www.ziyouz.com кутубхонаси
163
чертиши, ўқиши, устида фикр юритиши, бир жойдан бошқа жойга олиб қўйиши, қистириши,
суғуриши, устига қандайдир белгилар қўйиб чиқиши ва ҳ.к.лар қилиши керак бўлган кўпдан-
кўп қоғозлар ётар эди. Молия ва банк ишларига оид саҳифалари очиб ва котиба тартиб билан
тахлаб қўйган тонгги газеталар унинг қўли остида. Бундан ташқари бу ерда “Уолл-стрит
жорнэл”нинг ўқилмаган сони ҳам бор эди. Бироқ Палмер кўзларини ёпиқ эшикка қадаганча
қимир этмай ўтирарди. Эшик очилди-ю, у беихтиёр ўрнидан турди.
Унинг рўпарасига келиб ўтираркан, Виржиния ияк ирғаб қўйди:
— Хайрли тонг.
Палмер унинг қандай жойлашиб олишини кузатди: иккала оёғини ёнма-ён қўйди, қўллари
тиззалари устида, кафтларини тепага қилиб қовуштириб олди. Бир лаҳза ўтгач, у жувоннинг
саломига алик олмаганини англаб қолди.
— Хайрли тонг, — шошиб деди у. — Айтинг-чи... — Омонат банкларига доир мана бу гаплар
бошланганда сиз ЮБТКда ишлар эдингизми?
Жувон бошини чайқади:
— Бу ҳангома бундан ўн йил муқаддам бошланган. Мен қандай бўлганини эслайман-у, аммо
ЮБТК нуқтаи назаридан эмас.
Уларнинг нигоҳлари тўқнашди. Палмер жувоннинг ёноқлари бўртиқ ва катта-катта қора
кўзли чеҳрасига разм солди.
— Сиз бугун ҳаддан ташқари жозибали кўринасиз, — ғудранди йигит.
Жувон елкаси оша ёпиқ эшикка қаради ва жувонга томон юзланиб деди:
— Сиз эса ундай эмассиз.
Йигит бош ирғаб қўйди-да, унга сигарета узатди.
— Асабий бўлганимда, тун бўйи мижжа қоқмаган бўлардим.
— Лекин сиз, барибир, ухлагансиз, — деди Виржиния сигаретани рад этаркан.
Йигит яна бош ирғиди.
— Нотинч.
— Виждонингизми? — Жувон хиёл қошини чимирди. — Жуда афсусдаман.
— Йўқ. — Йигит улар бутунлай бошқа-бошқа нарсалар ҳақида гаплашишаётганларини
англаб қолди. Боз устига, буни жувонга тушунтириш уни ҳақорат қилиш эканини ҳам англади.
Албатта, деб мушоҳада қиларди Палмер, Виржиния унинг асабийлашувини гуноҳ туйғуси
натижаси деб ҳисоблаши керак. Унинг виждони қийналишидан ҳам жиддийроқ асабийлашувига
бошқа сабаблар бор эканини жувон тушида кўрибдими. Бунинг устига улар кеча оқшом
ажрашганларидан кейин нималар бўлганини Виржиния билмасди.
— Виждонингиз қийналмадими?
— Сиз ўзингизни айбдор деб билмаслигингиз керак деб айтмоқчи эдим.
— Менинг қўлимдан ҳеч нарса келмайди.
— Модомики мен ўзимни айбдор, деб ҳис қилмабманми, демак сиз ҳам шундай бўлишингиз
керак.
— Яхши, — рози бўлди Виржиния, — тўғрисини айтсам, хурсандман, — тўсатдан унинг
кўзлари янада катталашиб кетди. — Ҳарҳолда, — давом этди жувон, унинг овози деярли
шивирлаб чиқмоқда, кўзлари эса йигитга тик қараб турарди. — Шу пайтгача менинг биронта
ишим менга бундай ҳузур бағишламаганди. Энди бўлса, — унинг овози яна жаранглаб чиқа
бошлади ва деярли ишчан оҳанг касб этганди, — омонат банклари хусусида сиз яна нималар
билишни истар эдингиз?
Гўё елкасидан тоғ ағдарилгандай ўзини енгил ҳис қилиб, Палмер ўриндиқ орқасига ётиб
олди; назарида бир меҳрибон қўл баданини силаб, вужудини яйратаётгандай ҳис қилди.
— Биласизми, — деди йигит, — мен сизга бир нечта ноқулай савол бермоқчиман, чунки
менга сизнинг тайёр бўлмаган жавобларингиз керак. Аниғини айтинг-чи, омонат банкларига
доир мана бу жанг даставвал қачон бошланганди?
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |