг 
мажбуриятига кирарди. Лекин ҳозир бу ҳақда «Фёрст нэшнл» қайғуриши керак бўлгани учун 
мазкур манзарани томоша қилиш унга жуда ёқарди. 
Эллик иккинчи кўчанинг муюлишида Палмер йўлдан ўтиш учун светофорни кутаркан
Бэркхардт билан учрашганда унга нима дейиши кераклигини ўйларди. 
Янги вазифага тайинлаши ҳақидаги хабарни унинг ўз розилигини олмасдан туриб матбуотга 
бериб юбориш, шубҳасиз, ўрнатилган тартибни жиддий бузишдан бошқа нарса эмас. Бэркхардт 
билан буни гаплашиш учун унинг олдига киришдан олдин мисс Клэридан тўлиқ маълумотларни 
олиш лозим. Лекин у ниҳоятда қатъиятли бўлиши керак. Бу воқеага бефарқ қарайдиган бўлса, 
аввал- бошданоқ ўз мавқеини бўшаштиради. Бу эса унинг Бэркхардт ва банк бўлажак 
муносабатларига соя солиши мукин эди. Палмер бунга йўл қўёлмасди. Шу бугуноқ қарши 
ҳужумга ўтиши ва ўз сўзида қатъий туриб олиши керак бўларди. 
Бу масалани Бэркхардт олдига қўяркан, Бернс шахсига доир тўхталишга ҳам тўғри келишини 
Палмер яхши тушунарди. Умуман, бу одамнинг ЮБТКга нима дахли бор? Банкнинг аҳволи 
қачон бунчалик дарз кетдики, Бернсга ўхшаш кимсалардан ёрдам сўрашга мажбур бўлинди? 
Бернс ўзича зарар етказа олмасди, лекин у фақат салобатли банк билан боғлиқ бўлмаган 
пайтгача давом этади, деган қарорга келди Палмер. Унга ўхшаган одамлар бизнеснинг бошқа 
кўпгина тармоқларида ўз ишининг устаси бўлиб, бундай соҳаларда ташқи кўриниш ҳал қилувчи 
аҳамиятга моликдир. 
Лекин банк, гарчи у дунёдаги барча банклар сингари ўзининг ташқи қиёфасига эга бўлса-да, 
моҳиятига кўра анча мураккаб ҳодисадир. Унинг асосини энг аниқ қиймат — пул ташкил 
қилади. Бу сармоя ва хизматдан ташкил топган мураккаб қурилманинг пойдеворидир. Банк 
жамият билан ўзаро муносабатларида ушбу тамойилни эътибордан қолдирса борми, — шундай 
ҳоллар юз берганди — дарҳол инқироз жараёни ҳаракатга келади, мижозлар кўз ўнгида обрў 
ва ишончга путур етади. Бу ҳалокатга элтувчи жараёндир. 
Мак Бернс ким? — сўради ўз-ўзидан Палмер. Бэркхардт у билан қандай боғланиб қолди? 
Балки Бернс раҳбарлик қилган реклама агентлиги туфайлидир. Нима учун Бэркхардт зўр бериб 
Бернс билан шахсий муомала қилмасликка уринади-ю, айни пайтда Палмерни у билан 
муносабатларни тиклашга ундайди? Нима сабабдан Бэркхардт билан Бернс ўртасидаги 
муносабатлар сир тутиб келинди? Мак Бернсдан ЮБТКга нима керак эди? Бэркхардт унинг 
хизматидан фойдаланар экан, у обрўсига доғ туширишга қанчалар тайёр? 
Палмер турган йўлкадан Эллик биринчи кўчага тушиш учун энди қадам босган ҳам эдики, 
бирдан унинг шундоққина олдида, сал бўлмаса уриб юборай деб етти ўринли катта қора 
«кадиллак» бурчакка бурилди. Палмер ортга тисарилди. У ҳалиги нарсалар ҳақида ўйларга шу 
қадар берилиб, қаёққа кетаётганига эътибор бермаганига ўзи ҳам ҳайрон қолди. Жин урсин, 
ўша Бернсни, у билан бирга қўшиб Лэйн Бэркхардтни ҳам. 
Шу пайт Палмер бирдан ҳалиги семиз киши ресторанда Бернс билан хайрлаша туриб 
қандайдир исмни айтганини эслади. Бурчакда турганича, Палмер ўша исмни хотирлашга 
уринди. Бепарволик билан айтилган бу ном унинг қулоғи ёнидан ўтиб кетган бўлса-да, Палмер 
онгининг чуқур пучмоқларида из қолдиришга улгурган эди. Уни, албатта, эслаши керак, дерди 


Банкир (роман). Лесли Уоллер 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish