www.ziyouz.com кутубхонаси
10
манекенчи чиқиши мумкин-да, ўйлади Палмер ва соатига қаради. Орадан беш дақиқа ўтибди.
Агар гўшакка бақирса, Жерри эшитармикин? Қаёққа кетди экан-а?
Кўл бўйидаги уй Палмернинг буваси томонидан, Мак-Кинли ўлдирилишидан кўп ўтмай
қурилганди. Уйдан кўлгача уч юз метрли тахта йўлак элтарди. Палмернинг хотирасида болалик
чоғлари, ана ўша уйлари билан боғлиқ эсдаликлари сақланиб қолганди.
Палмер яна соатига қаради: саккиз дақиқа ўтибди. У каравот четига ўтириб, ерда сочилиб
ётган «Трибюн» саҳифаларига қаради. Реклама саҳифасида чўмилиш кийимидаги қиз
мафтункорона унга қараб турарди.
Бэркхардт бугунги кунни ЮБТКнинг1 раҳбар ҳодимлари билан кенгашга бағишламоқчи эди.
Палмер Бэркхардтнинг ҳам қўнғироғини кутаётганди, у учрашув вақтини аниқлаштириш
ниятида эди.
— Дада! — Жеррининг овози эшитилди.
— Эй, худо! — телефонни бунчалик банд тутиб туриш мумкин эмаслигини наҳотки
тушунмасанг?..
— Мен ойимни тополмаяпман, — унинг гапини бўлди қизи.
— Майли, — деди Палмер жаҳли чиққанини билдирмасликка уриниб. — Унга айт... йўқ,
яхшиси, қалам олиб ёз...
— Хўп бўлади.
— Ёзиб ол, — деди Палмер анча хотиржам овозда. — Биринчи вице-президент...
— Ёзаяпман. — Жимлик. — Вице-президент сўзида нечта «е» бор?
— Вой худойим-эй, Жерри!
Палмер ўзини сал босиб олиш учун чуқур нафас олди.
— Ёз: «Юнайтед бэнк энд траст ком...»
— Вой-вой. Юнайтед, қолгани нима?
Палмер кўзини юмди ва хотиржам овозда такрорлади:
— ... бэнк энд траст компани... Энди марҳамат, ёзганингни ўқиб бер-чи. — У диққат билан
тинглади-да, тасдиқлаб, бош ирғаб қўйди. — Ойингга айт, мен шу лавозимга тайинландим...
— Энди биз Нью-Йоркка кўчиб ўтамизми? — сўради Жерри.
— Албатта.
— Дада! — инграб юборди Жерри.
— Қулоқ сол, мисс Палмер, сен ҳеч жиддий калтак еганмисан?
— Майли, майли, — хўрсинди қизча, — мен ҳаммасини айтиб қўяман. Лекин бу хабар
бирортасини хурсанд қилармикин?
— Хайр, Жерри. — Палмер гўшакни қўйиб қўйди.
Қизиқ, президент сўзида нечта «е» бор эмиш! Гўё бу сўзни бошқача ёзиш мумкиндай!
Палмер ўзини ёстиққа ташлади ва юзини қўллари билан беркитди. Қулоқ сол, азизам, қулоқ
сол, энди мен, қирқ тўрт ёшимда, мамлакатнинг энг катта банкининг лавозим бўйича иккинчи
раҳбари бўлдим. Қулоқ сол, азизам, энди Чикагода ўлиб-тирилиб ишлашимнинг кераги йўқ.
Хелло, азизам, хайрли кеч!
У ўрнидан туриб пардоз столидаги кўзгу ёнига борди. Кўзлари остида пайдо бўлган шиш-
қопчиқлар салқиган ва сал қорайган эди. Бэркхардтнинг уйида ёмон ухлаганди. Яхтани нозик
бошқарувдан сўнг лол қолдирган ғалаба уни бутунлай уйқудан маҳрум этганди.
Палмер Бешинчи авенюга очиладиган дераза ёнига келди ва паришон бир ҳолда ўтган-
кетганларни кузата бошлади. У нимадир етишмаётганини ҳис этиб, оғир хўрсинди. Орадан
бироз вақт ўтгач, оломонга қараб туриб, ўткинчилар орасидан аёл кишини қидираётганини
тушунди. Бироқ соат тўққиздан кейин уларнинг ҳаммаси иш жойларида эдилар. Палмер
улардан қайсидир бири ишга кечикиб, унинг олдидан нозу карашма билан ўтиб қолар деган
умидда анча туриб қолди.
Томоғига алланарса тиқилиб қолгандай бўлди, Палмер жон ҳолатда уни ютди-да, деразадан
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |