www.ziyouz.com кутубхонаси
11
ўгирилди. У оёғидаги пайпоғига нигоҳ ташлаб, ерда ётган газетанинг реклама саҳифасидаги
чўмимлиш кийимида ўзини кўз-кўз қилаётган қизни кўрди.
Телефон жиринглаб қолди. Палмер гўшакни кўтарди.
— Вуди? Биз соат ўн бирга яқин учрашишимиз мумкин. Хўпми? — деди Бэркхардт.
— Жуда соз.
— Демак, кўришгунча. — Бэркхардт гўшакни илди.
Палмер жавон тортмасидан кўйлагини олиб киймоқчи бўлди-ю, миссис Кэйж унинг ёқасида
дазмолдан из қолдирганини кўриб, ҳафсаласи пир бўлди. У бошқа кўйлакни олиб кияркан,
хаёлан Бэркхардт билан телефондаги суҳбатга қайтди. Бу учрашув қандай бўларкан, деб
ўйлади. Эҳтимол, учрашув норасмий тусда ўтар. Балки уни тор доирадаги хизматдошларига
таништиришар. Уларнинг суҳбатида қанақа масалалар кўтарилиши мумкин.
Палмернинг устунлик томони унинг воқеани бошқалардан олдинроқ пайқаш қобилияти эди.
Ҳозир у буни билади. Авваллари бу қобилиятини ўзи пайқамасди ҳам. Буни биринчи бўлиб
пайқаган одам отасининг вице-президенти Гарольд эди. Гарольд истеъфога чиқиб кетмоқчи
эди, буни анчадан бери ўйлаб юрарди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг банк муайян кўламга
эришди. Бироқ раҳбарликнинг мавжуд таркиби билан бундан кейинги равнақини кутиш амри
маҳол эди. Палмернинг отасига қараганда Гарольд буни анча аниқ тасаввур қиларди. Ўша
пайтда у бедаво дардга чалинганди. Бу пайтда Гарольд ҳам, Палмернинг отаси ҳам саксонни
қоралаб қолишганди. Гарольд ўшанда вице-президент котиби вазифасини бажариб турган ёш
Вудс банкнинг вице-президенти лавозимига тайинланишини қатъий ёқлаб чиққанди.
— Сизларга эслатиб қўймоқчиманки, бу йигит эндигина ўттиз бешдан ошди! — дея эътироз
билдирди Вудснинг отаси.
— Шундай, лекин унда сизнинг бошингиз бор, — жавоб берди Гарольд. — Бунинг устига,
иккалангиз бир хил фикрлайсизлар. Иккови Палмернинг номзодини ошкора муҳокама
қилардилар, гўё бу хонада, улар билан ёнма-ён Палмер йўқдай. Аслида эса Палмер ва яна
банкнинг учта вице-президенти ҳам бор эди. Палмер отасининг ўрнини эгаллашга
интилаётганига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Бу кундек равшан эди. Ҳар бир ота ўғли учун иш
яратади, бу қуёш ҳар куни шарқдан чиқишидек тушунарли. Бироқ, агар ўғил отасининг
ҳадясини қабул қилишни хоҳламаса, агар у ўз авлодининг омадсиз насли бўлса ва у ушбу
кенгашда отаси ўлим тўшагида экани туфайлигина қатнашаётган бўлса-чи? Унда бу нарса
ўғилгагина тааллуқли, нафсиламрини айтганда, бу унинг виждонига боғлиқ масаладир.
— У олдиндан кўра билиш қобилиятига эга, — деди Гарольд ўшанда. — Бундай қобилият
фақат банкирлардагина бўлади. Бу — табиат инъом этган чинакам бебаҳо туҳфадир.
Орага жимлик чўкди. Палмер йўталиб олди-да, кулимсираб ҳазиллашди.
— Шу нарса яхши маълумки, электрон ҳисоблаш машиналари фирмаси янги ускуналар
тайёрлаш устида иш олиб боряпти. Ана шу ускуналар бу масалани анча осон ҳал қилади...
Бошқа, тоза кўйлакни кияркан, Палмер ҳаммомдаги катта ойнада диққат билан ўзини кўздан
кечирди. Ёш меросхўр шаҳзодани ўттиз беш ёшида кичик тахтга ўтқазиш унинг отасини ҳам,
Палмернинг ўзини ҳам илҳомлантирмади. Бу ҳақда ўзи ҳатто эшитишни ҳам хоҳламади. Ҳозир
эса у, анчагина катта қироллик — «Юнайтед бэнк энд траст компани» салтанатинининг кичик
тахтига худди бўйнига бўйинтуруқ солгандай, ўтқазиб қўйилганди. Шу боисдан ҳам у дарҳол
мамлакатдаги энг йирик банкнинг иккинчи раҳбари лавозимини эгаллаганди.
Палмер портфелига қараб қўйди. Бугун бўладиган амалий учрашувга ярайдиган бирор
фойдали нарсани Мейген қоғозлари орасига қўйганмикан? Шундай қилиб, олдиндан кўра
билишдек бебаҳо туйғу бугун яна асқотди. У портфелини очди, «Нью-Йорк банкларидаги
аҳвол» маълумотномасини оҳиста варақлади, машинкада босилган қисқа шарҳларни қайта-
қайта кўздан кечирди.
Нью-Йорк молия дунёсидаги ишлар барқарор эди. Зеро, мамлакатдаги барқарор вазият шуни
тақозо этарди. Чунки Уолл-стрит бир вақтнинг ўзида Нью-Йорк билан алоқада бўлган
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |