www.ziyouz.com кутубхонаси
160
— Нечта вице-президентни дафн этдингиз, Лэйн?
— Шунга муносиб бўлганларнигина.
Палмер юмшоқ кулиб қўйди.
— Touche1 . — У бурчакдаги учала эркак томонга бош ирғаб қўйди. — Бориб банк
ишларимиз ҳақида гаплашай.
Бэркхардтнинг кучли бармоқлари айни боя мушт тушган жойда яна тугилди. Палмернинг
қўли зирқирагандай бўлди.
— Биз сен билан қанақа гаплашар эдик, эсингдами ўзи? — сўради Бэркхардт.
— Бир нарса эсимда қолган бўлса ўлай агар, — жавоб берди Палмер, — сизни банкда жуда
кам кўрганимдан сиз билан қандай гаплашиш ҳам эсимдан чиқиб кетибди.
— Менинг сенинг ортингда туришим сенга асло керак эмас, Вуди. Тушунишимча, сен ўзинг
қойилмақом қилиб эплайсан.
— Ким айтди буни сизга?
— Менинг тонгги газеталарим. Сен уларда ҳар уч кунда бир, гоҳо ундан кўпроқ чиқиб
турасан.
— Агар сиз ҳар расмий зи±фатда президиумда пашша қўриб ўтиришларим ҳақидаги
хабарларни назарда тута±тган бўлсангиз, унда сиз ҳақсиз.
— Фақат шугина сенинг тез-тез чиқишингга сабаб бўлма±тгандир?
— Сиракузада келаси ҳафтада маърузам бор. Ўйлайманки, президиумда пашша қўриб
ўтирганимга нисбатан бу олға силжиш бўлади.
— Яна қаерда нутқ сўзлайсан?
Палмер пешонасини тириштирди:
— Бир ҳафтадан кейин Буффалода. Кейин ўн кун давомида Бруклинда, Утикда ва
Рочестерда. — Палмер бошлиқнинг ўз қўлини қўйиб юборишини кутарди.
— Жимми, ҳеч менинг нутқларимни эшитганмисан? — сўради у.
— Бу нима деганинг, Вуди?
— Банк вакили сифатидаги нутқларимни эшитганмисан?
— Айтолмайман.
— Бу кичиккина, ғоятда ғалати томоша, — тушунтирди Палмер. — Дебоча сифатида,
ҳалигиндай, оламнинг пайдо бўлишидан бошлаб банклар тарихининг мароқли манзарасини
қоралаяпман. Бобил дон омборлари. Миср тижорат бирлашмалари. Барча асрлар оша. Бунга,
ҳазил қилиб айтганда, роса беш дақиқа вақт кетади. Қарабсизки, мен ўз давримизда пайдо
бўлиб қолибман — қанд пўстлоғли аччиқ ҳапдори ва биз омонат банкларига шафқатсизларча
ҳужум бошлаб юборамиз. Эшитиб қулоғингизга ишонмайсиз.
— Сенинг маърузалар ±зишингни билмас эдим, Вуди.
— Мен ҳечам ±змайман. Уларни ±зиб беришади... — Тўсатдан Бэркхардт унинг қўлини жуда
қаттиқ қисиб юборди. Палмернинг юзи бужмайиб, қўлини бўшатиш учун бир четга чекилди. —
Шаҳарда нутқ сўзлайдиган бўлсам сенга хабар қиламан, Жимми. Бу зўр бўлади, сен нутқимни
бир эшитиб қўйишинг керак.
— Тушунишимча, — деди Бэркхардт салмоқ билан, — банк ишбилармонлари олдида нутқ
сўзлашдан олдин сен ўз томошангни обдон пишитиб олар экансан.
— Жуда топиб айтингиз.
— Лекин олдиндан мақтанишга арзимайди, — деб гапни тугаллади Бэркхардт Арчерга кулиб
қўяркан.
Палмер босснинг митти кўзлари яна хона бурчагида турган учала кишига қадалганини
пайқади. Узр сўраб ўтирмай Палмер Бэркхардтнинг олдидан кетди ва ўша гуруҳга
яқинлашганда Арчибалд Никоснинг сўзлари қулоғига чалинди:
— ... бугунги иқтисоди±тнинг айни моҳияти.
— Сиз ҳақсиз, албатта, — деди Клифф Мергендал, — бироқ бозорнинг ҳозирги ҳолатида
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |