www.ziyouz.com kutubxonasi
41
Исломни гап, кийим ва назокат билан кўрсатмоқчи бўлди-ю, лекин нотўғри йўлни танлади.
Унинг ўзини тутишини кўрган инсон: «Демак, Ислом бадавийликдан иборат экан-да», дейишга
ҳаққи бор эди.
Рустам ҳам ҳайрат ва асабийлик билан Рибъийдан нега ерга чўккалаганини сўради.
—
Биз сизларнинг шубҳали нарсангизга ўтирмаймиз.
—
Бу ерларга келишдан мақсадингиз нима?
—
Бизни бу ерга Аллоҳ етаклаб келди. У бизга ўзи истаган бандаларига дунёнинг ҳасратли
ҳаётини қувончга айлантиришга, ботил динлар асоратидан Ислом адолати узра йўл кўрсатишга
ваколат берди. Биз унинг динини одамларга етказишимиз керак. Уни қабул қилганларни ўз
ерларида қолдириб кетаверамиз. Қабул қилмаганлар билан курашамиз: ё ғалаба, ё жаннат сари
йўл.
—
Тушундим. Бизга ўйлаб кўришга фурсат беринглар.
—
Уч кун муҳлат берамиз. Шу уч кун ичида ё Исломни қабул қиласизлар, ё жизя
тўлайсизлар, ёхуд тўртинчи кундан жангга киришамиз.
—
Сен уларнинг қўмондонимисан?
—
Йўқ. Мусулмонлар яхлит бир вужуд кабидирлар. Энг юқорида бўлганлардан тортиб
оддий жангчигача омонлик бериш ҳуқуқига эга.
Учрашув шу билан ниҳоясига етди. Рибъий яна бадавийларга хос тўпорилик билан чодирни
тарк этди. Рустам йиғилганларнинг фикрини сўради. Ҳеч ким яхши гап айтмади. Аммо
қўмондон элчининг хатти-ҳаракатларида бўлмаса ҳам, гапларидан сирли ҳақиқатни пайқаган
эди.
Иккинчи куни ҳам элчи билан учрашилди. Бу сафар у то отидан ҳам тушмади. Учинчи куни
Муғийра ибн Шўъба элчи қилиб жўнатилди. Рустам унга лашкарининг қудрати ва шу кунгача
эришган ғалабалари ҳақида гапирди. Кейин араблардан жайдарироқ миллат йўқлигини ва улар
Форсга очлик туфайли ҳужум қилаётганини айтди:
—
Сизларни яхши биламан. Очарчилик бошланганда, атрофдагиларни тинч қўймайсизлар.
Рустамнинг гапларини диққат билан эшитган Муғира шундай жавоб берди:
—
Биз сени шахс сифатида тан оламиз. Бизнинг қолоқлигимиз ҳақида айтганларингни ҳам
инкор қилмаймиз. Бир пайтлар шундай эдик. Лекин бир нарсани унутмагинки, дунё ўзгариб
туради. Қийинчиликда яшаб туриб, фараҳли кунни орзу қиганлар бир кун келиб, истаганларига
эришадилар. Тўкин ва бой ҳаёт кечирганлар ҳаётда қийналиб қолишдан қўрқиб яшайдилар. Бир
кун келиб эса, қўрққан нарсалари содир бўлади.
Бу гаплардан Рустамнинг жаҳли чиқди:
—
Тўғри тушунган бўлсам, сизнинг бу ерлардаги аҳволингиз ари инида асал кўриб қолган
чивинга ўхшайди. У, мени инга киргизиб қўйганга икки дирҳам бераман, дейди. Асалга ёпишиб
қолгач, қутқарганга тўрт дирҳам пул ваъда қилади. Ишончим комилки, сизлар бу ёққа
келдингиз, ортга қайтмаслигингиз аниқ. Яна аҳволингиз тешик орқали боққа кириб қолган
тулкига ўхшайди. Боғ эгаси унинг аҳволига ачиниб индамайди. Лекин тулки боғда истаган
нарсасини еб, семириб кетади. Бироқ қорни тўйгач, боғни пайҳон қилиб ташлайди. Буни кўрган
боғбон одамларни чақириб келиб, биргаликда тулкини калтаклаб ўлдиришади.
Рустам тин олиб, гапида давом этди:
—
Яхшиси ҳар бирингизга кийим-бош, амирингизга эса, минг динор ва улов берайин, бу
ердан кетинглар!
Муғийра, табиий, бу шартга рози бўлмади:
—
Аллоҳ бу давлатни бизга таслим қилади. Куч-қудратингиз заифлашиб, ноилож жизя
берадиган ағволга тушганингизда ташлаб кетамизми? Эртага сизлар асиримиз бўласиз.
Унинг гапларидан Рустам сапчиб турди, нигоҳини юқорига қаратганча, қўрқинчли товуш
билан:
Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |