www.ziyouz.com кутубхонаси
159
турди.
Олдиларига Никос юриб келганидан кейин Гарри Элдер ва Клифф Мергендал яна бирмунча
вақт суҳбатни давом этдиришди; қандайдир ички қувват билан таъминлангандай, суҳбат
чўзилгандан чўзилди ва уни тўхтатиш қийин эди. Бироқ ЮБТК вакиллари охири Никос
уларнинг олдига бекорга келмаганини фаҳмлашгач, улар ўша заҳоти жимиб қолишди ва гў±
ўзларини унинг ихти±рига топширган бўлишди. Шу аснода Бэркхардтнинг нигоҳи шу гуруҳда
тўхтади ва у гарчи ўзи хона ўртасида, кўринмас чироқнинг кўзни олувчи нури остида ўтирган
бўлса-да, уларни бир лаҳза ҳам кўздан қочирма±тган эди. Ўзини Арчер исмли, Палмернинг
±шидаги, ЮБТКнинг деярли барча ишларини юритувчи юридик фирма соҳибларидан бири
билан гаплаша±тгандек қилиб кўрсатмоқда эди.
Арчер кўп жиҳатдан Палмерга ўхшаб кетарди. Иккови ҳам қирқдан сал ошган, иккови ҳам
хийла новча ва қотмадан келган, юзларидан ўқимишлиликлари кўриниб турган ва сочлари
калта қилиб олинган одамлар эди. Арчернинг отаси аср бошида юридик фирмага асос
солганда, Арчер шерик бўлганди, бу ҳам уни Палмер билан яқинлаштирган эди. Ўхшашлик шу
ерда тугарди. Арчернинг ранги жудаям қорача, деярли зайтун тусида эди, қора сочидан ҳам
кўкиш ранг акс бериб турарди. Бу одамни кузатар экан, Палмер унинг чеҳрасидаги зи±лилик
фақат юзаки кўриниш, холос, деб ўйлади. Арчернинг зеҳни юридик факультетни бир амаллаб
битириб олиш ва адвокатликка имтиҳон топширишгагина етарди. Унинг қудрати оилавий ва иш
муносабатларидагина намо±н бўлар эди.
Мен ҳам, деб дилидан кечирарди Палмер, Бэркхардтнинг ноғорасига ўйнайдиган маймундан
у қадар фарқ қилмайман.
Вискидан оғзини тўлдириб ҳўплади-да, Палмер жўрттага Бэркхардтнинг ±нидан юриб ўтди
ва хона тўрида гаплашиб турган учала киши томон йўл ола±тиб бошлиқ уни тўхтатиб қолиши
мумкинлигини кўнгли сезди.
— Вуди, — деди Бэркхардт хи±л хириллаган, бўғиқ овозда, — Жимми Арчер эсингдами? —
Унинг катта-катта бўғимдор бармоқлари Палмернинг қўлини тирсаги юқорироғидан қисиб
турарди.
— Жимми, кўринишинг чакки эмас.
— Ҳозиргина Буэнос-Айресдан келдим.
— Қойил — деди Палмер. У ўз бошлиғига қаради. — Кўринишингиз ҳайрон қоларли
даражада яхши. Турникда чаққон ҳаракатлар қилишингиз билан йигитларни доғда
қолдиришингизни хотинингиз сўзлаб берганди.
— Йўқ, бу илгари шундай эди, — гулдираб деди Бэркхардт. — Бир лаҳза у Палмернинг
қўлини қаттиқроқ қисди. — Энди олдинги валдирашларим йўқ, Вуди. Ўлгудай жонимга теккан.
Палмер унинг чап ±нидан кўксини ушлаб қўйди:
— Соатдай ҳалиям бир текис уриб турибдими, ахир?
— Ҳаҳ. Мана бу ±ғидан хавотир олмасам бўлади. — Бэркхардтнинг митти оқиш кўзлари
сузилди. Афтидан, у кўзларини ўткир офтоб нуридан қисганди. У Палмернинг қўлини қўйиб
юборди, муштумини тугди-да, унинг кўкраги устидан туртиб қўйди. Ҳаракат қисқа бўлди ва
афтидан, Бэркхардт унга ҳеч қандай куч сарфламаган эди. Шундай бўлса ҳам яхшигина оғриқ
берди.
— Секинроқ-да, — ғудранди Палмер. — Ўрдамчиларга ±мон муомала қилиб бўлмайди.
Бэркхардт Палмерга юзма-юз турса-да, кўзларини Арчердан узмасди.
— Сездингизми, — сўради у, — икки рақамли шахс ҳар доим сизнинг соғлиғингиз ғамида
юради?
— Мен вақтни исроф қилишнинг энг яхши усулини ўйлаб топишим мумкин, — деди Палмер,
— бу сизнинг ажални кутганингиздан кўра дурустроқ.
— Бу қўлингиздан келади, — маъқуллади Бэркхардт ҳаддан ташқари лутф билан; ҳарҳолда
Палмерга шундай туюлди. — Буни қандай уддалашни ҳам биласиз.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |