www.ziyouz.com кутубхонаси
12
штатлардаги минглаб банклар ўтказаётган сиёсатни ифода этарди. Палмер вазиятни чамалаб
кўриб, аҳвол танглигини ҳис қилди. Чунки кредит туркуми бўғма илонга ўхшаб ўз-ўзини шу
қадар қаттиқ чирмаб олган эдики, яна бироз ҳаракат қилса, ўз думини ютиб юбориши ҳеч гап
эмасди.
Худди аввалги сингари янги пул оқимига, жамғармага ва нақд маблағга, яъни яшил
банкнот1ларга талаб жуда катта эди. Зеро, бундай банкнотлар олинган пайтда банк
кредитлари тарзида янги маблағларни вужудга келтирарди ва пул муомаласида улардан кенг
фойдаланиш мумкин.
Хусусан, кредитлар билан бўладиган барча муаммо мана шундан иборат эди. Бутун мамлакат
банкларга кредит топишда ёрдам беришга даъват этарди. Бултурги автомобилни янги
русумдаги бу йилги машинага алмаштириш шарт деб ҳисобловчи ҳайдовчидан тортиб,
омборларида тиқилиб ётган маҳсулоти ўрнига пўлат сотиб олиш учун пул олишга интилаётган
Детройт заводчиларигача шунга ҳаракат қиларди.
Бироқ, ўйлади Палмер вужудга келган вазиятни ҳисобга оларкан, бу янги пуллар қаердан
пайдо бўлди? Одамлар қандай қилиб пул жамғаришга муваффақ бўлдилар? Оддий малакали
механик ойига 600 долларга етар-етмас, яъни йилига 7200 доллар иш ҳақи оларди. Даромад
солиғи чегириб ташланса, унда 6000 доллардан сал ортиқроқ пул қоларди. У яшаб турган уй
камида ўн йилдан кейин қулаб тушишга мўлжаллаб қурилган эди. Бу эса унга қурилишнинг
сотув нархидан икки баравар қимматга тушарди. Шу тариқа, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
насияга олинган уй йилига навбатдаги тўлов ва солиқлар тарзида камида 2000 долларни ютиб
кетарди. Натижада ҳаёт кечириш учун 4000 долларга яқин пул қоларди. Шундан 2000 доллари
автомобил ва уй буюмлари сотиб олиш билан боғлиқ тўловларга кетарди. Шундай қилиб,
оддий америкалик хотини билан бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши ва уч фарзандини едириб-
ичириб, кийинтириши-ю ўқиши учун йилига 2000 доллар, яъни ҳафтасига тақрибан 38 доллар
қолади деб тахмин қилинади.
Палмер «Нью-Йорк банкларидаги аҳвол» маълумотномасини бир четга қўйиб, қарз олиб,
қарз бериш ҳаётининг бу ҳаво пуфаги, ниҳоят, қачон ёриларкан деб бош қотира бошлади.
Умуман, шу пуфак ёрилиши мумкинми? Бу ҳалокатнинг олдини олишнинг бирор чораси
йўқмикин?
ЮБТК ёзувли маълумотномани олиб, варақлади-да, Палмер қарийб йигирманчи марта
«Катта Одам» сарлавҳали қийқимга диққат билан тикилди. Мақоланинг иккинчи устуни
Бэркхардтнинг таржимаи ҳоли ва мартабаси ҳақида эди. Фотосуратда йигирма метрли яхта
штурвалида келишган аммо, жаҳлдор Бэркхардт савлат тўкиб турарди. Сурат остига эса: «Лэйн
Бэркхардт «Юнайтед бэнк энд траст компани» жиловдори» деган тагсўз ёзилганди. Ушбу бўлим
Бэркхардтга моҳир яхтачи сифатида таъриф бериш билан бошланиб, истиораларга тўлиб
тошганди:
«Ўша унутилмас йилда, сентябр ойида, Бэркхардт денгиз шамоллари оқартириб юборган
яхтачи қалпоғини ташлаб, эскириб ғижирлай бошлаган (1798 йилда қурилган) молиявий кема
рулига ўтирди. Бу кема Нью-Йоркнинг Уолл-стритида «Юнайтед бэнк энд траст компани» номи
билан машҳур эди. Пирл-Харбордаги 1941 йилги воқеалар пайтида кеманинг тақдири ишончли
қўлларда, Бэркхардт назорати остида эди.
ЮБТК рулини бошқарувчи янги капитан назоратни шунчалик маҳорат билан қўлга олдики,
ташвишли эллигинчи йиллар осон кечди, сўнгра мамлакатдаги энг йирик молиявий
бунёдкорлик даври бошланди. Бу, албатта, қўшилиш йўли билан амалга оширилди. Шундай
қилиб, Уолл-стритда «Чейз Манхэттен бэнк» ва «Фёрст нэшнл сити бэнк» сингари улкан
кемалар қаторида қудратли ЮБТК ҳам сузишга чиқди. Шу тариқа, икки паҳлавон ёнига
учинчиси қўшилди. Калифорния аҳли ҳамон фахр билан «Бэнк оф Америка»ни улкан деб
ҳисоблардилар. Чунки ўшанда Нью-Йоркдаги банклар у билан беллаша олмасдилар.
Банкир (роман). Лесли Уоллер
Do'stlaringiz bilan baham: |