www.ziyouz.com kutubxonasi
51
эмасми, Самад! — дерди у ўғлини ўпиб ва мўйлови билан унинг бўйниларини қитиқлаб
эркалаб. Бойтемирнинг овозида ва ўзини тутишида сохталикдан асар ҳам йўқ эди. Унинг барча
ҳатти-ҳаракатлари шунчалик табиий эдики, гўё менинг ўрнимда менинг ролимни адо
этаётгандек эди. — Ҳа, тойчоғим, нега ухламаяпсан? Ҳамма нарсадан хабардор бўлсанг-а, қани,
ўрнингга чопқилла-чи!
—
Ойим қани? — деб сўради Самад.
—
Ҳозир келади. Ана келяпти. Бор энди, ўғлим, ухла.
Асал жимгина югуриб кирди ва бизга сергаклик билан тезгина назар ташлаб чиқди-да,
йодли шишачани Бойтемирга бериб, ўғлини олиб кетди.
Бойтемир намланган сочиқ билан юзимдаги қонни артди.
—
Бирпас чидайсан энди! — деб ҳазиллашди у шилинган жойларимга йод сураркан ва
жиддий суратда: — Бу ишинг учун сени ўтда куйдирса ҳам бўларди-ю, майли, энди,
меҳмонимизсан-да... Мана тамом, қутулдинг, битиб кетади. Асал, бизга чой қўйиб юборсанг
бўларди.
—
Ҳозир! — деди Асал ўғлини аллалай туриб. Бойтемир полга ёйилган кигиз устига икки
қават
кўрпача солиб, ёстиқ қўйди.
—
Буёққа ўтиб ўтир, — деди у менга. — Ёнбошла, бир оз дамингни ол...
—
Ҳечқиси йўқ, раҳмат! — деб ғўлдирадим мен.
—
Ўтир, ўтиравер, ўз уйингдек бемалол ўтиравер! — деб қаттиқ туриб олди у.
Буларнинг ҳаммаси гўё тушимда бўлаётгандек эди. Мана ҳозир ҳаммаси ошкор бўлади, қани
энди ер ёрилса-ю, ерга кириб кетсанг, деган қўрқув ва ташвишдан юрагим тарс ёрилиб
кетаёзгандек эди. Чунки мен бу ерга нақадар аянчли аҳволда: маст, ифлос ва қонга бўялган
ҳолда келганимни пайқаган эдим. Уф, онам нега туққан экан мени-я!
Асал бизга қарамасликка ҳаракат қилиб, самоварни олди-да, ташқарига олиб чиқиб кетди.
—
Мен ҳозир сенга ёрдамлашиб юбораман, Асал! — деди Бойтемир унинг орқасидан. У
Асалнинг кетидан энди чиқмоқчи бўлиб турган эди, Самад яна ўрнидан ирғиб турди. Унинг
мутлақо ухлагиси йўқ эди.
—
Сенга нима бўлди, Самад! — деб меҳрибонлик билан бош чайқади Бойтемир.
—
Амаки, сиз тўппа-тўғри кинодан чиқдингизми? — деб сўради ўғлим жиддий, олдимга
яқинроқ келиб.
Мен унинг нима ҳакда гапираётганини тушунмадим, Бойтемир бўлса хахолаб кулиб
юборди.
—
Вой, тентаг-ей, — деб куларди Бойтемир боланинг ёнига чўккалаб ўтирганича. — Тоза
ичакларни уздинг-ку. Биз конга кино кўргани бориб турамиз! — деди у менга мурожаат қилиб.
—
У ҳам биз билан бирга боради.
—
Ҳа, мен кинодан чиқдим! — деб умумий кулгига қўшилдим.
Аммо Самад қовоғини солиб олди-да:
—
Ёлғон! — деди.
—
Нега энди ёлғон бўларкан?
—
Бўлмаса, анов уришадиган қиличингиз қани?
—
Уйга ташлаб келдим...
—
Менга кўрсатасизми, амаки? Эртага кўрсатасизми?
—
Хўп, хўп, кўрсатаман. Қани, буёққа кел-чи, сенинг отинг нима, Самад-а, тўғрими?
—
Самад. Сизнинг отингиз нима, амаки?
—
Меникими... — дея нафасим ичимга тушиб кетди.— Менинг отим Илёс амаки, — дедим
зўр-базўр.
Бойтемир шошиб қолди:
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |