www.ziyouz.com кутубхонаси
40
— Менинг хонам қаердалигини кўрсатиб беролмайсизми, мен... — Лекин у фикрини тугата
олмади. Котиба қиз Бэркхардт хонасининг тиллойи эшигига қараб юрди. — Жаноб Бэркхардт
қайтиб келдими? — сўради Палмер.
— Ҳали келганича йўқ, мистер Палмер, — деди қиз эшикни очаркан, сўнг қўшиб қўйди. —
Мистер Бэркхардт ушбу хонани сизга беришимизни тайинладилар.
Бу хабардан ҳайрон бўлган Палмер қизнинг кетидан ўзига таниш улкан залга кириб борди.
Бир неча сониядан сўнг у стол ортида ўтирар, қиз эса унинг ёнида туриб кўрсаткич
бармоғининг чаққон ҳаракатлари билан текис силлиқланган стол устидаги калитларни
сараларди. Палмер яна таниш атир исини ҳис этди: у Эдисга байрамда худди шунақасини ҳадя
этганди.
— Мана бу калит асосий эшикники, мана буниси эса ён эшикни очади, — тушунтирди қиз. У
қолган бешта калитга диққат билан қараркан, бир зумга ўйлаб қолди. Кейин уларни яхшироқ
кўриш учун сал олдинга энгашди. Шунда унинг кўкраги Палмернинг елкасига тегиб кетди.
— Мана бу эҳтиёт қисм, — деди қиз. — унинг ёнидагиси... ҳалиги лифтники. Соат олтидан
сўнг лифтни ёпишади. Мана бу калит сизнинг хонангизники. Мана энг каттаси — бош
идораники бўлса керак. — У катта калитни қўлига олиб унга диққат билан қаради-да, ишонч
билан деди: — Ҳа, шунақа.
Столдаги белги қўядиган қаламни олаётиб, қиз бу сафар кўкраги билан унинг елкасига анча
сезиларли тарзда тегиб кетди. Кейин у калитлар узра жиддий энгашди-да, уларнинг ҳар
бирини ҳафсала билан белгилаб чиқди.
— Сиз ўрганиб олганингиздан кейин бу белгиларни ўчириб ташлашингиз мумкин, — деди
қиз. — «Беш» рақам билан белгиланган калитда Бешинчи авеню, биринчи қаватдаги эшик
очилади. «Л» ҳарфли калит лифтники. «К» ҳарфлиги сизнинг хонангизники. «Б» эса банкнинг
бош идорасиники.
Палмер билинмас ҳаракат билан қиздан ўзини тортди. У қарийб нафас олмасликка ҳаракат
қиларди, атир ҳидидан ўзини тортарди. Бу қиз билан Эдис ўртасида атирдан бўлак ҳеч қанақа
муштараклик йўқ эди. Эдис хушбичим, озғин аёл эди. У теннис ўйнар, умуман, ўзига қараб
юрарди. Бу қиз эса анчагина тўладан келган, афтидан, у қадди-қомати тўғрисида сира
ўйламайдиганга ўхшарди.
Палмер унинг столни айланиб ўтиб, ўз қаршисида турганини кузатди.
— Мисс Клэри сизнинг хоҳишингизга қараб киришга тайёр турибди, — деди қиз.
— Бироз кейинроқ, — жавоб қилди Палмер.
У кетаркан, орқасидан қараб қолган Палмер қиз танасининг енгил ҳаракати ўзини ҳаяжонга
солаётганини англади. Бу Эдис атирининг иси туфайли эмасмикин, ўйлади Палмер. У хонага
бир кўз югуртириб чиқиб, девордаги расмлар олиб ташланганини сезди. Ёзув столининг ортига
иккита китоб жавони қўйилибди. Энди стол устида каттагина тилла кулдон, қаламлар учун
қутича, интеркомнинг кичик микрофони, олтин билан сайқал берилган 12 тугмачали текис
қопқоқ турарди.
Тугмачаларни кўздан кечираётиб кўрдики, улардан биттаси яшил чироқ бўлиб ёнди. Яхши
биллур товушини эслатувчи овоз уни олти ҳарфли «котиба» сўзига жалб қилди. Палмер
тугмачага қўл теккизди, чироқ ўчиб, микрофон тилга кирди:
— Мисс Клэри сизни кутаяпти, жаноб Палмер.
— Яхши, кейинроқ.
Микрофон яна жим қолди. Палмер шошмасдан хонасини кўздан кечира бошлади. Унда
хусусий мулкчилик туйғуси уйғонаётган эди. Деворларни безаш учун бир нечта расм танлаш
керак бўлади. Токчаларга фойдали китоблардан жойлаш лозим. Бу ерга бир-икки оромкурси
ортиқчалик қилмайди. Бу хонани оғир мебел билан жиҳозлаш ўринсиз. Муҳими, хона кенг,
майдон бўшроқ, ҳаво кўпроқ бўлгани маъқул
Шифтнинг баландлиги 20 фут осмонга кўтарилган залнинг олис қисмидаги яхлит шишадан
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |