www.ziyouz.com кутубхонаси
35
— Энди қадаҳ сўзи айтайлик, — деди у, оғзининг бурчакларида нимадир титрагандай бўлди.
— Мен соғлиқ, бойлик, дўстлар ёки пул учун қадаҳ кўтаришни таклиф қилолмайман. Буларнинг
барчаси сизда бор.
— Қадаҳ сўзи айтмасдан ҳам ичиш мумкин, — деди Палмер, ҳалигача Бэркхардт ва Эдисга
жаҳлидан тушмасдан.
— Дўстинг билан биринчи марта ичаётган бўлсанг, қадаҳ сўзи айтмасдан бўлмайди, — туриб
олди Бернс. — Шундай қилиб, нима учун ичамиз? Биз ушбу ишимизни бошлаб юборгач, бунақа
бемалол овқатланиш имконияти бўлиши даргумон.
— Унда, келинг, сизнинг игнатугмангизга яна битта олмос қўшайлик, — деди Палмер, ачитиб
узиб олмоқдан ўзини тиёлмай. — Донолик учун ича қолмаймизми?
— Пул ва дўстлар бўлган тақдирда доноликнинг нима кераги бор? — сўради Бернс ва ўзи
жавоб қилди. — Йўқ.
Бернснинг қисқа жавоби ҳавода бир неча сония турди, кейин Бернснинг сарғиш кўзлари
сузилди.
— Кел, яхшиси, ҳалиги... муҳаббат учун ичайлик.
Улар бир-бирларини эҳтиёткорлик билан кузатиб, ўз қадаҳларини аста-секин, қултум-
бақултум бўшатдилар.
Еттинчи боб
Бернсдан ажралиб кетиш унчалик осон эмасди. Тўғри, Палмер тамаддини икки яримга
тугаллашга муваффақ бўлди. Лекин Бернс Палмердан у билан реклама агентлигига боришни
сўради. У шу агентликда жамоатчилик билан алоқалар бўлимини бошқарарди. Палмер бу
таклифга чап беришга эришди, лекин бунинг ўрнига Бернс ундан кечқурун бирга овқатланиш
ваъдасини олди.
Бернс уни таксида олиб боришни таклиф этди, лекин Палмер пиёда юргиси келаётганини
айтди ва ниҳоят у билан хайрлашди. Палмернинг энг аввал қилган иши шу бўлдики,
автоматдан Бэркхардтга телефон қилди. Унга Бэркхардт Бешинчи авенюдаги идорадан
кетганини айтишди. У банкнинг Бруклин ва Куинсдаги филиалларида иш қандай бораётгани
билан танишмоқчи экан. Палмерга Бэркхардт билан боғланишнинг имкони йўқлигини айтишди.
Соат беш яримларда қайтиб келиши кутилмоқда экан.
— Сизни бу ерда қачон кутса бўлади? — сўради телефонда гапираётган қиз. — Гап шундаки,
интерьер бўйича бизнинг безакчимиз сизни кўрмоқчи эмиш.
— Қанақа безакчи? — ҳайрон бўлди Палмер, лекин унинг автоматдаги вақти тугади ва у
чўнтагини титиб чақа қидира бошлади. — Нима дедингиз? — деб сўради у ниҳоят.
— Жаноб Бэркхардт сиз бирор тузатиш киритасизми, деб ўйловдилар. Бу сизнинг
ишлайдиган хонангиз хусусида. Шунинг учун биз безакчи рассомни чақиртирдик. У сизнинг
кўрсатмаларингизни кутмоқда. Рассом куннинг иккинчи ярмида истаган пайтингизда сиз билан
учрашишга тайёр.
Палмер соатига қаради:
— Ҳозир соат уч. Унга айтинг, соат тўртга кирсин. Чорак кам тўртда эса бизнинг реклама ва
матбуот билан алоқа бўйича вакилимизни кўрмоқчиман.
— Мисс Клэри, — деди телефондаги қиз.
— Кечирасиз, нима дедингиз?
— Мисс Клэри бизда реклама ва ахборот масалалари билан шуғулланади. Мисс Виржиния
Клэри.
Палмер хўрсинди:
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |