www.ziyouz.com кутубхонаси
157
кўникиши учун ортиқча вақтга эга бўлганди. Шунча зийрак бўлганига қарамай, Эдис бу борада
қизи билан тенглаша олмасди. Зи±фат охирига келиб, деди ўзига-ўзи Палмер, Жерри пайқаган
бу ғалати кўринишим, ҳеч шубҳасиз, беиз йўқолади.
Ўттизинчи боб
Бэркхардтнинг Сентрал-паркдан жанубда жойлашган шаҳар қароргоҳи ички зинапояли икки
қаватли одмигина уйдан иборат эди. Бино эски ва анча тор эди; унда бир вақтлар рассомлар
ва машшоқлар студияси бўлар эди. Банк бу уйни 1939 йилларда, унинг соҳиби бай пули сотиб
олиш ҳуқуқидан маҳрум этилганда олган эди. Бутун қаватни эгаллаган узун-узун хоналар
кичик-кичик бўлакларга бўлиниб, қайта таъмир қилинганди — фақат энг юқориги, икки қават
баландликдаги, паркка қараб очиладиган эгик деразалари бўлган хонагина бундан мустасно
эди. Автоматик лифтда Палмер пастак, озғин, қорачадан келган 55-57 ±шлардаги бир одам
билан рўпара бўлиб қолди — у қандайдир танишдек кўринди. Ташқи кўринишига қараганда,
бу сочи ҳаддан ташқари қора, эгнидаги пиджаги ранги жилетига сира мос келмаган одамнинг
ким бўлишидан қатъи назар, аммо банкир эмаслиги аниқ кўриниб турарди: сувратфурушми,
импрессориоми-ей... Икковлари ҳам юқориги қаватдаги хонага бориша±тгани маълум бўлгач,
улар бир-бирларига бош ирғаб қўйишди.
— Мистер Палмерсиз, шундай эмасми? — сўради ҳалиги киши паст овозда кучли британ
лаҳжасида. Унинг катта-катта қора кўзлари Палмерга одатдан ташқари тикилиб қарар эди.
— Ҳа, — қўлини узатди Палмер. — Мистер...
— Никос. — Улар қўл сиқишиб қўйишди.
— Энди эсладим, — деди Палмер. — Беш йилча бурун, ҳа?
— Чикагода... — тўлдирди Никос.
— Гаррис Траст билан бўлган учрашувда, — давом этди Палмер.
Демак, ўша экан, ўйлади у, Арчибалд Никос, икки ака-уканинг кичиги, улар “Лионел Никос
ва ўғиллари” номли ҳаддан ташқари мураккаб инвестицион банк раҳбарлари бўлган, улар беш
йил муқаддам Чикагодаги Гаррис Траст ва бир қанча маҳаллий банклар билан битим тузишган,
саноатга йирик за±м тақдим этиш мақсадида Палмер отасининг банкини ҳам ўз ичига олган
эди. Шу битим яна нима биландир боғлиқ эди. Бу нарсанинг нима эканини Палмер эслашга
ҳаракат қилди-ю, бироқ лифт тўхтаб, унинг фикрини бўлиб қўйди.
Унинг Никос билан биргаликда келиши, Палмернинг пайқашича, айни вақтдаги кечикишини
оқла±тгандек бўлди. Бундан ташқари, бу Эдиснинг улар иккаласи биргина иш билан машғул
экан деган фикрга келишига ±рдам берарди. Нима бўлганда ҳам Эдиснинг саломлашуви
Палмерга анча самимий бўлиб кўринди. У хотинининг ±нига бориб турди ва келганларнинг ҳар
бирига навбати билан бош ирғаб чиқди. Палмер уларнинг барчасини билар ва улар ҳам
Палмерни билар эдилар — ҳарҳолда унга шундай туюлди.
Шифти жуда ҳам баланд бу хонанинг энг тўрида, бурчакка суриб қўйилган ўриндиқ билан
±нма-±н бир-бирига тақалган иккита жавон бақамти турган жойда Гарри Элдер ўтирарди.
Гаррининг олдида ЮБТКнинг учинчи одами, қандайдир узун суҳбатга киришиб кетган Клифф
Мергендал турарди. Унинг ихтисоси маблағ жамғариш эди. Палмер Никоснинг тўғри Клифф
Маргендал томон йўл олганини кўрди.
Қаршидаги бурчакда, баланд эгма дераза тагида французча усулдаги узун кат бўлиб,
чеккалари каштали ±пқиси қат-қатланиб ерга тушиб турарди. Катда қалин малла сочли,
эридан ўн беш ±шлар кичик миссис Мергендал ўтирарди. У баланд бўйли Уинтроп Скипуорт
билан гап сотарди, дароз бўйли бу одамнинг икки ўзига хос фазилати бор эди: у шаҳардаги энг
эски ва энг кичик банклардан бирининг директори ва Палмернинг барча танишлари ичида
Винни ва Скиппи деб эркалаб чиқариладиган ягона киши эди. Ҳар иккала ном ҳам қандайдир
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |