www.ziyouz.com кутубхонаси
14
тайинлаб қўяман, сени Айдлуайлд аэропортида кутиб олишади...
Ҳечам-да, шошилишнинг кераги йўқ, ўзини тергади Палмер ва жавоб берди:
— Ҳозир-а? Йўқ, Лэйн, бу ерда менинг бироз ишларим бор, ҳатто, шу паст тоифадаги
командада ҳам.
— Қанақа ишлар тағин? — сўради Бэркхардт. — Шундай бирлашишдан сўнг яна қандай
ишларинг бўлиши мумкин? «Кирим» ва «Чиқим» жилдларими? Мен чиндан ҳам жиддий,
ростакамига диққатга сазовор ишни назарда тутяпман, жин урсин!
Палмер бир оз жим турди-да, эҳтиёткорона жавоб берди:
— Ростини айтсам, билмайман. Эҳтимол, ушбу арзимас саёҳатимиз Эдисга қувонч бахш этар.
— Мен уни бағримга босишга ҳамиша тайёрман, лекин бу сафар эмас. Хўш, эртага вақтинг
қанақа?
— Боролмасам кераг-ов...
— Майли, — унинг сўзини бўлди Бэркхардт. — Энг кечи билан жумага. Менинг шаҳар
ташқарисидаги уйимда ҳордиқ чиқарасан. Хўпми?
— Хўп, — рози бўлди Палмер, — Мени қизиқтириб қўйдингиз.
— Ўйлайманки, сенда қизиқишдан кўра катта нарса ҳам уйғота оламан, — жавоб берди
Бэркхардт. — Демак, жума куни Айдлуайлд аэропорти, соат 17.40...
У ўзини кўзгуда кўрди ва эслади, Бэркхардт билан суҳбатдан сўнг нақадар қувончли ҳаяжон
қамраб олганди. Палмер қария унга анча юқори, масъул лавозим таклиф этишини ўшандаёқ
биларди. У ўзида қониқиш ҳосил қилди.
Унинг ўз олдига қўйган мақсади яқин эди. У Чикагодаги идорасида ўтирар ва ўзини
зўриққандай ҳис қиларди. Оғир, рутубатли ҳаво кислородсизга ўхшаб кўринарди. У зўрға нафас
олар, ҳаво етишмаётганга ўхшарди.
Ҳа, бу зафар, чинакам, тўла ғалаба эди. У банкдан, кекса отасининг ҳукмронлигидан озод
бўлди ва энди шиддатли тезлик билан Чикагодан халос бўлаётганди. Сафарини жумагача
қолдириш унга нечун керак бўлиб қолди? Ҳафтанинг охиригача кутиш нақадар оғир? Ахир, шу
бир неча кундан сўнг уни узоқ кутилган тўла озодлик қарши олади.
«Юнион лиг»даги ўз хонасида кўзгуга қарай туриб, Палмер бурун катакларининг ана шу
озодликнинг янги ҳавосини мумкин қадар кўпроқ ҳидлашга интилиб, кенгая бошлаганини
сезди.
Хэнли учун белгиланган рўл — отасининг ўнг қўли рўлини ўйнашга неча йилларини
сарфлади, елга совурди. Ич-ичидан емирган касалликдан аста-секин ўлаётган отасининг ўнг
қўли вазифасини бажариб юрди.
— Агар бу сени ташвишга солаётган бўлса, — деди Эдис урушдан кейинги дастлабки
йилларда, — Хэнлининг ўрнини босолмаслигингни отангга айт. Айтиб, бу ишдан бўша-да,
ташвишдан қутул.
— Бундай қилолмайман. Отам касал, бунинг устига ёлғизланиб қолган. Бунақа қилиш
қўлимдан келмайди.
Палмер кўзгудан нари кетди ва эшикка йўналди. У ҳозир ўзини ҳув ўша, урушдаги оғир
дамлардагидек ҳис қиларди. Ҳаракат қилиш керак. Шуниси ҳайратланарлики, у ҳали ҳам
ҳаракат қилиш қобилиятини йўқотгани йўқ. Урушдан кейинги беҳуда сарфланган йилларига
қарамай, у ҳали дадил кўринарди. Ахир ўша пайтлар ҳар бир қарорнинг қабул қилиниши кекса,
мижғов ва ўжар, ишнинг орқага сурилишидан завқ оладиган отасига боғлиқ эди.
Палмер эшикни очиб, йўлакка чиқди ва лифтга қараб юрди. Кутиш йиллари, афтидан ўтиб
кетгандай бўлди. У ўзини тақдирининг соҳибидай ҳис қилди. Уруш пайтида ҳам худди шундай
бўлган эди. Унда ўзи учун янги бўлган ғайритабиий ҳаётбахш туйғу пайдо бўлди. Бу туйғу уни
ёшлигига қайтаргандай бўлди. У ҳаётини янгидан бошлагандай ҳис этди.
Палмер лифтни кутаркан, бундай туйғуни сўнгги бор қачон ҳис этганини эслашга уринди. Бу
ўн беш йил бурун бўлган эди. Ўшанда Палмер бошчилик қилаётган бўлинма Ростокдан,
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |