www.ziyouz.com кутубхонаси
46
мактабга кетишгач. — Қолган ҳамма нарса фақат ташвиш ва кўнгилсизликлар келтирмоқда.
Эдиснинг рангсиз тус олган кичик-кичик кўзлари, зўрға сезилаётган киприклари билан у
алланарсалар ёзаётган ёндафтардан аста кўтарилди. Унинг нигоҳи бир муддат ёндафтар билан
у қўлида ушлаб турган қаҳвали финжон ўртасида дайдиб юрди-да, кейин Палмернинг юзида
тўхтади. Палмер стол ортида, унинг қаршисида ўтирганди.
— Мен улардан қаҳвани бунчалик аччиқ дамламасликларини сўрагандим, — деди Эдис
кутилмаганда. — Тўғри, биз иккаламиз ҳам қаймоқсиз қора қаҳвани яхши кўрамиз, лекин мана
бу қуюқ сиёҳга ўхшайди! — Кейин ҳеч қандай мантиқсиз бир тарзда сўради:
— Қанақа кўнгилсизликлар тўғрисида гапирдинг, азизим?
— Катта кўнгилсизликлар ҳақида, албатта. Ҳаддан ташқари аччиқ қаҳва ва шу кабилар
ҳақида.
Хоним унча қаттиқ бўлмаса ҳам, лекин эшитса бўладиган тарзда финжонни ликопчага урди.
— Хўш, мен яна қанақа гуноҳ қилдим? — сўради Эдис.
— Қанақа гуноҳ қилдим? — деди Палмер атайлаб бефарқ оҳангда. — Ҳеч қанақа.
— Эрталабдан жаҳлинг чиқишига бирор сабаб бўлгандир-ку, ахир.
Нима учун эрталабдан кўз-қошини бўяш учун вақт ажратишмайди. У уйдан чиқиб кетиши
билан киприкларини, қовоғини бўяшга тушади. Шундан кейингина кўзлари анча жозибадор
бўлиб кўринади. Агар Эдис буни уларнинг уйини таъмирлаётган усталар ва ишчилар деб,
меҳмонхона дарбони ва хизматчилари, кундузлари учратаётган кишилари учун қилаётган
бўлса, камдан-кам кўраётган эри учун нега қилмайди буни?
— Пешанамга бирор нарса тегмабдими, нега унга бунча қараб қолдинг, азизим? — сўради
Эдис.
— Йўқ. Кечирасан, хаёл олиб қочибди, — жавоб берди эри ва шошиб қаҳвасини охиригача
ичди. — Уйдаги дурадгорлик ишларининг кетиши яхшими?
— Тахта етказиб бериш икки ҳафтага кечикяпти, дейишмоқда. Олд девор панжараси учун
ҳали рухсат олингани йўқ. Бу борада қурилиш қонунларида қандайдир ноаниқликлар бор, —
жавоб берди Эдис.
— Меъмор нима деяпти?
— Унинг таъкидлашича, Детройт ва Кливлендда буни қилишга изн бор эмиш.
— Ҳа, буниси анча енгил, — деди Палмер стол ортидан тураркан. — Мен яна Фистга,
«Эмпайр плейвуд»га телефон қиламан. Улар банк амалиётларини биз орқали амалга
оширадилар. Мак Бернс ўзининг кенг тармоқли алоқалари билан бу ишда, эҳтимол, фойда
бериб қолар.
Эдис ўзининг финжонига қора қаҳвадан яна бироз қуйиб олди-да, майда қултумлар билан
ича бошлади.
— Қизиқ, дунёда Мак Бернс уддалай олмайдиган бирор иш бормикин?
Палмер кетаётганди, лекин тўхтади ва Эдисга ўгирилди. Эдиснинг орқасидаги деразадан
тушиб турган эрталабки қуёш нури боши атрофида ингичка тилларанг сочларидан чамбар
ҳосил қилганди.
— Мен учун, азизам, у ҳамма нарсани қилади. Лекин ҳамма масала шундаки, жин урсин, шу
пайтгача у ЮБТК учун нима қилиб берди?
— Ҳар ҳолда болаларимизни Бентли мактабига олишларига эришди. Ахир, бу мактабга қабул
қилиш тўхтатилган эди, — эътироз билдирди Эдис.
— Бу Бернс учун жуда оддий иш. Афсуски, ЮБТК уни илтифот юзасидангина ушлаб тургани
йўқ.
— Бироқ ушбу илтифотларнинг қадрига етмаслик ҳам инсофдан эмас, — деди Эдис. —
Биринчи вице-президентнинг болалари яхши маълумот олишларидан банк ҳам манфаатдор,
ахир.
— Ҳа, лекин бунақа илтифотлар банкка анча қимматга тушиб кетмаяптими? Билишимча, у
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |