www.ziyouz.com кутубхонаси
41
ишланган ойнанинг катта ўлчамларига қараб туриб, Палмер яқинда Бэркхардт айтган иборани
эслади. Бу шишанинг сифати Маунт Паломар расадхонаси ойнасидан эканлигини
таъкидлаганди қария.
— Эҳ, кекса фирибгар, — ўйлади Палмер. Ўз хонасини бўшатиб бериш билан у, албатта,
олдимга похол солмоқчи бўлган. Менинг тайинланишим ҳақидаги хабар масаласида ҳам ўзим
билан келишмаган ҳолда кўзимни шамғалат қилмоқчи эди-да.
Ўзининг қаршисидаги бўш деворга қараб туриб, йўлакда илиғлиқ Брак расмларидан
биттасини бу ёққа ўрнатсак айни муддао бўларди, дея хаёлидан ўтказди Палмер.
Саккизинчи боб
Безакчи-рассом ҳозиргина чиқиб кетди... Палмер соатига қаради: соат олти бўлаяпти.
Бугунга унда яна нима белгиланган экан?
У ўрнига ўтириб, столдан то катта деразагача бўлган масофани чамалаб чиқди. Шунда
бирдан шу деразадан туриб бутун манзарани томоша қилмаганини эслади. Палмер ўрнидан
оралиқ масофани одимлаб ўлчай бошлади: беш... олти... етти... саккиз... тўққиз. Вой-бўй,
қанча экан? Тахминан қирқ футдан ошиқроқ? Ақл бовар қилмайди!
Палмер Бешинчи авеню бўйлаб шимолга нигоҳ ташлаганча, дераза олдида анча турди. Бу
ердан бир неча маҳалла наридаги «Плаза» меҳмонхонаси ва унинг фавворалари тўғри кетган
бир хил биноларнинг чизиғини бузгандай эди. Йўлакда қуёш тиғидан бошларини эгиб извошга
қўшилган отлар турарди. Ундан нарироқда Сентрал-паркнинг ям-яшил дарахтзорга бурканган
отхона, пони отчалари ва машинада юриш учун йўл кўзга ташланарди. Олтмишинчи кўчадан
паркка шу йўл орқали кириларди. Ундан ҳам нарида қалин дарахтлар орасида кўл сатҳи
милтираб турарди.
Палмер паркни ҳошиядек ўраб турган нотекис томлар қаторига кўз югуртирди. Қизиқ,
шимолга қараб қанча чўзилган экан бу қатор? Томлар ортидаги ер бир оз баланд бўлиб,
ботаётган қуёшнинг заррин нурларида кичкинагина, Гудзон устидан Нью-Жерсига ўтказилган
худди ўйинчоқдек кўприк кўзга чалинарди. Нима деб аталарди бу кўприк?
Орқада яна интеркомнинг сигнали янгради. Палмер бурилиб шошганча стол ёнига келди-да,
«котиба» деб ёзилган тугмачани босди.
— Ҳа? — деб сўради у микрофонга қараб.
— Мисс Клэри ҳалиям сизни кутиб ўтирибди, — жавоб берди котиба.
— Вой, худойим-эй! Тез киритиб юборинг.
— Мистер Палмер?
— Ҳа?
— Бугунга яна бирор топшириқ бўладими?
Палмер соатига қаради. Чорак кам олти.
— Йўқ, бугунга етарли. Сиз бўшсиз. Ташаккур. — Палмер микрофонни ўчириб, оромкурсига
яхшироқ жойлашди-да, фикрини жамлашга уринди. У тушлик пайтида қўзиган ғазабини босиш
унчалик осон эмаслигини тушунди. Айрим кишилар жаҳли чиққанини кун бўйигина эмас, балки
йиллаб, ҳатто умр бўйи яшира оладилар. Бироқ уларни теннис кортидек келадиган хона,
деразадан кўринадиган ажойиб манзара билан сотиб олишгани йўқ. Бу уни контейнерга
жойлаб, муҳр босиб, сотиб юборишга арзийди.
— Мистер Палмер?
Остонада эшикнинг катталигидан кичкина бўлиб кўринган, хушқомат аёл кўринди.
— Кираверинг, мисс Клэри, — деди қўполлик билан юзига ҳам қарамасдан.
Аёл ичкари кирди, эшикни беркитмади ҳам. Бирор сўз айтмай унинг ёнига борди. Стол ёнида
тўхтаб, Палмер кўрсатган оромкурсига ўтирди. Барибир, жуда кичкина экан, ўйлади Палмер. У
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |