www.ziyouz.com kutubxonasi
42
—
Қуёш билан... Ҳа, қуёш билан қасам ичиб айтаманки, эртага сизларни ер билан яксон
қиламан, — дея қичқирди.
—
Кўрамиз. Сиз ҳам кўрасиз.
Қўмондон орқада буйруқ кутиб турган хизматкорга: «Ташқарига олиб чиқиб ташла», деб
имо қилди (Ибн Касир, «Ал-бидоя»).
Муғийра чиқиб кетгач, Рустам бир одамни чақирди-да:
—
Тез бориб, анови бир кўзли бадбахтга етиб ол. Агар дарё устидаги кўприк ипини
кесадиган бўлса, нариги кўзини ўзим ўйиб оламан, — деди.
Муғийра ортидан бир отлиқ келаётганини билиб, тўхтади. Рустамнинг айтганларини
эшитгач, деди:
—
Сен ҳам шуни етказиб қўй: Агар шундан кейин ҳам сизлар билан урушмасам, кўзимнинг
ўйиб олинишини ўзим истайман.
Муғийра кўприкдан ўтиб, Саъд ёнига келди. Бўлган воқеани айтиб: «Урушга ҳозирлик
кўринг», деди. Эртасига душман тарафдан вакил келди:
—
Кўприкдан сиз ўтасизларми ёки биз ўтайликми?
—
Сизни бу тарафда кутамиз.
Саъд амирларни тўплаб, тўрт бора такбир айтишни, тўртинчисида умумий ҳужумга ўтишни
уқтирди. Илк уч такбир орасида амирларга лашкарни жангга ундовчи нутқ сўзланиши учун
фурсат берилиши ҳам айтилди.
* * *
Уч бора такбир айтилди. Мусулмонлар жангга ҳозирланаркан, форсий бир аскар чиқиб,
яккама-якка олишувга таклиф этди. Мусулмонлардан Ғолиб ибн Абдуллоҳ ал-Асадий чиқди.
Бир оз муддат олишувдан кейин, душманнинг Хурмуз номли жангчиси асир олиниб, Саъднинг
ҳузурига келтирилди. Бошидаги тождан унинг оддий одам эмаслиги кўриниб турарди.
Хурмузнинг асир тушиши Форс қўшинига салбий таъсир қилди. Унинг қасосини олиш учун яна
бир киши ўртага чиқа бошлади. У ҳам якка олишувга рақиб истарди. Бу сафар Амр ибн Маъдий
Кариб чиқди. Амр жуда бақувват йигит эди. Ҳазрати Умар у билан Тулайҳани минг кишига тенг
эр деб жўнатган эди. Унинг «самсома» деган қиличи ҳам одамлар орасида машҳур эди. Бир
куни Ҳазрати Умар уни ёнига чақириб, қиличини кўрсатишини сўраган, сўнг томоша
қилатуриб:
—
Халқ қиличинг ҳақида муболаға қилиб юборибди. Менимча, у мақталганичалик эмас, —
деган, Амр эса, бунга жавобан:
—
Ўша гапларнинг бир қисмигина рост. Лекин сиз мендан фақат қиличнигина сўрадингиз,
уни ўйнатадиган қўлни эмас. Қилич бу қўллар билан бирлашса, одамлар ошириб
юбормаганларининг гувоҳи бўласиз, — деб айтган эди.
Кейинчалик бу қилични умавийлар Амрнинг ўғилларидан сотиб олди. Бир неча юз йиллар
давомида бу қилич аввал умавийларнинг, кейин аббосийларнинг салтанат қиличи бўлиб қолди.
Саройга шоирлар чақирилиб, ушбу қилич васфида шеър ва мадхиялар битилди.
Хуллас, Амр ўртага чиқиб, ўзини танитди. Бир оз олишдилар, сўнг Амр рақибининг
белбоғидан ушлаб, судраганча мусулмонлар олдига келди. Уни ерга қулатиб, бошини кесиб,
ирғитаркан, мусулмонларга ўгирилди ва:
—
Жангда мана шундай қиласиз, — деди («Тарихи Табарий»).
Кейин форслар ялпи ҳужумга ўтишди. Саъд ибн Абу Ваққос «Аллоҳу акбар» деб, тўртинчи
такбирни айтганидан сўнг, Амр ибн Маъдий отини ниқтаб, қаршисидаги юз йигирма минг
кишилик қўшин томон юрди. Унинг ортидан ўттиз минг кишилик мусулмон қўшини ҳаракатга
тушди.
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |