www.ziyouz.com kutubxonasi
54
узилиб-узилиб ишларди. Свечаларни текшириш учун Бойтемир капот остига кирди. Шу чоғ
палточасининг тугмалари қадалмаган Самад ҳансираганича чопқиллаб келиб қолди ва
машинанинг атрофидан ғизиллаб чопа бошлади. Чунки у машинага миниб сайр қилиш
иштиёқида эди. Асал уни тутиб олди-да, қўлидан маҳкам ушлаб олганча, кабинанинг ёнига ўтиб
турди. У менга таъна қилгандек, шунақа ҳам алам ва ачиниш билан термилдики, ўз гуноҳимни
ювиш ва уларни яна ўзимга қайтариш учун шу дамда лозим бўлса ҳар нарса қилишга тайёр
эдим. Мен кабинанинг очиқ эшигидан энгашиб қарадим:
—
Асал! ўғлимизни олиб ўтир! Ўтган галгидек машинага ўтқазиб олиб кетаман, бир умрга
олиб кетаман! Ўтир! — деб мотор шовқини остида ёлворардим унга.
Асал ҳеч нима демади, жиққа ёшга тўлган кўзларини жимгина четга буриб, «йўқ», дегандек
бош чайқади.
—
Ўтирайлик, ойи! — дея унинг қўлидан тортқилади Самад. — Ўйнаб келамиз!
У ўғлини силтаб ташлади ва уни қўлидан қўймай нарига етаклаб кетди. У бошини қуйи
солганча атрофга назар ташламай борарди. Самад эса орқага тортқилар, кетгиси келмасди.
—
Тайёр! — деб қичқирди Бойтемир капотни ёпиб, кейин, асбоб-ускуналарни менга узатди.
Йўлга тушдим. Яна қўлим рулда, яна йўл, тоғ-тошлар, машина мени учириб олиб кетмоқда,
унинг мен билан қанчалик иши бор...
Асал билан ўғлимни довонда ана шу йўсинда топдим, биз шу хилда учрашдик ва ажрашдик.
Чегарага бора-боргунча ва қайтишда бутун йўл бўйлаб ўйлаб ўйимга ета олмадим. Чеки-
чегараси йўқ ўй-хаёллардан чарчаб кетдим... Энди бу ерлардан бошим оққан томонга қараб бош
олиб кетишим керак эди, бу ерда қолишим мумкин эмас эди.
Бунга мен қатъий қарор қилдим, шу хаёллар билан орқага қайтдим. Довондан ошиб ўтдим
ва йўл участкасидан ўтиб кета туриб Самадни кўриб қолдим. У йўл ёқасида бир ўғил бола ва
ўзидан бир оз каттароқ бир қиз бола билан ўйнаб юрган эди. Улар тошқўрғон ўйнашарди, яъни
тошлардан ҳовличалар ва моллар учун қўралар қуришмоқда эди. Эҳтимол, илгарилари ҳам
уларни йўл ёқасида кўргандирману, аммо таний олмагандирман. Демак, деярли ҳар куни
ўғилчамнинг ёнгинасидан ўтиб-қайтиб юрганимни ўзим пайқамай юрган эканман. Машинани
тўхтатдим.
—
Самад! — деб чақирдим мен тойчоғимни. Кўргим келиб кетди. Болалар менга қараб
чопқиллаб келишди.
—
Амаки, бизни машинада ўйнатгани келдингизми? — деб олдимга чопиб келди Самад.
—
Ҳа, озгина сайр қилдирмоқчиман сизларни! — дедим мен.
Болалар чувиллашиб, ҳаммаси бирданига кабинага чиқишди.
—
Бу бизнинг таниш амакимиз, — деб мақтанарди Самад ўртоқларига.
Мен уларни бир оз сайр қилдиргандек бўлдим. Аммо шу билан ўзимни шу қадар қувноқ ва
шу қадар бахтиёр ҳис қилар эдимки, болаларнинг ўзлари ҳам бунчалик ҳузур қилмаган бўлсалар
керак. Сўнгра уларни машинадан туширдим.
—
Қани энди уйларингга чопинглар! — Болалар чопқиллаб кетишди. Мен ўғлимни
тўхтатдим:
—
Шошмай тур, Самад, сенга озроқ гапим бор! — деб уни қўлимга олиб, бошим узра
юқорига кўтардим, юзига узоқ тикилиб турдим сўнгра кўксимга босиб, ўпиб-ўпиб олдим-да,
пастга туширдим.
—
Қилич қани, олиб келдингизми, амаки? — деди Самад эсига тушиб қолиб.
—
Э, ёдимдан кўтарилиб кетибди-ку, ўғлим, энди келаси сафар олиб келаман! — деб ваъда
бердим унга.
—
Энди эсингиздан чиқармайсиз-а, амаки? Биз бояги жойда ўйнаб юрамиз.
—
Яхши, қани энди тезроқ чоп!
Автобазада дурадгорлик устахонасида ёғочдан учта ўйинчоқ қилич ясаб, ўзим билан бирга
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |