www.ziyouz.com kutubxonasi
53
ўрин солиб беришди. Мен деворга қараб ётардим, чироқ пилиги хиёл пасайтирилган. Асал
бўлса идиш-товоқларни йиғиштирмоқда эди.
—
Асал! — деб чақирди Бойтемир секингина қўшни хонанинг қия очиқ турган эшигидан.
Асал унинг олдига борди.
—
Кўйлагини ювиб қўйсанг бўларди, — деди у. Асал стулдан қонга беланган катак-катак
кўйлагимни олди-да, юва бошлади. Бироқ шу заҳотиёқ ювишдан тўхтади. Бойтемир томонга
ўтгани эшитилди.
—
Радиаторнинг сувини тўкиб қўйдиларингми? — деб сўради у шивирлаб. — Тағин музлаб
қолмасин...
—
Тўкилган, Камол тўкиб ташлади! — деди Бойтемир ҳам шивирлаб. — Машина деярли лат
емаган... Эрталаб ёрдамлашамиз...
Мен эса машина ҳақида ўйламабман ҳам: на радиатор ва на мотор кўринарди кўзимга.
Асал кўйлакни ювиб бўлиб, уни печка тепасига ёяр экан, чуқур хўрсиниб қўйди ва чироқни
ўчириб, чиқиб кетди.
Уйни қоронғилик қоплади. Ҳаммамизнинг ҳам ухламай ётганимизни сезиб ётардим. Ҳар
биримиз ўзимизча ёлғиз ўй-хаёлларимиз билан эдик. Бойтемир ўғли билан бир каравотда
ётибди. У нималардир деб Самадни эркалар, уйқусида типирчилаб тепкиланса, кўрпани устига
тортиб ёпиб қўярди; Асал гоҳо-гоҳо оғир хўрсиниб қўярди. Унинг қоронғида худди ёмғирда
қолган тошдек йилтираётган кўзлари менга кўриниб турарди... Улар балки ёш билан тўладир.
Нима ҳакда, ким ҳақида ўйлаётганикин? Энди у бир эмас, уч киши ҳақида қайғуриши керак
эди... Эҳтимол, у ҳам худди мен сингари бир-биримизни боғлаб турувчи ўша ўтмиш кунларни,
лаззатли ва изтиробли дамларни хотиридан бир-бир ўтказаётгандир. Аммо энди унинг висолига
етолмайман, шунингдек, унинг ўй-фикрларини ҳам билолмайман. Кейинги йиллар ичида
Асалнинг ўзи ҳам, кўзлари ҳам ўзгариб кетган эди... Энди бу кўзлар аввалги, ишонч билан
боқиб, меҳр, соддадиллик билан порлаб турувчи ғуборсиз кўзлар эмас эди. Улар вазмин ва
жиддийлашган эди. Бироқ Асал мен учун ҳамон ўша дашт қучоғида яйраб ўсган
сарвқоматлигича қолган эди. Унинг ҳар бир хислат, хусусият ва хатти-ҳаракатлари мен учун
таниш ва қадрдон эди. Бу эса бир аламимни икки қилиб, қалбимни ўртаб тирнарди. Аламимдан
ёстиқ бурчагини тишлаганимча ғинг демай ётардим. Тонггача мижжа қоқмадим.
Деразадан кўкда сузиб юрган ой булутлар орасидан ёғду сочар, дам-бадам ўз жамолини
кўрсатиб қўярди.
Эрта тонгда Асал билан Бойтемир хўжалик ишлари билан ҳовлига чиқиб кетганларида мен
ҳам ўрнимдан турдим. Жўнаш керак эди. Секин одимлаб бориб Самадни ўпдим-да, тезда
хонадан чиқиб кетдим.
Асал ҳовлида тош ўчоққа ўрнатилган катта қозонда сув иситмоқда эди. Бойтемир ўтин
ёрарди. Биз у билан бирга машина томон кетдик. Жимгина папирос чекишиб борардик.
Машина кечаси йўл чеккасидаги бетонли устунчаларга урилган экан. Улардан иккитаси таг-
туги билан қўпорилиб ётарди. Машинанинг чироғи синган, қаноти ва олдинги қисми
пачақланган, ғилдираги бир томонга хиёл қийшайиб кетганди. Биз буларнинг ҳаммасини лом ва
болға билан озми-кўпми тузатдик. Сўнг моторни юргизолмай узоқ вақт азоб чеқдик. Мотор
довонда музлаб қолган эди. Картерни машъал ёқиб қиздирдик, кейин икки кишилашиб ручкани
айлантира бошладик. Елкаларимиз тўқнашиб, кафтимиз ручка дастасини айлантиравериб қизиб
кетди, бир-биримизнинг юзимизга илиқ нафасимиз уриларди, иккаламиз ҳам бир ишни бажарар
эдик, эҳтимол, ўй-хаёлларимиз ҳам бир ердан чиқар.
Моторнинг ўт олиши жуда қийин бўлди. Иккаламиз ҳам ҳансирай бошладик. Шу орада Асал
икки челак иссиқ сув келтирди ва уларни жимгина олдимга қўйди-да, ўзини четга олиб турди.
Сувни радиаторга қуйдим. Сўнгра яна Бойтемир билан биргаликда ручкани бир-икки
айлантириб юборган эдик, ниҳоят мотор ишлаб кетди. Мен кабинага ўтирдим. Мотор нотекис,
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |