Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
57
меникида қоласан! — дедим ўғлимга жуда жиддий суратда. — Биз кабинада яшаймиз, мен сени 
доим ўзим билан бирга олиб юраман. Бўптими? 
— 
Бўпти! — жон-жон деб рози бўлди Самад. — Машинада яшаймиз! Кетдик, амаки, ҳозир 
кетамиз!.. 
Баъзан катталар ҳам болалик қилиб қўяди. Биз кабинага ўтирдик. Мен ишонқирамай 
моторни юргиздим, стартёрни босдим. Самад жуда хурсанд эди: мени тортқилар, эркаланар, 
ўриндикда ирғишларди. Машина қўзғалди. Самаднинг қувончи ичига сиғмасди, тинмай 
куларди, рулни, қаршисидаги кнопкаларни кўрсатиб алланималар деб бижирлаб гапирарди. 
Унга қўшилиб мен ҳам хурсанд бўлиб кетдим. Аммо бирдан эс-ҳушимни йиғиб олдим. Бутун 
вужудимни иссиқ аланга қоплаб олди; нима қиляпман ўзи?! Машинага тормоз бердим. Аммо 
Самад тўхтатишга кўнмади: 
— 
Тезроқ, амаки, тезроқ ҳайданг! — дерди у. Боланинг илтижо билан бахтиёр боқишларини 
қандай қилиб рад эта олардим. Тезликни янада оширдим. Эндигина ғизиллаб учиб бораётган 
эдикки, йўлга гудрон ётқизиб юрган грейдер кўриниб қолди. Грейдер бурилди-да, смолали 
суюқликни йўлга ётқизганича бизга томон келаверди, унинг кетидан эса суюқликлар солинган 
улкан қозонлар орқасида Бойтемир турган экан. У грабарка билан йўлга ётқизилган гудронни 
текисламоқда эди. Мен довдираб қолдим. Машинани тўхтатмоқчи бўлдиму, аммо кечиккан 
эдим: Самад билан аллақанча ерга келиб қолган эдик. Мен бошимни пастроқ эгдим-да, жон-
жаҳдим билан газни босдим. Бойтемир ҳеч нарсани сезмай қолди. У бошини кўтармай ишлаб 
ётган эди: бу ердан ўтиб турган машиналар кам дейсизми? Қайси бирига ҳам қарарди! Бироқ 
Самад уни кўриб қолди: 
— 
Ана дадам! Амаки, келинг, дадамни ҳам чиқариб оламиз, майлими? Тўхтатинг, дадамни 
чақираман! 
Мен индамасдим. Энди тўхтатишнинг иложи йўқ эди, унга нима дейман ахир? Самад 
бирдан орқасига қайрилиб қаради, қўрқиб кетди-да, қичқириб йиғлаб юборди: 
— 
Дадамга бораман! Тўхтат, дадамга бораман! Тўхтат, тушаман! О-о-йи-и!.. 
Муюлишдаги қоя орқасига ўтиб машинани тўхтатдим. Ўғлимни овутишга урина бошладим: 
— 
Йиғлама, Самад, йиғлама, қўй! Ҳозир олиб бориб қўяман. Лекин йиғлама! 
Аммо қўрқиб кетган бола ҳеч нарсага қулоқ солмасди. 
— 
Йўқ, тушаман! Дадамга бораман! Оч! — деб кабина эшигига ёпишиб тақиллата бошлади. 
— 
Оч, дадамга бораман ҳозир! Оч! 
Ана холос, жуда ғалати иш бўлди-ку. 
— 
Йиғламагин-да, ахир! — деб ялиниб-ёлвориб, уни кўндиришга уринардим. — Ҳозир 
очаман, йиғламасанг бўлгани! Дадангнинг олдига ўзим олиб бориб қўяман! Қани, туш-чи, 
кетдик! 
Самад ерга сакраб тушди-да, йиғлаганча орқага чопиб кетди. Мен уни ушлаб қолдим: 
— 
Шошма! Кўзингни арт. Йиғлама. Жон ўғлим, йиғламагин! Машинанг қолди-ку, 
олмайсанми? Мана қара! — Мен шошиб ўйинчоқни олдим-да, қалтироқ қўлларим билан 
мурватини бурадим. — Қара, сенга қараб чопиб кетяпти, қани тутиб ол-чи! — Машинача йўлда 
ғизиллаб юриб кетди ва тошга урилди-да, йўл ёқасидаги ариққа чирпирак бўлиб учиб тушди. 
— 
Керак эмас! — деди у ва яна баттарроқ йиғлаб, орқасига қарамай қочиб кетди. 
Мен бўлсам донг қотиб қолдим. Томоғимга қайноқ думалоқ бир нарса қадалгандек бўлди. 
Мен ўғлимга етиб олиш учун яна орқасидан чопдим: 
— 
Тўхтаб тур, йиғлама, Самад! Тўхта, мен сенинг... мен, мен сенинг, ўзинг биласан-ку! — 
Бироқ давомини айтишга тилим келмасди... 
Самад орқасига қайрилиб қарамай чопиб борарди, у муюлишдан ўтиб кўздан йўқолди. Мен 
қоягача чопиб бориб, қочиб кетаётган ўғлимнинг орқасидан қараб қолдим. 
Унинг йўлда ишлаётган Бойтемир олдига югуриб бориб, унга ўзини ташлаганини кузатиб 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish