www.ziyouz.com кутубхонаси
38
Палмер.
Палмер хотирасини тиклашга чираниб кўзларини юмди. Кимдир уни туртиб юборди, у катта
йўлга чиқиб қолганини сезиб кўзларини очди.
Катта Вик!
Палмер енгил тортиб, шошганича кўчани кесиб ўтди-да Лексингтон-авеню ёқалаб юрди.
Катта Вик Калхэйн. Палмер кутубхона биноси ёнидан ўтиб кетишига сал қолди. Лекин дарҳол
орқасига қайтиб, сокин, ғира-шира даҳлизга кирди. «Нимадан бошласам экан?». “Who’s who”1
дан эмас, албатта. Бунинг ўрнига у кутубхоначидан учувчилар учун даврий нашрлар
маълумотномасини сўраб олди-да, «К» ҳарфи изоҳларини кўздан кечира бошлади. «Нью-Йорк
таймс мэгэзин» январ сонида Виктор С. Калхэйн хақида мақола босилган эди. «Атлантик
Манели»нинг май сонида «Катта Викка — катта пирог» деган очерк берилибди. Июн ойида
«Ньюс-уик» ва «Нью-Йоркер» журналлари ҳам у ҳақда мақолалар ёритибди. Палмер соатига
қаради: ўз идорасида хизматдошлари билан учрашувга атиги ярим соат қолибди.
Йигирма дақиқа ичида ўзига керакли ҳамма нарсани кўздан кечириб чиқди. Калхэйнга оид
материаллар унча қониқтирмади. Отаси ирланд, онаси италиялик экан. Ота-онасининг истагига
кўра Вик кашиш, яъни руҳоний бўлиши керак эди. Бунинг ўрнига у маҳаллий сиёсий
арбобларнинг курашига аралашиб қолган эди. Уларнинг базаси эса шаҳарнинг шарқий
қисмидаги Юз олтинчи кўчада жойлашганди. Кейин, турғунлик йилларида Калхэйн
Маркантонио ташкилотига қарши кураш олиб боради, сиёсий ҳаракатларнинг ёлланма
ташкилотчисига айланади ва Эд Флинн инқирози даврида шуҳрат чўққисига кўтарилади. Энди
эса Палмернинг тенгқури Калхэйн, ҳамманинг тан олишича, Нью-Йорк сиёсий машинасининг
каттагина қисмини ўз қўлига киритди. Палмер учун бу янгилик эмасди. Унинг диққатини жалб
қилган нарса фақат шу бўлдики, Калхэйн Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврдаги
мартабасига оид барча мақолаларда ҳамиша Мак Бернснинг номи учрайди. «Таймс» уни
«ижтимоий алоқалар ва реклама масалалари бўйича Калхэйннинг маслаҳатчиси деб атайди.
«Атлантик» унинг номини икки бор эслатади: бир марта Калхэйн ва Кармин де Сапио ўртасида
қизиб кетган шафқатсиз кураш муносабати билан, иккинчи марта Бернсни «даҳо» деб атаб,
Катта Викнинг шуҳрат чўққисига кўтарилишида жонбозлик кўрсатганини таъкидлайди. «Ньюс-
уик» Бернсни «Калхэйн тирноқларини ўткир қилган одам» сифатида тавсифлайди. «Нью-
Йоркер» бўлса унга анчагина ўрин бағишлайди. Унда шундай дейилади:
«Калхэйн энг яқин сафдошларидан бири билан учрашувда шундай деди: «Мак Бернс! Бу
менинг энг яқин дўстим, мен уни беҳад ҳурмат қиламан. Ҳар томонлама жуда ажойиб йигит-да,
жин урсин!» Реклама ишлари бўйича доно маслаҳатчи Бернс унинг учун шахсий сиёсий «ақл
трести» бўлиб хизмат қилаётган ва унинг маърузалари учун матн ёзиб бераётган қабилидаги
уйдирмаларни Калхэйн қатъиян рад этди. Ўзининг бу раддиясини Викка хос бўлган хусусият —
кескин қўл силташ билан ифодалаб: «Бернс сезгир қобилият соҳиби» деб таъкидлади. Кейин
лирик чекинишга берилиб, қўшиб қўйди: «Бернс билан ишлаётган фирмалар биринчи
даражали миялардан фойдаланиш имконига эга бўлмоқдалар». Бу ўринда Калхэйн вақт-вақти
билан Бернс хизматидан баҳраманд бўлаётган бир қатор анча салмоқли молиявий
муассасаларни назарда тутган эди. Бернс кўраётган тадбирларни маълум сабабларга кўра,
унинг рақибларидан бири шундай тасвирланганди: «Агар сизга Калхэйн керак бўлса, аввало
сизни Мэкки Нож қўллаб-қувватлашининг ғамини енг. Бу ҳали кафолат эмас, лекин Калхэйн
сари қўйилган дастлабки қадамдир. Охир-оқибатда, агар сармоянгиз етадиган бўлса, ўз
мақсадингизга эришувингиз мумкин. Бернс ўта банд одам, у билан фақат телефон орқалигина
боғланса бўлади. Унга телефон қилиб зўр-базўр боғланган мижозлардан бирига Бернс кескин
овозда унинг ватани — Байрут муаззинининг йиғлоқи товушида деди: «Бундай миқёсдаги
жамоат арбоблари — деразангиз олдидаги дарахтда пишиб етилаётган олмалар эмас. Калхэйн
социал масъулиятни ҳамда сиёсий реализмнинг қаттиқ панжасини ўзида аниқ ва тиниқ
мужассамлаштирган шахсдир». Бернс лўнда қилиб жавоб берди: «Худо бизларга ҳаётда фақат
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |