www.ziyouz.com кутубхонаси
13
Шу ҳафтада Лэйн Бэркхардт ва «Хадсон траст» вакили Пол Жерати тушлик пайти «Юнион
лиг» клубида учрашишди. Тушлик сўнгида Беркхардт «Хадсон траст»ни элликта филиали
билан биргаликда ютиб юборди. Шу тариқа «ЮБТК» бир сакрашдаёқ шунчалик олдинга ўтиб
кетдики, эндиликда Нью-Йоркнинг улкан учлиги Бир қўшув Иккига айланди. «Юнайтэд бэнк»
активидаги 12441 207 353 доллар «Бэнк оф Америка»нинг 11 миллиардидан ўзиб кетди.
Ўз тахминларини ошкор қилишни истамаган шум ниятли молиячилар Бэркхардтнинг ютган
ёғли луқмасини ҳазм қилишига шубҳаналардилар. «Хадсон траст» портфели электроника ва
ракетасозлик сингари нобарқарор тармоқлардаги ўта қалтис саноат заёмлари билан тўлиб
кетган. Бу заёмлар молиявий танглик учун жиддий шароитни вужудга келтириши мумкин эди».
Газетадан олинган бу қийқимни четга олиб қўяр экан, Палмер Бэркхардт телефон
қилганидан бери уни ташвишга солаётган масала ҳақида ўйлаб қолди.
У каравотдан турди, ўзига оро бергандай бўлди, яна кўзгу олдига борди, ўзига бир нигоҳ
ташлади, бир зумга кўзларига тикилди. Шунда унинг эсига бир ҳафта бурун Чикагода
телефондаги суҳбати тушди. Иссиқ ва рутубатли кун эди, тунд осмон бағрини чақмоқлар
чақини тилиб ташларди. У эндигина матбуот конференциясидан чиққан. Конференцияда у
отасининг банкини сотишга қарор қилгани ҳақида баёнот берганди. Палмер буни қўшилиш
ниқоби остида амалга ошириш ниятида эди.
Унинг илҳоми келиб кетди, гўё ҳозиргина дадил ҳарбий юришни мувффақиятли амалга
оширгандек эди. Лекин барибир, шу ишга киришар экан, у анча эҳтиёткор эди ва белгиланган
анъаналарга амал қилиб, отаси вафотидан бир йил ўтишини кутди. Унинг банкдан ва у билан
боғлиқ барча нарсадан тезроқ халос бўлишга қанчалар интилганини ҳеч ким фаҳмламади ҳам.
Аслида бу банкнинг меросхўри акаси Хэнли бўлиши керак эди. Хэнли укаси Вудсга қараганда
анча вазмин ва кўнгилчан бўлиб, отасига унча ташвиш келтирмасди. Бироқ, 1941 йилнинг
бошларида Хэнли отасининг измидан чиқиб кетди. У ҳарбий катерда Пенсаколадан денгизга
чиқиб кетди-ю, шу бўйи қайтиб келмади...
Палмер кўзгудан ўгирилди-да, хаёлан Чикагога, ўша унутилмас кунга учди. Журналистлар
матбуот конференцияси ўтган зални ҳозиргина тарк этишди. У бир ўзи қолди, эркнинг
мастонавор кайфиятидан анчагина сархуш ўтирди. Унинг елкаларидан отаси банкининг оғир
юки олиб ташланди. Шу юк билан бирга отаси унда уйғотган эзгувчи ҳис-туйғу ҳам йўқолди.
Умрининг ярми ўтди, балки ундан кўпроғи ўтиб бўлди, лекин энди у яна ўзига ўзи хўжайин.
Худди шу пайт телефон жиринглаб қолди. Бу хизмат телефони эмас, шахсий телефони
бўлиб, дафтарда қайд этилмаганди. Нью-Йоркдан қўнғироқ қилишаётганди. Гўшакда
гапираётган Бэркхардт эди. Палмернинг матбуот конференциясидаги баёноти унга маълум
бўлганди. Ҳали матбуотда босилмасдан олдин унга етказишганди.
— Вуди, — деди баланд овозда Бэркхардт, — олий тоифадаги командага ўтиш вақти
келмадимикин?
— Нима, Чикаго олий нуфуздаги команда эмасми? — эътироз билдирди Палмер.
— Сўнгги йилларда матбуотдаги тасодифий мақолалар бирор аниқ асосга эга бўлдими? —
саволга савол билан жавоб берди Бэркхардт. — Бошқача қилиб айтганда, ўз кучини ишга
солиш учун фаолиятнинг кенгроқ майдонини изламаяпсанми?
— Фолиятнинг кенг майдони деганда нимани назарда тутаётганингизни тушунтириб
беролмайсизми?
— Нима бало, буни сенга телефонда баён қиламан деб ўйлаяпсанми? — деди Бэркхардт.
Палмер бир дақиқа жим қолди, телефондаги суҳбат саволлар тарзида ўтди деб ўйлади
Палмер, лекин уларнинг ҳеч қайси бири бу саволларга жавоб ололмади. Суҳбат жуда чўзилиб
кетди шекилли, деган ўйда Палмер кулиб юборди:
— Мендек қишлоқи оддий одамга, сиз нью-йорклик банкчилар ўта устамонсизлар.
— Бўлмаса, тезда самолётга чиқ, — деди ўшанда Бэркхардт. — 17.40 да учасан, мен
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |