www.ziyouz.com кутубхонаси
33
пиджагининг ички чўнтагини ковлаштириб бир варақ букланган қоғозни олди.
— Ушбу ахборот бугун курьеримиз билан газеталар таҳририятларига ва телеграф
агентликларига юборилди, — деди у.
Палмер қоғозни ёйди. У «Юнайтед бэнк» бланки бўлиб, матн олтин ҳарфлар билан ёзилган
эди. Ротопринтда кўпайтирилган хабарнинг сарлавҳасида «Палмер омонат банкларига қарши
курашиш учун компанияга ишга ўтди» дейиларди.
Палмер ҳайрон бўлиб Бернсга қаради:
— Бу ҳақда мен билан ҳеч ким келишиб олгани йўқ. Мен расмий равишда фақат бир ойдан
кейин ишга тушаман.
— Вуди, биз битта қайиқда сузаяпмиз, ахир. Мен ушбу нусхани юқори қаватдаги эшик
олдида ўтирган баланд бўйли малласоч қиз столидан олганман.
— Лекин сиз реклама масалалари бўйича ЮБТК маслаҳатчисисиз, ахир? — қизиқиб сўради
Палмер. — Ахир, бундай материаллар сизнинг имзоингизсиз тарқатилмайди.
— Бу менинг вазифамга киришини ҳеч ким билмайди. Худди шу боисдан ҳам Лен Бэккон
иккаламизни биргаликда кўриши шунчалар муҳим эди.
— Унда бу хабарни ким тарқатди, ахир, жин урсин? Реклама бўлимими? — сўради Палмер
ғазабланиб.
— Ҳа-да, бошқа ким юборарди!
— Ҳатто олдиндан мен билан келишмай туриб-а? Бу қандай сурбетлик, жин урсин.
Бернс қўлларини ёйди, кафтларини юқори қаратиб кўтаргани учун куйлагининг тугмаси
солинмаган енглари қанотларга ўхшаб шалпайиб пастга тушди.
— Нима бу хабарда сизга бирор нарса ёқмаяптими? — сўради у.
— Билмайман, — тўнғиллади Палмер ва хабар мазмунини ҳали ўқиб чиқмаганини эслаб, унга
кўз югуртирди:
«Энг йирик Америка банки — ЮБТК президенти ва бошқарув раиси Лэйн Бэркхардт бугун
шуни эълон қилдики, чикаголик таниқли банкир, Вудс Палмер-кенжа, собиқ президент...».
Бернс тирсаги ёнидаги телефон яна секин, аммо қатъият билан жиринглади. Палмер
ўқишдан тўхтади.
— Эҳтимол, Каракасдир, — деди айбдор овоз билан Бернс. — Алло? — унинг овози бирдан
юмшади. — Сизни чақиришяпти, — деб гўшакни Палмерга тутқазди.
— Алло?
— Жаноб Палмерни, марҳамат, — деди телефончи қиз.
— Палмер эшитаяпти.
— Сизни шаҳарлараро станция сўраяпти, кутиб туринг, илтимос.
Палмер кутиб турди. У ёқдан жавоб бўлмагач:
— Гапирсангиз-чи, — деди Палмер.
— Вудс? — Эдиснинг ҳаяжонланган овози эшитилди. — Алло, Вудс...
— Эдис, қаердан гапираяпсан?
— Мен дала ҳовлидан сим қоқаяпман. Тинимсиз телефон қилишяпти, газеталар билишни
истайди, Вудс...
— Ҳа, ҳа, мен эшитаяпман.
— Вудс, шу ростми?
Уэллсли коллежда унга сингдирилган сўзлаш оҳанги ҳар қандай ички ҳаяжонини ишонч
билан яширишга қодир эканлигига қарамай, Палмер рафиқасини етарли даражада яхши
биларди, шунинг учун ҳам Эдис ўзи ва оиласи теварагида вужудга келтирган сунъий дунёчада
нимадир ўзгарганини ҳис қилди. Гўё кимдир деразага тош отган-у, синган шиша парчалари
гилам узра сочилиб кетгандай.
— Нима, ростми, Эдис? — сўради Палмер, уни бир оз қийнаш имконияти нега
қувонтираётганини ўзи ҳам тушунмай.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |