www.ziyouz.com kutubxonasi
45
ичмасанг, гапирган гапларинг учун жазоланмайсан.
—
Сўз бераман, Саъд, бошқа шароб ҳақида бирон сўз демайман (Ибн Асир, «Ал-Комил»).
Абу Миҳжан хурсанд бўлиб, Саъднинг олдидан чиқди.
* * *
Бир воқеага турли тарафдан қараш мумкин. Муносабат ҳам шунга яраша турлича бўлади.
Саъднинг аҳволи ҳам шундай эди. Бир тарафдан, орқасига чиққан яралар берган азобдан
қийналса, бошқа тарафдан, ўзи бошқараётган йирик қўшин ортида кузатувчилик ҳам қилаётган
эди. Лекин унинг аҳволини тўғри тушунмаётганлар ҳам йўқ эмасди. Уларнинг фикрича, Саъд
урушдан қолиб, ҳузур қилаётганмиш. Шундайлардан биттаси ушбу маънода шеър ҳам тўқиди:
«
Саъд Қодисия дарвозасида яшириниб ётаверсин. Биз Аллоҳнинг мадади келгунга қадар
урушамиз. Жанг майдонидан баъзиларсиз қайтдик, уларнинг аёллари бева келди. Саъднинг
хотинлари эса, тул қоладиганга ўхшамайди».
Бу байтлар тилдан-тилга кўчди. Шу кунга қадар амирлик қилганлар энг олдинги сафларда
жанг қилиб, душман ва ўлимдан қўрқмаган эдилар. Қанчалари эса, бу йўлда жонларини фидо
қилдилар. Жанг бозорида ўлчов ва ҳисоб-китоб бўлмайди. Фақат асаблар таранглашиб, ҳис-
туйғулар тошдек қотади ё мумдек эрийди. Баъзан бир воқеа одамни жунбушга келтириб, фақат
интиқом ҳақида ўйлашга мажбур қилса, баъзан қонли жасадни ташир экан, чеҳраларда аччиқ
табассумлар зоҳир бўлиб, қаҳр билан боққан кўзлар арслон кўзи каби шафқатсиз бўлиб қолади.
Баъзан юраклар ҳаприқиб, ҳаёт билан видолашув онлари етиб келгани аниқ ҳис қилинади.
Баъзан қўрқув нималиги эсдан чиқади, унутилади. Хуллас, жангда ўзига хос бир қонун борки, у
барча учун баробар. Жангда аслзодами ё қулми, ботирми, кўрқоқми, фарқи йўқ, дуч келганда
барчасини янчиб ўтиб кетади. Ёш ҳам, қари ҳам, келишган ё буришган — барчаси қилич тагида
қолиб кетиши мумкин.
Жанг қонунлари барча учун ана шундай бешафқат экан, юқоридаги гапларнинг ҳам
айтилиши табиий эди. Ҳатто лашкарбоши ҳақида ҳам шундай сўзлар айтиш мумкин. Тилдан
тилга ўтиб, бу иғволар бир куни Саъднинг қулоғига ҳам етиб келди. Ортиқ чидаб бўлмас эди.
Уни чордоқдан туширдилар. Саъд тўпланган одамларга оёқларидаги ва орқасидаги яраларни
кўрсатди. Воқеа шоҳиди бўлганлар лашкарбошининг отга миниш у ёқда турсин, ерга ҳам
ўтиролмаслигига ишонч ҳосил қилишди (Ибн Асир, «Ал-Комил»).
Саъд жангдан қочадиган одам эмасди. У Исломда илк бор мушриклар қонини тўккан инсон
эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида биронта жангда қолмай, ўлим
қўрқувини енгиб, энг олдинги сафларда жанг қилган эди. Қанийди соғлиғи тикланиб қолса-ю,
душманни ер тишлатиб, роҳат олса.
* * *
Қаъқа ибн Амр Суриядан келаётган минг кишилик қўшинга бош эди. Қодисияга етганда,
лашкарни ўн киши-ўн кишидан қисмларга бўлиб чиқди. Кейин аскарларга кетма-кет юришни
буюрди.
Жанг бошланай деб турган маҳалда етиб келган мадад кучлари мусулмонлар руҳини
кўтариб юборди. Ҳазрати Абу Бакрдан махсус олқиш номасини олган ҳамда «Қаъқа иштирок
этаётган лашкар мағлуб бўлмагай», дея таърифланган Қаъқа мўмин дўстлари билан кўришиб
ҳам ўтирмай, тўғри жанг майдони сари юрди.
У ўртага чиқиб, рақиблардан бир кишини якка олишувга таклиф қилди.
—
У билан мен синашаман.
Гап эгаси Зулҳожиб эди. Рустам «маъқул» маъносида бош ирғаркан:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |