Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
60
 
ЙЎЛ МАСТЕРИНИНГ ҲИКОЯСИ 
Мана сиз, нега Помирга боргингиз йўқ, деб сўрадингиз. Ўзим помирлик қирғизман. 
Туғилган элим Помир бўлса ҳам мен буёқларда, Тянь-Шанда юрибман. 
Жуда ёшлик чоғларимданоқ Помир йўл қурилишида ишлай бошладим. У ёққа комсомол 
чақириғи билан борган эдим. Қурилиш халқ қурилиши эди, механизмлар етишмасди, иш 
қанчалик оғир бўлмасин, биз, айниқса ёшлар, иштиёқ билан, ғайрат ва шижоат билан ишлардик. 
Ғайрат кўрсатмай бўлармиди: асрлар бўйи инсон қадами етмаган Помирга йўл солиняпти-я! 
Мен зарбдорлар қаторига ўтиб олдим, дам-бадам мукофот ва инъомлар олиб турардим. Буни 
мақтаниб эмас, шунчаки кези келгани учун айтяпман. 
У ерда, қурилишда мен бир қизни учратиб, уни жон-дилимдан севиб қолдим. Ўзи ҳам жуда 
чиройли, ақлли қиз бўлиб, қурилишга овулдан келган эди; бу эса ўша пайтларда оддий қирғиз 
қизи учун катта қаҳрамонлик эди. Уёғини суриштирганда, ўзингиздан қолар гап йўқ, ҳатто 
ҳозир ҳам қизларнинг ишлаб чиқаришга бориб ишлашлари унчалик осон эмас — бунга урф-
одатларимиз тўсқинлик қилади. Гулбара билан танишганимизга бир йилча бўлди. Йўл 
қурилиши охирлаб қолган эди. Йўлни ишга солиб юбориш учун ўз кадрларимиз бўлиши зарур 
эди. Йўл қурилиши ишнинг бир томони, уни биргалашиб, умумий куч билан бажара олиш 
мумкин, шунинг билан бирга, унга кўз-қулоқ бўлиб, назорат ҳам қилиб туриш керак-да. Бизда 
Ҳусаинов деган бир ёш инженер бор эди, у ҳозир ҳам йўл соҳасида ишлайди, министр бўлиб 
хизмат қилмоқда. Биз у билан дўстлашиб қолдик. Менга йўл ишлари курсларига бориб ўқишга 
маслаҳат берган ҳам шу киши бўлди. Мен ўқишни битириб келгунимча Гулбара кутиб 
туролмас, уни овулга олиб кетиб қолишар, деб ўйлаган эдим, йўқ, у қайтишимни кутди. Ниҳоят 
бирга турмуш қуриб, ўша ерда, йўл участкасида қолиб ишлай бошладик. Биз жуда аҳил ва бир-
биримизга меҳрибон эдик... Шуни ҳам айтиш керакки, айниқса тоғ ва довонларда яшовчи йўл 
тузатувчилар учун мустаҳкам оила — яхши хотин ош-нондек зарур. Мен буни кейинроқ ўз 
ҳаётимда синаб кўрдим. Агар мен ўз ишимни бир умрга жон-дилимдан севиб қолган эканман, 
бунда хотинимнинг хизмати ҳам оз эмас. Биз қиз кўрдик, кейин иккинчиси дунёга келди, худди 
шу кезларда тўсатдан уруш бошланиб қолди. 
Помир йўли шаррос қуйиб берган жаладан кейинги дарё каби чайқалиб, тўлқинланиб кетди. 
Бутун халқ ана шу дарё сингари пастга томон оқа бошлади — улар армияга кетаётган эди. 
Ниҳоят менга ҳам навбат келди. Эрталаб ҳаммамиз бошлашиб уйдан йўл ёқасига чиқдик. 
Кичкина қизчамни қўлимда кўтариб борардим, каттаси эса баримдан ушлаб олганча ёнма-ён 
борарди. Гулбарам, бечора Гулбарам! Унинг қўлида менинг сафар халтам, ўзини дадил тутишга 
ва мени ҳам овутиб, тинчитишга уринарди. Аммо кимсасиз тоғу тошлардаги йўл участкасида 
икки ёш бола-ю, яна худди ўзига ўхшаш икки қўшни аёл билан қолиш унга нақадар оғир 
эканлигини бутун қалбимдан сезиб турардим. Мен уларни овулга: қариндош-уруғларим олдига 
жўнатмоқчи бўлдим, аммо Гулбара истамади. Кунимизни бир амаллаб ўтказармиз, сени 
кутамиз, йўлни ҳам қаровсиз қолдириб бўлмайди-ку, ахир, дерди у. Мен рафиқам ва 
фарзандларим билан сўнгги марта йўл ёқасида туриб хайрлашдим. Биз Гулбара билан у вақтда 
ҳали жуда ёш, ҳаётга эндигина қадам қўйган эдик... 
Мен сапёрлар баталъонига тушдим. Москва остоналаридаги кўпгина танкка қарши қурилган 
тўсиқларга менинг ҳам қўлим теккан. Кейин эса Дон ва Висла дарёларини кечиб ўтиб, Дунайга 
қараб кетдик. Уруш майдонларида биз қанчадан-қанча йўллар, кечув жойлари, кўприклар барпо 
этдик. Қилган ишларимизни санаб саноғига етиб бўлмайди! Баъзан шундай пайтлар ҳам 
бўлардики, гоҳ муздай сувда титраб-қалтирайсан, гоҳ тутун ва олов ичида ёнасан, атрофингда 
снарядлар бетиним портлайди, кечув жойларни остин-устин қилади, қанчадан қанча одамлар 
қирилади, тинка-мадоринг қуриб, ўлишингга ҳам минг марта рози бўласан. Бироқ шундай 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish