www.ziyouz.com кутубхонаси
162
Никос, афтидан, Бэркхардтнинг эълонини суҳбат мавзуидан қочиш учун қулай баҳона
ўрнида қўллаганидан хурсанд эди. У жилмайди ва Палмерга бош ирғаб қўйиб, ±ни билан ундан
нари кета бошлади.
— Айтинг-чи, — деди у, — Форс танобийсида бугун биз нимани кўрамиз? Белафонтними?
Палмер елка қисиб қўйди-да, Гарри Элдерга юзланди:
— Қанақа фирма бу, Гарри?
— Сени биларсан деб ўйлагандим, Вуди.
— Йўқ, билмайман.
— “Жет-Тех интернешнл”.
Шу оқшом кечроқ Палмер Гарри тилга кирганида нима учун хонада бирдан жимжит бўлиб
қолганини англашга ҳаракат қилди. Кийинишга ±рдам бера±тганларида меҳмонлар суҳбатни
тўхтатиб турганларидандир? Эҳтимол, улардан бир қанчаси аллақачон эшик томон юра
бошлагандир? Нима бўлганда ҳам, Гаррининг сўзлари деярли тўла жимжитликда садо
берганди.
Палмер қўлидаги стаканнинг совуғини ҳис этди. Совуқ елка курагигача зирқиратиб юборди.
— Жет-Тех? — такрор сўради у.
Анча кейин, улар форс танобийсида рақс майдончаси ±нгинасидаги столчада
ўтирганларида Палмер бу саҳнани миясида қайта ва қайта кўриб чиқа±тганини, унинг ботиний
маъносини англашга қайсарлик билан ҳаракат қила±тганини, бундан бадани совуқ жимирлаб
кета±тганини сезди. У сўзларига қулоқ солмай қўшиқчини кузата±тир, барибир анави ±қда,
Бэркхардтнинг уйида нима учун бош айланишига ўхшаш бир нимани ҳис этганини англашга
уринди. Нимагадир о±қлари остидаги ер ўйилиб, чоҳга тушиб кета±тгандай бўлганини элас-
элас эслади.
Ўттиз биринчи боб
Кун эртаси кўнгилсиз бошланди. Палмер уйқудан оғир уйғонди. Қисман бу хумордан бўлса,
қисман шуурида кеча оқшом туғилган ноаниқ шубҳанинг ўзидан эди. Эдиснинг
Бэркхардтникидаги зи±фатда содир бўлган аҳмоқона қилиқларини миридан-сиригача нонушта
чоғида муҳокама қиламиз деб о±қ тираб туриб олиши ишнинг бадтар пачавасини чиқармоқда
эди.
Энди ўз хонасидаги столда чароғон қиш офтоби туфайли баҳайбат юқориги дераза
қопқоғини ±пиб ўтирар экан, Палмер Жо Лумис ва “Жет-Тех интернешнл” ҳақида Виржиния
Клэри тўплаган маълумотни яна бир карра батафсил ўрганиб чиқди. Каллайи саҳардан банкка
келиб, Палмер Виржиния билан гаплашишдан ўзини базўр тийиб турарди. У ҳатто Виржиния ва
Мак Бернсга ваъда қилган фарқни ҳам кейинга қолдирди. Шундай бўлса-да, у ўзи ишонган
биронта одам билан Никоснинг таклифини муҳокама қилмаса бўлмас эди.
Қоғозни бир четга қўйиб ва маъносиз нигоҳини қаршидаги деворга тикиб, Палмер
Виржинияни кўришни хоҳламаётганини, чунки унинг ўзини қандай тутишини тасаввур
қилолмаслигини англади. Айни вақтда у шу жувондан бошқа Никоснинг таклифи ҳақида ҳеч
ким билан гаплаша олмаслигини ҳам билиб турарди, айниқса ҳозир, қайсидир тушунча томон
олиб борувчи йўлни пайпаслаб топиб олмагунга қадар.
Палмер ички алоқа тугмачаси томон чўзилган қўлига разм солди. Бармоғи “Скртр”
тугмачасини босганини дарҳол англади. Котиба жавоб бергач, у ҳаяжонланаётганимни билиб
қолмасин дея аста йўталиб олди ва деди:
— Айтинг, мисс Клэри ҳузуримга кирсин.
Жувонни кутар экан, Палмер барча одатдаги маъмурий хатти-ҳаракатлар унга панд
берганини сезди. Стол устида у кўриб чиқиши, саралаши, қовоғини уйиб бармоқлари билан
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |