Microsoft Word ch aytmatov sarvqomat dilbarim ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#210761
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Sarvqomat dilbarim (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
62
Қаёққа ва қай тарзда бораётганлигимни эслаёлмайман, учинчи куни станцияга келиб 
қолибман. Ғала-ғовур халқ тўлқини ичида адашган кишидек дайдиб юрардим. Номимни атаб 
бир офицер мени чақириб қолди. Қарасам — инженер Ҳусаинов. Ҳарбий хизматдан бўшаб, 
уйига қайтаётган экан. Мен бошимга тушган кулфат ҳақида унга икки оғизгина сўзлаб бердим. 
Энди қаёққа бормоқчисан, деб сўради у. «Ўзим ҳам билмайман», деб жавоб бердим. Йўқ, деди 
у, бундай қилиш ярамайди, чидаш керак. Бир ўзингнинг сандироқлаб юришингга йўл 
қўймайман. Қани, юр, Тянь-Шанга кетдик, йўлни қуриб тугаллаш керак. У ёғини яна кўрармиз. 
Мен бу ерга ана шундай қилиб келиб қолганман. Дастлаб йўлда кўприклар қуриб юрдим. 
Вақт ўтиб борарди, бирор ишнинг бошини тутиш керак эди. Ўша кезларда инженер Ҳусаинов 
министрликда ишлаётганди. У менинг олдимга тез-тез келиб турар ва ҳар келганида аввалги 
ишимга, участка йўл мастери бўлиб ўтишга маслаҳат берарди. Бунга юрагим дов бермасди. 
Эсласам, юрагим орқага тортиб кетарди. Қурилишда якка ўзим эмасман, кўпчилик билан 
ишлаш осон бўлади. У ёқда-чи, ким билади, ёлғизликдан юрагим ёрилиб кетса керак. Орадан 
неча йиллар ўтиб кетди. Бироқ мен ҳамон ўзимни ўнглолмас, бошимга тушган ташвишларни 
унутолмасдим. Гўё шу билан ҳаётим тамом бўлган-у, бундан бу ёғига ҳеч нарсадан умидим 
йўкдек эди. Уйланишни хаёлимга ҳам келтирмасдим. Гулбарам ва болаларимни ҳаддан ташқари 
севар эдим. Ҳеч ким, ҳеч қачон уларнинг ўрнини боса олмайдигандек туюларди менга. Фақат 
кун кечириш учунгина ва шунчаки уйланиш эса — иш эмас. Бундан кўра сўққабош бўлиб 
юрган маъқулроқ. 
Ниҳоят, участкага мастер бўлиб боришга қарор қилдим, ишлаб кўраман, агар ёқмаса, яна 
бирон ёққа кетавераман-да, деб ўйладим. Менга бу ерда довоннинг нақ ўзидаги участкани 
беришди. Ёмон бўлмади, аста-секин киришиб, кўникиб кетдим. Эҳтимол бунга участканинг 
жуда серташвишлилиги сабаб бўлгандир: довон-да, ҳар қанча десангиз ҳам иш топилади. Аммо 
бу менга оғирлик қилмади, аксинча, яхши бўлди. Вақт ўтиши билан қалбимдаги дард-аламлар 
сўна бошлади, уларни аста-секин унута бордим. Баъзи-баъзида ўша мудҳиш кун тушимга кириб 
чиқарди: ўша ер юзидан супурилиб кетган ҳовли қаршисида тошдек қотиб, елкамдаги сафар 
халтамнинг сирғалиб оёғим остига тушиб бораётганини сезиб тураман. Кейин қайрилардим-да, 
орқамга қараб қайтиб кетардим. Уйғониб кетиб қарасам, кўзимда ғилт-ғилт ёш бўлади. Бундай 
пайтларда саҳардаёқ ўрнимдан туриб ишга жўнардим, шу кетганимча то тунга қадар уйга 
қайтмасдим. Шу тариқа мен сўққабош бўлиб қолгандим. Тўғри, аҳён-аҳёнда: «Эҳтимол, ҳали 
яна бахтли кунларга эришарман», деган ҳазин ўй хаёлимга келиб қоларди. 
Ниҳоят жуда оғир, изтиробли ва чексиз машаққатли бу бахт мен кутмаган бир пайтда келиб 
қолди. 
Бундан тўрт йилча муқаддам тугаб бораётган қиш кунларининг бирида қўшнимнинг бемор 
онасини област касалхонасига олиб борган эдим. Қўшнимнинг ўзи бўлса уйдан бўшаб чиқа 
олмасди. Бир ёқда иш, оила, бир ёқда болалари... Кампирнинг аҳволи эса кун сайин оғирлашиб 
бормоқда эди. Мен уни врачларга кўрсатишга аҳд қилдим. Шу кун участкамизга йўл 
бошқармасидан машина келиб қолди. Унда нимадир келтиришган эди. Биз ана ўша машинада 
област марказига бордик. Кампирни врачларга кўрсатдим. Врачлар кампирни касалхонага 
ётқизиш керак, ётқизилма-са бўлмайди, деб маслаҳат беришди. Кампир касалхонага биринчи 
марта тушганидан, ётмайман, деб қайсарлик қилиб туриб олди, ўлсам ўламанки, аммо 
касалхонада қолмайман, дерди у. Қайтариб олиб кет, бўлмаса қарғишимга қоласан. Шунча 
қилсам ҳам уни кўндира олмадим. Яна қайтариб олиб кетишга тўғри келди. Турли-туман 
доридармонлар олиб, орқага қайтдик. Вақт алламаҳал бўлиб қолган эди. Автобазанинг 
довондаги базасидан ўтиб кетдик. Бир пайт шофёр машинасини шартта тўхтатди, мен унинг: 
— 
Қаёққа борасиз? — деб сўраётганини эшитдим. 
Алланима деб мужмалгина жавоб қайтарган аёл кишининг овози қулоққа чалинди ва унинг 
нари кетаётган одим шарпаси эшитилди. 


Чингиз Айтматов. Сарвқомат дилбарим (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish