www.ziyouz.com kutubxonasi
52
—
Сизлар бу ерда гаплашиб ўтира туринглар, биз ҳозир чой қайнатиб келамиз. — У
остонада тўхтади. — Сен, Самад, бориб ёт, кеч бўлиб қолди.
—
Дада, яна озгина ўтира қолай! — деб ёлворди Самад.
—
Ҳа, майли! — деб рози бўлди Бойтемир. Самад олдимга келди. Мен унинг қўлларини
силадим: у менга ўхшарди, жуда ўхшарди. Ҳатто қўллари ҳам, кулгиси ҳам худди меникига
ўхшарди.
—
Катта бўлганингда ким бўласан? — деб сўрадим мен қандай бўлмасин, ўғлимни гапга
солмоқчи болиб.
—
Шофёр бўламан.
—
Машинада юришни яхши кўрасанми?
—
Жудаям... Қўл кўтарсам, ҳеч ким мени машинасига чиқармайди...
—
Эртага мен сени ўйнатиб келаман. Бўптими?
—
Бўпти. Мен сизга ўзимнинг ошиқларимни бераман! — У ошиқларни олиб келиш учун
нариги хонага чопиб кириб кетди.
Дераза ортида самовар карнайидан ўт чиқиб турарди. Асал билан Бойтемир алланималар
ҳақида гаплашишарди. «Самадимизнинг нима деганини эшитганингдами, ичагинг узиларди», —
деди Бойтемир қувонч билан тараша ёраётиб. Қизиқ, Асал ҳам айтарли бирон нарса
бўлмагандек хотиржамгина жавоб берди: «Ҳа! У шунақа, нимани кўрса, шуни гапираверади!»
Самад архар терисидан ясалган халтачадаги ошиқларини пишиллаб кўтариб келди-да,
олдимга сочиб ташлади:
—
Танлаб олинг, амаки! — деб у ранг-баранг бўёқларга бўялган ўз бойлигини намойиш
қила бошлади.
Мен эсдалик учун биттасини олмоқчи бўлдим-у, аммо журъат эта олмадим. Эшик очилиб,
қайнаган самоварни кўтариб Бойтемир кирди. Унинг кетидан Асал кўринди. У чой дамлагунча,
Бойтемир бизнинг олдимизга юмалоқ хонтахтани келтириб қўйди-да, дастурхон ёзди. Биз
Самад билан ошиқларни йиғиштириб, уларни яна халтачага солиб қўйдик.
—
Ўз бисотини кўз-кўз қилаяпти, аҳ, мақтанчоқ! — деб севиб тортқилади Бойтемир
Самаднинг қулоғидан.
Орадан сал ўтмай биз самовар атрофида ўтириб чой ича бошладик. Биз бир-биримизни гўё
ҳеч қачон кўрмагандек ва билмайдигандек ўтирардик. Шунинг учун бўлса керак, ўзимизни
хотиржам тутишга, камроқ гаплашишга тиришардик. Фақат Самадгина ўзини эркин тутарди. У
Бойтемирнинг тиззасига чиқиб олиб, пинжига тиқилганича бошини сарак-сарак қилиб ўйнарди.
—
У-уҳ, доим мўйловингиз одамни қитиқлайди-я, дада! — деб типирчиларди у ва ўзи унга
ёпишиб чаккасини мўйловига тегизар эди.
—
Эҳтиёт бўл, чойга куйиб қоласан! — деб огоҳлантирди Бойтемир.
Ҳали бу гўдак атрофида ўтирган биз катталарнинг ҳар биримиз ҳозир ўз ўй-хаёлларимиз
билан банд эканлигимизни фаҳмламас эди. Бизнинг такдиримиз бугун фавқулодда тўқнашиб
қолиши кимнингхаёлига келибди дейсиз. Буларнинг ҳаммаси нима билан тугалланаркан?..
Бошқа одамни «дада», деб эркаланаётган ўз ўғлим билан ёнма-ён ўтириш менга осон
дейсизми? Висолида қанчалар азоб ва изтироб чекканим Асал, менинг азиз Асалим рўпарамда
ўтирган бўлса-ю, кўзларига тик қарашга журъат эта олмасам. Қандай қилиб бу ерга келиб
қолдийкин у. Севиб қолиб турмушга чиқдимикин? Гўё мен унга мутлақо бегона, мутлақо
нотаниш кишидек, у ўзини танимасликка солаётган бўлса, мен буни қаёқдан билайин ахир?
Наҳотки у мендан шу қадар нафратланган бўлса? Бойтемир-чи? Наҳотки у менинг аслида ким
эканлигимни пайқамаётган бўлса? Самад иккимиз бир-биримизга ўхшашимизни наҳотки
сезмаётган бўлса? Нега у довонда машинани шатакка олганимиздаги учрашувимизни ҳатто
эсламади ҳам? Ё унутдимикин?..
Уйқуга ётганимизда мен ўзимни янада оғирроқ сездим. Менга шу ернинг ўзига, кигиз устига
Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |